2:43

Болалар сиропи 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум ғамхўр ва меҳрибон оналар. Болангиз ҳасталаниб қолганида шошилинчда шифокорлар ёзиб берган дориларни сотиб олиб уни фарзандингизга ичирасиз. Бу дориларнинг салбий таъсири бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмайсиз. Афсуски болалар учун чиқарилган махсус сироплар ва суспензияларнинг таркибидаги баъзи нарсалар болаларда аллергия қўзғатиши мумкинлигини ҳатто шифокорлар ҳам билишмайди. Бу нарсани фақатгина мутахассис аллергологлар аниқлай оладилар. Фарзандингизнинг йўтали ўтиб кетиши учун берган сиропингиз унинг аҳволини баттар ёмон қилиб қўйишига сироп таркибидаги ранглар, мевалар хушбўйлаштиргичи ва консервантлар сабабчи.

Боланинг организми қайси дорига таъсир кўрсатишини деярли аниқлаб бўлмайди Хатто болакай аллергик реакцияларга таъсир кўрсатмаса ҳам таваккал қилмаганингиз маъқул Болакайга йўталга қарши сироп берганларида унда йўталиш кучайиб кетган ҳолат тажрибада кузатилган Баъзи ҳолларда қабул қилинаётган дорининг ўзи қарши таъсир кўрсатиши мумкин бундай ҳолларда ушбу дорини ортиқ қўллаш мумкин эмас. Кўпинча организм қўшимча моддаларга таъсир кўрсатади. Бундай ҳолларда нима қилиш мумкин? Дорихонага бориб, сироп эмас, худди шу дорининг таблетка шаклидагисини сўранг. Агар бола таблеткани юта олмаса, уни кукун шаклига келтиринг. Бунда унинг натижаси камаймайди.

Баъзи ҳарорат туширувчи дорилар шамчалар кўринишида бўлади. Айнан улар сироплар ўрнини боса олади. Биринчидан, дори бутун организм бўйлаб, ўтмайди, иккинчидан кичик бемор ароматизаторли бўёқлар ва консервантларни эмас, фақат ўз кучидаги моддаларни қабул қилади. Агар шифокор қизилмия илдизидан тайёрланган сиропни тавсия қилса, дорихонадан қуритилган қизилмия илдизини сотиб олинг ва қайнатиб сироп ўрнини босадиган шарбат тайёрлаб болага беринг. Албатта қайнатма тайёрлаш учун идишни очиб қошиққа дори қуйишдан кўпроқ вақт ва куч сарф қилишингизга тўғри келади. Шунга яраша натижа ҳам юқори бўлади. Ва яна, шифокордан дорилар бир-бирига қанчалик мос тушишини сўраб билиб олинг. Фарзандингиз аллергияга мойиллиги ҳақида ларни огоҳлантиринг.

Бизнинг маслаҳатимиз, тайёр дори ўрнига қуруқ экстракт сотиб олинг ва қайнатмани ўзингиз тайёрланг. Дорига нисбатан аллергиянинг аломатлари тошмалар, эшакем, қавариқ, йўтал, тумов, нафас қисилиши ва қийинлашиши, терининг шишиб кетиши каби аломатлари бор. Агар болада юқоридаги аломатлардан бири ёки бирваракайига бир нечтаси пайдо бўлса дори қабул қилишни дарҳол тўхтатиб, даволовчи шифокорга олиб бориш зарур. Шифокорга боргунга қадар болага антигистаминли препарат ва 2 соатдан сўнг адсорбен беринг. Аллергик таъсирнинг энг хавфли кўриниши бу дори қабул қилгандан сўнг эшакем тошиши ва нафас олишнинг қийинлашишидир. Бундай пайтда дарҳол «Тез ёрдам»ни чақринг. Илойим кўзмўнчоқларингиз саломат бўлиб, уйингиздан фарзандларингиз кулгуси аримасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top