Ассалому алайкум азизлар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Бир куни шогирд устоздан сўради: Қандай мижоз энг яхши мижоз ҳисобланади? Албатта, энг яхши мижоз-да! — кулиб жавоб берди устоз.
Шогирд ерга қаради. Сен бу ҳақда сўрамоқчи бўлмадинг, — гапини давом эттирди устоз. — Нимани сўрамоқчи бўлганингни аввал тушуниб ол-да, саволингни қайта- дан тузиб, сўнг сўра! Мижозларни қайси мезонларга кўра танлаш керак? Бир мижозни иккинчи мижоз билан солиштираётганда унинг қандай жиҳатларини аф- зал деб ҳисоблаш зарур? Бу бошқа гап. — Бундай саволга жавоб излаш керак. Қани, сизлар ҳам ўйлангларчи, — мурожаат қилди устоз ўтирган шогирдларига.
Бир шогирд шундай деди: Келишилган вақтдан кечикмай ўз вақтида тўлайдиган мижоз энг яхши мижоз бўлади. Чунки ҳамма мижозларимни молиялашга имконим йўқ. Бошқа бир шогирд қўл кўтариб деди: Энг кўп ва тез-тез харид қиладиган мижоз энг яхши мижоз ҳисобланади. Чунки у фирмамни ривожлантирадиган асосий базамни яратади. Учинчи шогирд сўз олди: Йўқ, ундай эмас.
Энг яхши мижоз кўпроқ сотувчи сотишдан манфаат кўриши мумкин бўлган маҳсулотларни сотиб олади. Чунки бу ҳар қандай бизнес учун муҳим. Тўртинчи шогирд ўрнидан туриб: Менимча, харидини олдиндан режалаштирадиган мижоз энг яхши мижоздир. Чунки у менга режаларимни олдиндан қуриш ва уни амалга ошириш имкониятини беради. Бешинчи шогирднинг эса фикри қуйидагича бўлди:
Назаримда, корхонамни, маҳсулотларимни ўз танишларига тавсия қилган мижоз энг яхши мижоз, чунки бу энг тез тарқаладиган реклама!
Деярли ҳамма шогирдлар ўз фикрларини баён қилдилар. Охирида устоз уларни тўхтатдида, ўзи гап бошлади: Кўряпсизми, фикрлар қанча кўп ва қанчалар хилма-хил. Сиз фақат фикрларни тингладингиз холос. Улардан биронтасини нотўғри деб айтолмаймиз. Хўш, бундан қандай хулоса чиқаришимиз лозим? Ҳар бир сотувчининг ўз мезонлари бўлиши лозим! — бошида савол берган шогирднинг ўзи фикр билдирди. Деярли тўғри, — деди устоз. — Жуда яқин келдинг.
Сўнг Устоз деразадан қаради: Ҳаво яхши, келинглар, бугун дарсимизни эртароқ тугатамиз. Менинг жавобим эса қуйидагича: мижоз сизнинг ўзингизга ёқсин.
Бошида савол берган шогирд: — Агар у ёқса, демак, у айнан бизнинг бош мезонларимизга мос келар экан-да! Биз ўша куни дарсда иштирок этган шогирддан нима учун устоз ўзини бу қадар гайриодатий тутди деб сўрадик. Негаки устоз савол бериб, жавобини шогирдларнинг ўзлари топишига ундар, ўзи эса жавоб беришга шошилмас эди! Шогирд шундай изоҳ берди: «Биз ундан дарсни эртаро тугатишни илтимос ҳилдик. Ҳақиқатан кун иссиқ, ёқимли эди, ҳаммамиз дарёда чўмилгимиз келган эди, — деб жим бўлди ва бир оздан сўнг кулиб қўшиб қўйди: — Устознинг ҳам».
Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид қизиқарли маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.