Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз.
Эй, Руҳ амри билан яшаётган биродарларим, агар бирон одам гуноҳ қилиб қўйса, уни мулойим руҳ билан тузатинглар. Унга ўхшаб васвасага йўлиқмаслигингиз учун ўзингизга эҳтиёт бўлинг. Бир-бирингизнинг оғирликларингизга ёрдамлашинглар, шундай қилиб Масиҳнинг Қонунини бажарган бўласизлар. Агар бирор киши, гарчи ҳеч нарса бўлмаса ҳам, ўзини муҳим киши ҳисобласа, у ўз-ўзини алдаган бўлади. Ҳар ким ўз ишини муҳокама қилсин, шунда бошқанинг ишига қараб эмас, ўз ишига қараб таҳсин олади. Зотан ҳар ким ўз аравасини ўзи тортиши лозим.
Илоҳий Каломдан таълим олувчи таълим берувчи билан ҳар қандай эзгуликни баҳам кўрсин. Адашманглар, Худо ҳақоратланмайди. Инсон нима экса, шуни ўради. Ўз нафси даласига уруғ экса, нафсдан завол ўриб олади. Руҳ даласига уруғ экса, Руҳдан абадий ҳаёт ўриб олади. Шундай экан, яхшилик қилишдан безмайлик. Агар бўшашмасак, ўз вақтида бунинг ҳосилини ўриб оламиз. Фурсатимиз бор экан, ҳаммага, айниқса, ўзимизнинг аҳли мўминга яхшилик қилаверайлик. Менинг қўлимга қаранглар, сизларга қандай катта ҳарфлар билан ёздим!
Сизларни суннат бўлишга қистаётган ўша кишилар фақат сиртдан яхши таассурот қолдирмоқчилар, Масиҳнинг хочи учун таъқибга дучор бўлмаслик учун шундай ҳаракат қиляптилар. Ҳолбуки, аҳли суннатнинг ўзлари ҳам Илоҳий Қонунга риоя этмайдилар. Улар фақат сизларнинг таналарингиз билан мақтанмоқ учун хатна бўлишингизни истайдилар. Мен эса, асло биргина Раббимиз Исо Масиҳнинг хочидан бошқа ҳеч нарса билан мақтанмайман. Унинг хочи туфайли бу дунё мен учун ўлган, мен эса бу дунё учун ўлганман. Исо Масиҳ йўлида суннатнинг ҳам, суннатсизликнинг ҳам ҳеч аҳамияти йўқ. Аҳамиятлиси – янгидан яратилишдир.
Бу қоидага кўра яшаётганларнинг ҳаммасига ва Худонинг Исроилига тинчлик ва раҳмат бўлсин! Бундан кейин ҳеч ким менга оғирлигини солмасин. Чунки мен Раббим Исонинг жароҳатларини ўз танамда олиб юрибман. Эй биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти руҳингизга ёр бўлсин. Омин! (Гал. 6). Нақадар ажойиб оятлар! Азизлар, келинг, ҳаётимизни Раббимизнинг қўлига топшириш учун қўлларимизни дуога очсак. Истасангиз, ибодатимга шерик бўлинг. Бордию, ибодат қилишни билмасангиз сира хижолат бўлманг. Унутманг, Раббимизнинг илк шогирдлари ҳам бошида ибодат қилишни билишмаган. Худойим, азиз Парвардигорим, Сени таниб билишдан ажойиб нарса йўқдир.
Ҳаётимиз Сеникидир, чунки Сен бизни қиммат баҳога сотиб олдинг. Хочдаги тўкилган қонинг туфайли биз ҳаётдирмиз. Шундай экан, ҳаётимизни Ўзинг бошқар. Руҳ даламизга уруғ эккин, чунки ундан абадий ҳаёт ўриб олсан. Шундай экан, яхшилик қилишдан безмайлик. Сенинг севгинг ва нажотинг ҳар бир ишимизда ва ҳар бир гапирган сўзимизда ифода бўлсин. Сенинг исминг, сўнги нафасимизгача муқаддас бўлсин. Омин. Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.