Салом. Дастуримизга хуш келибсиз. Бугунги дастурда биз сизлар билан жамиятимиз ҳақида сўз юритамиз. Жамият ўзи нима? Жамият — кишиларнинг тарихан қарор топган ҳамкорлик фаолиятлари мажмуидир. Жамиятдаги ҳамма нарса, моддий ва маънавий бойликлар, инсонлар ҳаёти учун зарур бўган шарт-шароитларни яратиш ва бошқалар муайян фаолият жараёнида амалга ошади. Инсонлар фаолияти ва улар ўртасидаги ижтимоий муносабатлар жамиятнинг асосий мазмунини ташкил этади. Жамиятда жамиятнинг табиат билан ўзаро таъсири намоён бўлади. Одамлар ўзининг моддий ишлаб чиқариш фаолиятида иродаси ва онгига боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлаб чиқариш муносабатларига киришади. Жамият тараққиёти табиий-тарихий, қонуний жараёндир. Моддий ишлаб чиқариш жамиятнинг ижтимоии маънавий соҳада кишилар турли маънавий қадриятларни яратади, тарқатади ва жамиятнинг турли қатламлари томонидан ўзлаштирилади.
Бу сохага адабиёт, санъат, мусиқа асарлари билан бир қаторда кишиларнинг билим савияси, фан, ахлоқий меъёр ва умуман олганда, жамият ҳаётининг маънавий мазмунини ташкил қилувчи нарсалар киради. Ҳозир мамлакатимзда жамият тараққиётининг энг асосий йўналишлари инсонларнинг, айниқса ёш авлоднинг маънавий дунёсини шакллантириш ва бойитиш, уларни истиқлол мафкураси асосида тарбиялаш, ўзбек халқининг бой маданий ва маънавий мероси, қадриятлари, анъаналари ва урф-одатларини эгаллашлари учун шарт-шароит яратишдир. Хозирда, юртимизда фуқаролик, ҳуқуқий, демократик дунёга мос жамият барпо этилмоқда. Хўш, жамият нима эканини билиб олдик. Лекин, бу ерда бир савол туғилади. Сизчи? Сиз ҳам ўзингизни жамиятимизнинг маълум бир аъзоси сифатида қабул қиласизми? Ёки сиз умуман жамиятимизга алоқам йўқ, ёки бўлса жамият билан ишим йўқ, деган фикрдамимиз? Бордию, сиз жамиятимизнинг бир қисми бўлиб яшаётган бўлсангиз, унда, мана шу жамиятимизни демократик дунёга мос жамият қилиш учун шаҳсан сиз қандай хисса қўшган бўлардингиз?
Ёки, сиз ўзингизни бу ишга қодирсиз деб ўйлайсизми? Балки сиз ўзингиздан, кучингиздан ёки иродангиздан шубхаланаётгандирсиз? Сизга шуни айтайин, жамиятни айнан одамлар қуради. Яъни, сиз ва менга ўхшаган, ватанини севган ва ҳалқига хурмат билан қараган одамлар жамиятимизни яхшилашга қодирдир. Бундай яхши ниятларга эга бўлган одамлар, хеч қачон ўз кучларида ва қўйган мақсадларидан шубхаланмайдилар. Сиз ҳам, кўп нарсага қодирсиз! Сиз ҳам, ҳа, айнан сиз, мамлакатимиздаги ўзгаришларга ўз хиссасини қўша оладиган инсонсиз. Бордию, дунёни ўзгартирмоқчи бўлсанг, ўзингдан бошла, деган гап бор. Жамиятимизнинг ўзгариши, айнан сиздан бошланади. Одамнинг қўйган кичик қадами, одамзод учун улкан қадамга айланиши мумкин. Президентимизнинг шарофати билан, хозирги кунда мамлакатимизда кўпгина имкониятлар туғиляпти. Айнан шу имкониятлар сизга ушбу ажойиб жаннатмакон ўлкамизни янада яхшироқ қилиш учун хиссангизни қўшиш имконини бермоқда. Она юртимизда яхши хизматчи бўлиш учун сиз катта жойда ишлашингиз шарт эмас, оддий инсонлар ҳам, юртимиз манфаатлари учун кўпгина буюк ишлар қилишга қодирдир. Бунга ишонч ва севги бўлса бас. Айнан, яхши ниятли ишларингизни Худойим албатта барокатли қилиб, сизга анча йўлларни очиб беради. Сиз ҳам мана шу юртимизнинг бир қисмисиз, ундай бўлса, мен четда туриб кузатаман деганингиз нотўғридир, айнан сиздек ажойиб инсонлар кўпгина иш қилишга қодирдир. Ўзингиздан шубхаланманг, сиз ажойиб юрт фарзандисиз!