2:34

Бизнес учун ҳосиятли кун. Савдодаги хаяжон

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Бир куни шогирд устоздан сўради: Устоз, харидорга яхши таклиф билан мурожаат қиладиган хосиятли кун борми? Хосиятли кун? — ҳайрон бўлди устоз.

Ҳа, масалан, ҳафтанинг ёки ойнинг бирор куними?

Эй, шундайми, ҳафта куни дегин… — бошини қимирлатиб кўйди устоз. — Ҳа, албатта бор. Бу — чоршанба. — Устоз бошқа шогирдларига қараб қуйди. Улар дафтарларини очиб, устознинг оғзидан чиққан ҳамма гапларни шоша-пиша ёзишга тушишди.

Сен нега ёзмаяпсан? — Устоз рўпарасида ўтириб ўзига қараб кулимсираб ўтирган шогирддан сўради. Мен сизнинг нима деб жавоб беришингизни жуда яхши биламан.

Шундайми… — устоз қошларини чимириб қўлини кўтарди. Бошқа шогирдлар ёзишдан тўхтаб жим қолишди. Шунда ёзмай ўтирган шогирд деди: Бу сешанба, жума, шанба, душанба, пайшан ба, якшанба кунлари. Сен ҳақсан, — деди устоз. — Фақат мен биринчи бўлиб жума кунини, кейин эса сешанбани таъкидлайман.

Шогирдлар дўстларининг тўғри жавоб беролмаганидан ҳурсанд бўлгандай бирдан шивирлаб қолишди. Кейин бошқа талаба ўрнидан туриб сўради: Устоз, кунлар айнан қайси изчилликда бўлиши керак? Устоз деярли тўғри жавоб берган шогирдига диққат билан қаради-да, унга қўли билан имо қилиб: Жавоб бер! — деди.

Фақат бир кун! — деди шогирд. — Бу кун — бугундир! Ушбу воқеанинг маъносини англаш жуда муҳим. Нима бўлганда ҳам устоз сўзларини ёзмай ўтирган биринчи шогирд савол моҳиятини англаган ва шундай бўлишига ишонган.

Бир куни мактаб даврида ҳаммадан камроқ ўқиб-ўрганган бир шогирд устоз ёнига келиб сўради: Устоз, менда бир қизиқ ҳолат бўлади — бирон нима сотаётганимда харидор молимни оладими ёки йўқ деб жуда ҳаяжонланаман, бу мени илҳомлантиради ва жараён ўзимга ёқади. Айнан шу роҳатланиш мен учун муҳим…

Сен кўп сотасанми? — сўради устоз. Мен ўз фирмамда энг яхши сотувчи ҳисобла- наман. Бундан олдин ишлаган фирмамда ҳам мен энг кўп мол сотган сотувчи бўлганман. Натижага бефарқ бўлмаслик одати анчадан буён борми сенда?

Тахминан ярим йилдан бери. Шунинг учун ҳам олдингизга келдим…

Мен сенга кўп ҳам ёрдам беролмайман. Афтидан, сен ўзинг мустақил равишда бизнес йўлини ўзлаштирибсан… Айрим тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, айнан шу шогирд томонидан йирик супермаркет тармоқларига асос солинган экан.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид қизиқарли маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top