3:24

Оила ва шаҳсий ҳаётимиз

MP3

Салом азизлар. Дастуримизга хуш келибсиз. Азиз дўстим, ҳаётингиз қандай? Оилангиздаги муносабатлар тинчлик-тотувликда ва севгида ўтяптими? Агар чиндан ҳам шундай бўлса, мен сиз учун жуда хурсандман. Баъзан, ушбу ҳаёт ташвишларидан ва тирикчилик кетидан югуришларни бирозга тўхтатиб, шаҳсий ҳаётингиз ва оилангиз ҳақида 10 дақиқа бўлса ҳам ўйлаб кўришингиз керак. Ўйлаб кўраётганда, оилангиз бахтлиги, фарзандларингизнинг орзулари, қолаверса ўзингизнинг ҳаётингиз ҳақида диққат билан фикр юритишингиз керак. Бундай ишда айниқса қўлингизга қоғоз билан ручка олиб, барчасини ёзиб олсангиз фойдалидир. Чунки, ёзилган нарсани кўриш ва унинг устида фикр юритиш анча осонроқдир.

Ҳаёт ажойибдир! Бордию, ҳаётингиз ёки оилангизда хаммаси ажойиб бўлмаса, демак, сиз буниннг учун етарлича харакат қилмаяпсиз. Чунки бахт учун тер тўкиш керак. Бахтли ҳаёт учун мехнат қилиш керак. Бахтли ҳаёт ўзидан-ўзи келиб қолмайди. Бахтли ҳаётни фақат сиз ярата оласиз. Бахтли ҳаётга эга бўлиш учун сиз Худонинг берган куни харакат қилишингиз керак. Бахт ҳам худди деҳқоннинг даласига ўхшаган нарса. Хосил ўстириш мақсадида, деҳқон ерни ҳайдайди, экади, суғоради, ўғитлайди ва хосилим мўл бўлсин деб умид қилиб вақти соатни кутиб мехнат қилишда тўхтамайди. Баҳтли ҳаёт ҳам худди шундай. Сиз тиним билмай тер тўкишингиз керак. Афсус, баҳтни сиз интернетдан юклаб ололмайсиз, бозорда ҳам уни сотишмайди, уни қўшнингиздан олиб тура олмайсиз. Баҳтни фақат сиз қура оласиз. Хар куни, қурувчига ўхшаб, ғишт териб, кундан кунга баҳтнинг иморатини кўтарасиз.

Аввалам бор, ҳаётга ва дунёга бўлган муносабатингизни тўғри қилишнгиз керакдир. Бу баҳтли ҳаётга олиб борувчи биринчи қадамлардан биридир. Масалан, ҳаётингиздаги харакатларингизнинг приоритетларини белгилашингиз керак. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсам, ҳаётингиздаги энг муҳим нарсаларни, бекорчи ва бефойда нарсалардан ажартиб олишингиз керак. Вақтингизни, кучингизни ва барча иштиёқларингизни айнан муҳим бўлган нарсаларга сарфлашни мақсад қилишингиз керак. Масалан, чойҳонада дўстлар билан ҳазил-хузул қилиб ўтиришга нима етсин? Лекин, бу нарса чиндан ҳам сиз ва оилангиз бахти учун фойдали бўлармикан? Ёки, сиз севган футболни кечасигача томоша қилиб, лекин, вақти келганида оилангизга ёки фарзандларингизга ярим соат вақт ажрата олмасангиз, бу қандай бўлар экан? Бунинг натижаси ва оқибати нима бўлар экан?

Дўстлар билан дам олгани чиқиш ажойиб вақт ўтказишнинг бир туридир. Лекин, бунинг ўрнига оилангизни ёки турмуш ўртоғингизни олиб табият кўйнига чиққанингиз фойдалироқ эмасми? Бу приоритетлар рўйхати деб айтилади. Яъни, мухим ишларни биринчи ўринга қўйиш, кейин эса, мухим бўлмаган ишларга вақт ажратиш деганидир. Бордию, ўзингиз фарзандларингизга ёки турмуш ўртоғингизга етарлича вақт ажратмасангиз, сиз уларнинг рисқисини ўғирлаган бўласиз. Бундай қилмишларни кўрган фарзандлар, келажакда ўз оилаларига эга бўлганларида, ўз фарзандларига ва турмуш ўртоқларига хам худди шундай муносабат қилишади.Чунки, болалар айтганни эмас, аксинча, кўрганларини қиладилар. Сиз бутун умр айтиб келсангиз ҳам, лекин шу нарсани ўзингиз қилмасангиз, бунинг фойдаси йўқдир. Раббимиз ҳаётингизни маънога ва баҳтга тўлдирсин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top