3:27

Соғлиқ учун сабзавотлар 1 қисм

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Соғлиқ бўлса бас, бошқа ҳамма нарса ўз-ўзидан бўлаверади, деган гапни кундалик ҳаётимизда тез-тез эшитамиз. Кайфиятнинг яхшилиги, режалаштирилган ишларнинг амалга ошиши, мақсадлар томон актив тарзда интилиш – барчаси жуда катта маънода жисмоний ва руҳий саломатлигимизга боғлиқлиги рост. Саломатлигимизнинг давомийлиги эса асосан ўз қўлимизда! Аслини олганда, ўзбек дастурхони турли хил соғлик учун фойдали бўлган неъматларга тўла. Аммо биз эътибордан четда қолдирадиган баъзи табиат инъомлари ҳам борки, уларни мунтазам равишда истеъмол қилиш қанчалик фойдали эканлигини қуйида биз билан ўрганасиз. Исмалоқ. Нега мултфилм қаҳрамони Денгизчи Папай куч йиғиб олиш учун фақат исмалоқ тановул қилган деб ўйлайсиз? Бу ўсимликнинг фойдали хусусиятларидан аждодларимиз минг йиллардан буён баҳраманд бўлиб келишган. Исмалоқ витамин К, витамин А, марганетс, темир моддаси, магний, калций, фосфор, рух, витамин C, Е ва Б2, фолат, протеин каби юрак касалликларига, ошқозон, кўкрак, простата ҳамда
теридаги саратон касаллигига қарши курашувчи 12 хилдан ортиқ витаминларга эга. Бундан ташқари, исмалоқ юқори қон босими, кўз ва кўриш муаммоларини камайтириб, суякларнинг мустаҳкамлигини ҳам оширади. Маслаҳат: исмалоқ таркибидаги барча витаминларни сақлаб қолиш учун, уни хомлигича салатларга солиб истеъмол қилган маъқул. Лекин ўзбекча сомса ёки мантида ҳам витаминларнинг асосий қисми сақланиб қолади. Занжабил. Дастлаб Хитой ва Ҳиндистонда, кейинчалик Европа мамлакатларида ҳам бир неча минг йиллардан бери кулинария ва тиббий мақсадларда ишлатилиб келинаётган бу ўсимлик томири турли витамин ва минералларга бой бўлиб, истеъмол қилинганда қуйидаги жуда фойдали томонларни ўзида мужассам этади: занжабилдан тайёрланган чой ҳомиладор аёлларда учрайдиган кўнгил айнишини болага ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмаган тарзда бартараф этади; занжабилдан тайёрланган чой томоқ оғриғи, грип ва шамоллашга даво бўлади; ошқозон-ичак йўлларидаги яллиғланишларни даволайди; ҳазм қилишга ёрдам бериб, қорин дамлашини бартараф этади;

артрит сабабли тиззаларда пайдо бўлган оғриқни камайтиради;

спорт ёки оғир меҳнатдан кейин мускулларда пайдо бўладиган оғриқларни, изларда ҳайз пайтида учрайдиган оғриқларни енгишда ёрдам беради; танани иситиб, жинсий қобилиятни оширади. Занжабил кукун ёки чой шаклида юртимиз дорихоналарида ёки зиравор расталарида топилади. Ўзининг супер-соғломлик хусусиятидан ташқари, у овқат ва салатларга бироз нордон ва ажойиб ароматик таъм бағишлайди.

Маслаҳат: Машинангизда занжабилдан тайёрланган конфетлар сақласангиз, йўл давомида кўнгли айниган йўловчиларингизга катта ёрдам берган бўласиз.

Лавлаги барги. Азиз бекажонлар, хоним пиширганингизда, ичига бир лавлаги барги солиб кўрганмисиз? Таъми оғзингизда қолади! Энг асосийси, оила аъзоларингиз танасига саноқсиз витаминлар улашган бўласиз! Витамин А, Б, C, Е ва витамин К га, темир моддаси, калций, магний, протеин ва бошқа минералларга бой бўлган лавлаги барглари юрак касалликлари, анемиа, оқ қон ва ўпка ракига қарши курашиб, терини тиниқлаштиради, кўриш хусусиятини яхшилайди, суякларни мустаҳкамлайди. Яхшилаб ювилган лавлаги баргларидан салат тайёрласангиз, ёки бир қошиқ ёғ солинган товада озроқ „ўлдириб“ олиб истеъмол қилсангиз ҳам мазали бўлади.

Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top