Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Ёшлик пайтида одамнинг танқидий тафтишга ақли етмайди ва у ташқи дунёдан келаётган ҳамма нарсани қабул қилаверади. Ёш болага ва қолаверса кўпгина ёшларда маълумотларнинг асосий негизи ота-оналардан, ўқитувчилардан, оммавий ахборот тармоқларидан ва тенгдошлардан келади. Ёш болага етиб келган сўзлар унинг онгининг чуқур жойидан жой олади. Биргина сўз ҳам одамнинг нобуд бўлишига олиб келиши мумкин. Бу сўз ҳеч қандай ёмонликни истаб айтилмаган бўлса-да, у ўзида қўрқувни ва негатив ҳолатни мужассам қилган бўлса, натижа ҳалокатли бўлиши мумкин. Масалан, келажакка ишончсизлик билан қаровчи она, боласини ўта таъсирчан билиб: «Орзу қилишни бас қил, осмонларда учиб юрма. Ўзингни ким деб ўйлаяпсан?» деса,бундай сўзлар боланинг онгости туйғуларига қаттиқ таъсирини ўтказади ва дастурланиб қолишига олиб келади.
Катта чексиз қувватга ва бошқарувга эга онгости туйғуси қулоқ солган тарзда унга киритилган дастурларни бажаришни бошлаб, болани бир омадсизликдан иккинчисига етаклай бошлайди. Энг ачинарлиси шундаки, ёшликдан бундай негатив ҳолатларга ўргатилган одамлар умрлари давомида нотўғри дастурлашнинг касрига қолганларини билмай ўтишлари ҳам мумкин. Сўз ва гап жуда катта кучга эга бўлиши мумкин. Севги борасидаги тушунтириш, ёмон янгилик, саломлашувдаги сўзлар — бизнинг ички ҳолатимизга сезиларли даражада ўз таъсирини билдириши мумкин. Ва сўз доим ҳам онгимиз қабул қилиши учун ҳақиқат бўлиши шарт эмас.
«Қадимдан шундай доно сўз бор: «Ҳеч нима муваффақиятчалик муваффақиятга эриша олмайди». Қарангки, бу тасдиқнамо сўз фанда ўз асосига эга экан. Мотивация бўйича саволларни ўрганадиган тадқиқотчилар қуйидагини аниқладиларки, инсоннинг мотивация бўйича биринчи факторларидан бири бу — унинг таассуротлари экан. Шу сабаб у муваффақиятли ҳаракат қилади. Муваффақиятли одамларнинг сирлари — онгостига тўғри йўналтирилган бўлгани ҳам аниқланган.
Ота-оналар, ўқитувчилар ва яқин дўстларнинг ёмон таъсирини билмаган ҳолда зарарли ҳолатда нурлантиришларидан ташқари, яна бир онгостини дастурлаш негизи бор: у инсоннинг ўзи. Ҳар биримизнинг ичимизда бизни дастурлайдиган монологлар бор. Биз ўша сўзларни доим такрорлашдан чарчамаймиз: «Мендан ҳеч қачон бирор нарса чиқмайди»; «Мен доим чарчаб қоламан»;
«Мен ўз ҳаётим билан нима ҳам қиламан?»; «Мени қадрлашмайди»; «Мен керақли даражада яхши эмасман»; «Муваффақиятга эришиш шунчалар қийинки»; «Менда вақт етишмайди»… Бу рўйхатнинг паёни йўқ. Биз ўзимизга айтиб юрадиган бу зарар- ли фикрлар бўлажак дастурларимизни ўзгартириб ёки кучлантириб, ўз таъсирини ўтказади. Аммо биз уларни ўз тушунчамизга қабул қилишимиз шартмас. Вояга етганимиздан сўнг шахсий тизимимизни ўз қўлимизга олишимиз мумкин. Ҳеч қайси дастурлаш умрбод бўлмайди. Ҳар қандай зарарли дастурни ўчириб қўйишимиз мумкин. Қандай қилиб? Яхши натижа берадиган дастурни қўллаб, бу зарарли дас- турларга қарши чиқса бўлади. Тирикчилик ва ҳаёт ғояларингизни амалга оширишда Раббимиз ёрдам беришини сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг.