2:48

Болалар сиропи

MP3

Ассалому алайкум меҳрибон онажонлар. Организмнинг дориларга нисбатан энг кенг тарқалган қўшимча таъсирланишлардан бири, бу аллергиядир. Айнан қайси компонентлар бундай таъсир кўрсатишини олдиндан айтиб бўлмайди. Қандай қилиб болакайни самарали ва зарарсиз даволаш мумкин. Шифокорнинг айтишича бугун жуда кўп болаларда аллергия мавжуд. Бироқ шундай болалар борки, уларнинг аллергияга қарши дориларга аллергияси бор. Ҳақиқатан ҳам, қандай қилиб аллергияга қарши болалар препаратлари бундай таъсир кўрсатиши мумкин? Шубҳасиз, бу ерда қандайдир хатолик бор. Аллергик касалликлар бугунги кунда жуда ҳам авж олиб кетди, дейишмоқда шифокорлар.

Бундай ҳолатлар тобора кўпайиб бормоқда. Ҳар икки боладан бири тошмалар, йўтал, аллергик тумов каби аллергия аломатлари пайдо бўлишидан азият чекишмоқда . шифокорлар болаларнинг таомномасидан барча кимёвий моддалар ва аллергия қўзғатувчи маҳсулотларни олиб ташлашган. Ҳеч қаерда чанг йўқ. Бундай таъсирлар қаердан пайдо бўлмоқда? Ота оналар – ҳайрон. Ота-она ва шифокорлар суҳбатидан сўнг хушбўйлаштирувчи аллергия ва шамоллашга қарши дори-дармонлар қабул қилингандан сўнг пайдо бўлаётгани аниқланмоқда. Биз болаларга ёрқин рангдаги ичимликлар, конфетлар ва ширинликлар олиб бериш хавфли эканлигини аллақачон кўникканмиз. Улар ўз таркибида кучли таъсир қўзғата олувчи зарарли бўёвчи моддалар, хушбўйлаштирувчилар ва консервантларни сақлайди.

Лекин болаларнинг йўталга қарши сиропларида ҳам айнан шу моддалар борлиги ҳеч кимнинг ҳаёлига келмайди. Энг ҳайратланарлиси, аллергияга қарши препаратлар таркибига ҳам аллергия қўзғатувчи моддалар қўшилади! Дорилар таркибига қўшимча нарсалар қўшиш камдан-кам ҳолларда юз бермайди. Бу дорининг узоқ вақт зарур кўриниш ва таркибини сақлаб туриши учун керак. Таблеткалар ва шамчалар таркибида ҳам қўшимча моддалар бор, аммо уларнинг энг кўпи сироплар ва суспензиялар таркибида бўлади. Болаларнинг аччиқ таъмли дориларни кам ҳолларда ва истар-истамас қабул қилаётганини билган дори тайёрловчилар хушбўй таъмга эга қулупнай, ва бошқа мевалар кўринишидаги сироплар ишлаб чиқаришни бошладилар.

Уларни болалар ўз саломатликлари эвазига жон деб қабул қилмоқдалар. Албатта ўрамда кўрсатилган ҳамма моддаларга рухсат берилган, хушбўйлаштиргичлар ва бўёқлар табиийларига жуда ўхшаш. Энди тасаввур қилинг: қулупнай таъмига эга бўлиши учун сиропга қулупнай экстракти эмас, қулупнай хушбўйлаштиргичи, қизил бўёқ ва консервантлар қўшилади. Буларнинг ҳаммаси кучли таъсир қўзғатувчи кимёвий таралашмани ҳосил қилади Айниқса, цитрус мевалар қулупнай таъмли қизил ва оловранг моддалар аллергия чақирувчи ҳисобланади Хўш нима қилиш керак?Бу ҳақида билишни истасангиз бизнинг кейинги суҳбатимизни ҳам ўтказиб юборманг. Болаларингиз саломатлиги борасидаги қизиқарли маълумотлар бизнинг www.najot.com сайтимизда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top