3:18

Ўйланмаган савдо. Сотиш ва сотиб олиш

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Бир куни шогирд устоздан сўради: Устоз, айтинг-чи, савдо ишлари учун лаёқатим борлигини қандай билсам бўлади? Сен нега бу ҳақда сўраяпсан? — ҳайрон бўлди устоз. — Наҳотки ўзингга ишонмайсан? Йўқ, савдо мен учун эканлигини аллақачон билиб олганман… бир яқин танишим буни билишнинг ишончли усули борми деб сўради, унинг ўзи савдо у учунми ёки йўқлигини ҳеч тушунолмаяпти.

Савдо сенинг ишинг эканини ўзинг аллақачон билган экансан, — шогирднинг гапини такрорлади устоз, — буни биринчи марта тушунган кунингни эслай оласанми?

Шогирд ўйланиб қолди. Қизиқ, лекин мен бу нарсани доим билгандай ва сезгандайман… Сен жуда тўғри айтдинг, — хурсанд бўлди устоз. — Савдо ишларига ҳақиқатан лаёқатли бўлганлар дўстингга ўхшаб ҳеч қачон бундай саволни бермайдилар. Биз устознинг ниҳоятда топиб айтганига амин бўлдик. Эҳтимол сиз ҳам, қадрли тингловчи, бунга ишонч ҳосил қилгандирсиз?! Кейин, шогирд устозга яна мурожаат қилди: Устоз, менинг фирмамда доим ойликни кечиктириб беришади. Ходимлар ва ишчилар бундан норози бўлишяпти. Улар доим шу мавзуда бир бирларига нолишади ва ишдан кетиш ҳақида ўйлашади.

Ишчиларнинг қўпи кетиб қолдими, айтайлик, охирги икки йилда? Янглишмасам, иккита ёки учта одам фирмадан бўшаб кетди… Қолган ходим ва ишчилар нимадан қониқиб ишлашяпти? Ишимиз жуда қизиқарли, маошимиз ҳам, агар вақтида тўлашса, ёмон эмас. Ит ширин овқат бераётган эгасини қопмай- ди… ҳатто ҳар куни овқат топиб беролмаса ҳам, — кулиб жавоб берди устоз ва қўшимча қилди: — Албатта, ҳар куни овқат беришса ёқимли. Итга ҳам, унга овқат бераётган кишига ҳам.

Бу воҳеа бизнеснинг оддий соҳа эмаслигини ёдда тутишимизни уқтиради. Албатта, агар унга оддий ёндашилса… Шогирд, давом этиб, устозига яна битта савол берди:

Устоз, айтинг-чи, сотиш қийинми ёки сотиб олишми?

Устоз кулди. Сен жуда яхши савол бердинг! Ўзинг жавоб беришга ҳаракат қилиб кўр-чи! Жавобинг борми? Билмадим, ҳайрон бўлди шогирд. — Мен сиз жавоб берасиз деб кутгандим. Устоз кулиб шогирдига қаради: Баъзиларга сотиш қийинроқ, яна бошқалар учун сотиб олиш, шундай эмасми? Устоз бошқа шогирдларига ўгирилиб улардан сўради: “Қани, бу саволга ким жавоб беради? Лекин шогирдлар жим эди. Устоз елкасинй қисиб деди: Афсус, мен ҳам билмайман. Шогирдлар таажжубланишди. Шу вақтгача Бизнес мактабида биронта савол очиқ қолмаган эди.

Устоз бинога кўз югуртириб қараб чиқди-да, шогирдларидан бирига юзланди:

Мен сенинг бир неча йил ишлаганингдан хабарим бор, савдо билан ҳам, таъминлаш билан ҳам шуғуллангансан, шундайми? Худди шундай, устоз, — жавоб берди шогирд. Қайси бири қийин бўлганини балки ўзинг айтарсан. Шогирд ўйланди ва ниҳоят жавоб берди: Сотишим ҳам, сотиб олишим ҳам осон бўлган… Мана, жилмайди устоз, — мана, гап нимада! Қайси бири қийин деб сўраш эмас, қайси бири осон деб сўраш керак! Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид қизиқарли маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top