Ассалому алайкум азизлар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Бир куни шогирд устоздан сўради: — Устоз, мен ишлаётган фирмада асосий лавозимларни директоримизнинг қариндошлари эгаллаган. Улар билан низолашмаслик ва хафа қилиб қўймаслик учун директор кўпинча бизнесни ри- вожлантиришга тўсиқ бўладиган қарорлар қабул қилади. Оқибатда қариндош-уруғчилик туфайли бизнесга путур етади. Сен директор билан бу ҳақда гаплашиб қўрдингми? — сўради устоз. Фирмага келиб иш бошлаган вақтимда директорга бу бизнесга зарар келтиришини тушунтирмоқчи бўлдим, аммо ўзи ҳаммасини яхши тушунишини ва бу билан менинг ишим бўлмаслигини тайинлади. Ўша вақтда директорнинг кўриниши, кайфияти қандай эди? — Устоз шогирдига диққат билан қаради. Шогирд эса ўйланиб қолди: Бу ҳақда гапиргиси келмагандай туюлди менга…
Биласанми, ҳақиқатан ҳам бу сенга тааллуқли иш эмас, — ўйлаб туриб жавоб берди устоз. Бу ҳикоя мазмунини тушунишга бир оз қийналдик. Шунинг учун устознинг энг биринчи шогирдидан мазкур воқеани шарҳлаб беришини сўрадик. У ўз эсдалигини варақлади-да, «Устоз қайта-қайта «Инсон бизнес учун мавжуд бўлмайди, балки инсон учун бизнес мавжуддир!» деб такрорлар эди», деб айтди. Бир куни шогирд устоздан сўради: Устоз, даромад келтирувчи энг яхши бизнес қайси? Қайси маънода сўраяпсан, — сўради устоз. — Бизнес билан ўзинг шуғулланмоқчимисан ёки бизнес билан шуғулланадиган бирон компанияга бориб ишламоқчимисан? Балки маблағ тикиш учун қайси бизнес маъқул деб сўрамоқчидирсан? Мен шуғулланишим учун қайси бизнесни танлай деб сўрамоқчиман, — жавоб берибди шогирд. Шунда устоз ҳамма шогирдлари билан бирга саволнинг жавобини ўйлаб кўришини айтибди. Тўғри жавобни айта олган талабага қимматбаҳо совға ваъда қилибди. Шогирдлар турли вариантларни таклиф қилишибди: Кўп фойда келтирадиган бизнес. Ҳар бир янги рақобатчи соҳанинг фойдасини тушириб юборади, — рад этибди устоз. Маълум соҳада энди-энди ривожланаётган бизнес. Бундай фирмаларнинг кўпи таназзулга юз тутади, ҳатто фойда кўришгача етиб бормайди, биз ўз мавқеини сақлаб қолган ва ҳамон ривожла- наётган корхоналарни биламиз, лекин улар жуда ҳам кам. Соҳада рақобатчилари кам бўлган бизнес. Нима учун уларнинг рақобатчилари кам? Фойдаси кам бўлгани учун эмасдир ҳар ҳолда, — дебди яна устоз. Балки ўзингга кўпроқ ёқтирган бизнесдир? — дебди орқада ўтирган бир шогирд. «Ёққан бизнес» деган сўзингни қандай тушуниш керак? Изоҳлаб бер-чи, — сўрабди ундан Устоз. Шогирд тушунтира бошлабди: Мен ўзинг шуғулланишни жуда ҳам хоҳлаган бизнесни, ўзингни усиз тасаввур қилолмайдиган иш ёки машғулотни назарда тутган эдим. Хўш, нима учун сен буни энг яхши бизнес деб ҳисоблайсан? — шогирдига синовчан кўз ташлаб сўради устоз. Инсон ўзига маъқул келган ва ёқтирган ишига бутун кучини бағишлайди, ишини ривожлантириш учун тинмай изланади, фикрлайди. У муам- моли вазиятларда ҳам олдинга интилиб чорасини топади, вазиятдан чиқади. Шунчаки вақт ўтказиш учун ишлаётган одам омад келмай турганда қаттиқ қайғуради, ҳатто фойда кўрмагани учун ҳаммасини ташлаб кетади. Мана бу энг оқилона ва одилона жавоб бўлди! — ҳурсанд бўлиб жавоб берди устоз ва ўша кунги дарсни яқунлади. Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид қизиқарли маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.