Ассалому алайкум азизлар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Бир куни устоз ёнига мамлакатдаги энг бой одамлардан бири келиб сўради: Устоз, менга маслаҳат беринг, нима қилай? Бизнесим жиддий хавф остида қолди. Маҳаллий ҳукумат одами мамлакат ғазнасига кам солиқ тўлаганим учун ҳозиргача қанча маблағ тўлаган бўлсам, мендан яна ўшанча пул талаб қиляпти.
Мен ўзим бир ҳафта давомида ҳужжатларни ўргандим, қайтадан ҳисоб-китоб қилдим, ҳаммасини қоидасига кўра тўлаганман. Лекин у одам бош хазинабошини олдимга жўнатди, у ҳам менга таҳдид қиляпти. Агар улар талаб қилаётган пулини бермасам…Хўп, агар улар талаб қилаётган пулни берсанг бизнесинг нима бўлади? — сўради устоз. Бир ёки иқки йил ишим давом этар, лекин кейин таназзулга учрайман, ахир икки баравар солиқ тўлолмайман, — жавоб берди тадбиркор.
У хазинабон сенга нима деб дўқ урди? — сўради яна устоз. У мени қандайдир жиддий жиноят устида айблаб, жиноий жавобгарликка тортар ва ҳамма пулларимни, корхонамни ўзиники қилиб олар экан. Айтинг, мен нима қилай? — бечора йиғлаб юборай дебди. Нима қилишни ўзинг ҳал қил, хўрсинди Устоз. — Менинг нима қилишим эса равшанлашди. Эртага мен “Бизнес йўли мактабимни” қўшни давлатга кўчираман, у ернинг ҳокими мени аллақачон ўз ҳудудига таклиф қилган, деди устоз.
Бир куни шогирд устоздан сўради: Устоз, кейинги ҳафтада мен фирмамга сотувчи лавозимига кирмоқчи бўлган кўп кишилар билан суҳбатлашаман. Уларнинг сўровномалари мазмуни ва тавсияномалари ижобий, лекин мен элликта одамдан фақат биттасини танлаб олишим керак. Бу борада қандай маслаҳат берасиз?
— Сен ўзинг бу ҳакда қандай маслаҳат беришимни хоҳлар эдинг? — сўради устоз шогирдидан. Шогирд: Балки сотувчиликка мос келадиган одамни бир қарашда таниб олишнинг усули бордир. Шундай қилсам вақтдан ютардим.
Сенинг вақтингга нима бўлибди? — Устоз норози бўлгандек гапирди. Энди… мен сотувчини танлаб олишга бир неча кунни сарфламай вақтни иқтисод қилай дейман-да, — деди. Агар хато танлаб кўйсанг, қанча вақт ва қанча пул ютқазишингни ўйламадингми? — хафа бўлиб сўради Устоз. Шогирд бошини эгди ва ўйлаб ҳолди. Сўнг: Раҳмат, устоз, мен тушундим. Ҳақиқатан корхонага ишчини танлаш вақтни иҳтисод қиладиган иш эмас экану — деди. Мендан эмас, бизнес йўлидан миннатдор бўл, — елкасини қисди устоз.
Шогирдлар устоздан нега бу саволга ёмон муносабат билдирганини сўрашганда, у шундай жавоб берибди: «Агар у қандай қилсам янглиш танламайман деб сўраганида, тўгри бўлар эди. Лекин у қандай қилсам тезроқ танлайман деб сўради»
Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид қизиқарли маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.