3:36

Муносабат 02

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Худо айтган, «Гуноҳнинг эвази ўлим». Биз гуноҳ қилганимиз учун ўлишга ва дўзахга боришга сазоворимиз. Масалан, давлатга қарши хоин судя олдида кечирим сўраши мумкин. Ўша давлат ҳам давлатдаги халқлар ҳам хоинга кечирим бериши мумкин, аммо давлат барибир хоинни жазолайди, бўлмаса давлат ўзининг шон-шуҳратини йўқотади.

Давлат ўзининг обрўйини сақлаши учун у адолатли ҳукм чиқариши керак. Худо ҳам қилган гуноҳларимизни жазолаши шарт. У гуноҳни жазосиз қолдира олмайди. Лекин бизда умид бор, чунки Худо одамзодни қутқариш учун Нажоткорни дунёга юборди. Унинг исми Исо Масиҳдир. Исо солиҳ киши бўлиб, кўп мўъжизаларни яратди. Одамларни соғайтирди, халққа доноликни ўргатди, ва ҳатто ўликларни ҳам тирилтирди. Ва ниҳоят У одамзодни қутқариш учун гуноҳларни ўзига олиб, Ўзини хочда қурбон қилди. Гуноҳнинг тўловини тўлаб, уч кундан кейин У тирилди ва ҳозир ҳам У тирик. У сизга нажот бериши мумкин. Муқаддас Китобда ёзилганки, кимки Исога инонса, Унинг Номи билан гуноҳлари кечирилади. Биз гуноҳдан озод бўлишимиз учун ИсоЎз қонини тўқди.У билан бирга Исо Худонинг шарафини ҳимоя қилиб тиклади.

Худо адолатли бўлиши учун У гуноҳни жазолаши керак, лекин барча биз сазовор бўлган жазони Худо Исога қўйди. Шунинг учун Худо адолатли ҳамда кечиримли бўлиши мумкин. Шу туфайли биз уятдан озод бўлиб, Худо билан муносабат тузишимиз мумкин. Муқаддас Китобда ёзилганки, Исо номини чақирганлар уятда қолмайди. Нега? Чунки Худо уларни поклаб, ўзининг бағрига олади. Масалан, тасаввур қилинг. Бир бой деҳкон бўлган эди. Шахсий ерга ишлов бериб экин экарди. Ҳар йил ҳосил йиққанидан кейин катта зиёфат ўтказарди. Бир йил экинларда кўп касаллик бўлгани учун ҳосил унчалик яхши бўлмабди. Нархлар хам тушиб кетибди. Деҳкон яхши фойда кўрмабди.У тушкунликка тушибди. Ўз обру-эътиборини йўқотмаслиги учун у ўзига: «Барибир зўр зиёфат ўтказишим керак», дебди. Лекин гўшт сотиб ололмагани сабабли у бир ёмон иш қилибди. Кўшнисини молни ўғирлаб қассобга топширибди. Зиёфат куни келибди. Лекин бой деҳкон хоҳласа, хоҳламаса сир очилибди ва милиция келиб ҳамма меҳмонлар олдида уни ҳибсга олибди. Деҳкон ҳамма одамлар олдида айниқса қўшниси олдида қаттиқ уялибди. Милиция уни қўйиб юборганидан кейин у юзини кўтара олмай уйга қайтибди.

Энди бу қўшни билан ва бошқалар олдида уятдан озод бўлиши учун нима қилиши керак? Энг аввало у тавба қилиб кўшнидан кечирим сўраши керак. Лекин қўшнидан кечирим сўраса ҳам энди у қўшнидан қарзи бор. Қўшни билан муносабатини бутунлай тиклаши учун бу қарздан қутулиши керак. Худо билан ўртамиздаги муносабат ҳам ҳудди шундай. Биз Худога қарши гуноҳ қилганмиз ва кўп уятли иш қилганмиз. Энди Худо билан ярашиш учун биз тавба қилиб гуноҳимизни тан олишимиз керак. Лекин барибир кечирим сўрасак ҳам Худога қарзимиз турибди. Гуноҳнинг эвази эса ўлим. Биз бу қарзни тўлай олмаймиз. Лекин Худога шукур, Исо Масиҳ гуноҳимизни ўзига олиб шу қарзни тўлади. Исо Масиҳ орқали биз ҳар қандай қарздан ва уятдан қутуладиган бўламиз. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top