2:51

Масиҳнинг Хушхабари 04

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз дўстлар, Хушхабар воқеаси Худо халқини имонга олиб келади, имонлиларни руҳлантириб, йўналтиради, ишонч чегарасини белгилаб бериб имон ҳаётида қувват баҳш этади.

Демак, биз Хушхабардан бошлаймиз, ундан сўнг эса, масиҳий ҳаётни тушунишга ҳаракат қилиб, охирги мақсадимиз сари интиламиз. Яна такрор айтаман, биз аввало Хушхабардан бошлаб, кейин эътиборимизни Эски Аҳдга томон қаратамиз, у ерда Масиҳнинг шахси ва фаолияти ҳақида нима дейилганини кўриб чиқамиз.

Хушхабар Эски Аҳднинг ўрнини бутунлай эгаллаб олмайди, у ҳолда Эски Аҳд аҳамиятсиз, кераксиз бўлиб қолган бўларди. У бизга Хушхабарнинг келиб чиқиши ҳамда Янги Аҳдда Масиҳни ва унинг фаолиятини кўрсатиш учун қўлланилган турли хилдаги тушунчалар ва сўзлар маъносини очиб бериш орқали Хушхабарни тушунишимизга ёрдам беради.

Шунга қарамай, Масиҳ Худонинг тўлиқ ва охирги ваҳийси эканлигини тан олишимиз керак, У бизга Эски Аҳднинг маъносини очиб беради. Бу ҳақда кейинроқ батафсил кўриб чиқамиз.

Янги Аҳдда баён этилган тўрт Хушхабар китоблари ўзига хос адабий услубга эга бўлиб, уларнинг асосий маъно-моҳияти Хушхабар ҳақида бўлганлиги учун уларга шундай ном берилган.

Бу китобларнинг муаллифлари Хушхабарни қандай тақдим этишган? Бу ерда асосий эътиборни Луқонинг икки китоби, у баён этган Хушхабар ҳамда Ҳаворийлар фаолиятига қаратаман.

Келинг, аввал қолган уч Хушхабарнинг кириш қисмига назар солайлик. Ҳар бир муаллиф ўзига хос ёндашувга эга, лекин уларни бирлаштирувчи ягона нарса мавжуд: учала муаллиф ҳам ўзлари баён этаётган Хушхабар билан Эски Аҳд ўртасида тўғридан-тўғри, бевосита алоқа борлигини кўрсатишган.

Матто, Иброҳимдан Масиҳгача бўлган тарихий оилавий узвни кўрсатиш орқали Хушхабарни Исроил тарихи билан боғлаб берган. Марк эса, Исо Масиҳнинг Хушхабари Эски Аҳд башоратларига асосланган, деб ҳисоблаган.

Юҳанно бўлса, Ибтидо китобининг илк оятларини эслатиб, Носиралик Исони инсон қиёфасига кирган Яратувчи, деб таъкидлаган. Азалда Калом бор эди. Калом Худо ҳузурида эди, Калом – Худо эди… Борлиқ У орқали бор бўлган, Усиз ҳеч нарса бор бўлган эмас. Неки бор бўлган бўлса, У орқали бор бўлган… Калом инсон қиёфасига кирди, Ва биз аро маскан қилди. Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик. Азизлар, шу ерда мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Ҳайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top