3:32

Порлоқ келажагимиз ўзимизнинг қўлимизда

MP3

Салом! Дастуримизга хуш келибсиз. Келажак ҳақида фикрлар эканман, одамнинг келажаги нимага боғлиқ экани ва хар бир шаҳснинг келажагини нималар белгилаши, одамни қизиқтириб қўяди. Чиндан ҳам, келажак ҳақида кўп гапириш мумкин, лекин бугунги келажак мавзуси кўпроқ айнан сизнинг шаҳсиятингиз келажаги ҳақидадир. Келажагимизга таъсир этувчи омиллар жуда кўпдир. Масалан, қаерда туғилганингиз, қандай оилада тарбия олганингиз, қайси ўқув юртни битирганингиз, қолаверса, қандай одамлар билан дўст бўлганингиз ҳам келажагингизга таъсир кўрсатувчи омилларнинг биридир. Кучли имонга эга ва художўй одамлар, келажак, Худо томонидан белгиланишига ишонадилар, яъни, уни кўпинча тақдирга тан бериш, деган гап билан ифодалашади.

Лекин, бугунги келажак мавзуси тақдирга тан бериш ҳақида эмас, аксинча, дангасалигимиз ёки саводсизлигимиз оқибатида ўз шаҳсиятимизнинг порлоқ келажагига тўсқинлиқ қилишимиз ҳақидадир. Хўш, нима учун кўпчилик, бордию иши юришмаса ёки бирон бир қийин ахволга тушиб қолса, “Бу тақдир токазоси” ёки “Бу Худонинг иши” дейди? Чиндан ҳам шундаймикан? Чиндан ҳам, Худо бизни омадсиз бўлишимизни истайдими? Ёки бўлмаса, ишларимизни юришмаслигини хохлайдими? Ёки бутун умр саводсиз ўтиб кетишимизни истайдими? Сиз қандай фикрдасиз? Бу масалани жиддий олиб қарайдиган бўлсак, Худо бизни ажойиб қилиб яратган. Яратгандан ташқари, Худо бизни севди ва нажотни ҳам берди. Кўкда учувчи қушларга қаранглар: улар на экади, на ўради, на омборга дон йиғади. Шунга қарамай, самовий Отангиз уларнинг ризқини беради. Сиз эса улардан анча аълороқ эмасмисиз? Худойимиз, бизни шу қадар севдики, бизга кўп инъомлар, қобилиятлар ва яна кўпгина имкониятлар бериб келади.

Лекин, минг афсус, кўпчилигимиз Худонинг бундай ажойиб тухфалари ҳақида билмаймиз ва шунинг сабаби билан улардан фойдаланмаймиз. Бизга берилган шунча имконият ва вақтдан фойдаланишни ўрганмаганмиз ва ўрганишни ҳам истамаймиз. Порлоқ келажак қуришимиз учун, Худо бизга аллақачон керакли нарсаларни бериб қўйган. Махатма ганди бир пайтлар, “Тўлиқ ҳаёт кечириш учун, ҳақиқат севарлик ва мехнаткашликнинг ўзи кифоя” деган эди. Чиндан ҳам, порлоқ келажак, бу мехнатдир. Порлоқ келажак худди иморат солишга ўхшаш иш жараёнидир. Кундан-кунга ғишт терилиб девор ва уйнинг қолган қисмлари кўтарилади. Лекин, бу нарса амалга ошиши учун аввалам бор мехнат қилиш керак. Порлоқ келажак ҳам худди шундай тарзда қурилади. Порлоқ келажагингизни сиз ҳар куни қуришингиз керак, Худони берган куни тер тўкиб мақсад ила харакат қилишингиз керак. Афсус, порлоқ келажак дўконларда сотилмайди, уни қўшни бозордан ҳам топа олмайсиз. Келажакни одам ўз қўли билан қуради, буни фақат сиз ва оилангиз ёрдами билан амалга оширишингиз мумкин. Ундан ташқари, бир нарсани ёдингизда тутинг. Агар, ниятингиз яхши бўлса, унда Худонинг ўзи сизга кўмакдош бўлади. Худонинг ёрдами билан қилинган ишларингиз, эришган мақсадларингиз сизнинг порлоқ келажагингизни таъминлаши аниқ. Худо яхши ниятли одамларга доим ёрдам бериб, қўллаб – қувватлайди. Шунинг учун, вақтингизни бекор кетказманг, порлоқ келажагингиз учун бел боғлаб, мехнат қилишга киришинг. Чунки, ҳар бир кун муҳимдир, ҳар бир кун сизни порлоқ келажагингизга яқинлаштириши мумкин. Омон бўлинг, Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top