Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Ҳар доим қайтариб айтишга арзийдиган бир ҳақиқат бор: онг учун чеклов йўқ, биз ўзимизгагина боғланиб қоламиз. Ушбу айтилган сўз биз учун ҳақиқатга айланганда, муваффақиятга эришиб, бугунги кунимизни келажагимиз билан бирлаштирамиз. Ўз ҳаётимизда бу ҳақиқатни ишга солсак, вазият устидан ҳокимиятни қўлга оламиз; ҳаётимизни қандай кўришни истаган бўлсак, шундай бўлади. Агар сиз ўз фикрларингизни завқли йўналишга бошласангиз, орзу қилиш мумкин бўлган кучга ва ҳокимиятга эга бўласиз. Ҳар куни тасаввурларга қаратилган, визуал яратилиш ва орзуларингиз билан ўз онг остингизни дастурлашга вақт ажратинг. Кўпчилик одамларга уларнинг орзу қилишлари учун ҳам кўп маош беришади! Орзулар, учиш фантазияси, миянинг ҳужумлари ижодий ғояларнинг асоси бўлиши мумкин. Айрим одамлар орзулар оғушида юрадиганлар устидан кулиб, ҳақиқатга тик қараш керак, тақдирни қандай бўлса, шундай қабул қилиш керак, дейишади. Бинобарин бундай бахтсиз одамлар орзу қиладиган одамлар икки хил бўлишини билишмайди: ўз орзуларини амалга оширмайдиганлар ва онг остининг яратиш кучига ишонадиганлар.
Асл орзу қилувчилар — бизнинг олдимизда, оламимизда янги қиёфага кириб пайдо бўлиб, ўзларига ва бошқаларга фойда келтириш учун орзулари йўлида аниқ қадам ташлайдиганлардир. «Ҳар қандай ният ва хоҳишда уларнинг уруғи ва механизми бўлади. Ният ва хоҳишдаги бу асосларда мисли кўрилмаган куч бор. Ва биз бу уруғни сермаҳсул тупроққа тиқар эканмиз, ўша ташкиллаштирадиган мисли кўрилмаган кучнинг ўзимизга ишлашини таъминлаймиз».
Агар бизнинг фикрларимиз пулга нисбатан нохуш ғоялар билан тўлган бўлса, бундай ғоялар аниқ тарқалади. Агар биз онгимизни завқли образлар билан тўлдирсак, масалан, борлиқда сон-саноқсиз имкониятлар мавжуд ва пул ҳаммага етади деган фикр билан ишга ёндошилса, унда биз уларни ўзимизга сингдирамиз ва тасаввур қилмаган даражадаги муваффақиятга эришамиз. Каллангизда «Орзу қилган ҳамма нарсага эгаман, ўз мақсадларимга етдим», деган таасуротни яратинг.
Ҳаётингиз нимага ўхшайди? Онг ости онг бўйсунадиган вақтнинг қонунларига бўйсунмайди. Бундан ташқари, онг остида ёки бизнинг орзуларимизда вақт умуман бўлмайди. Мана шунинг учун ҳам ёшликда олган руҳий жароҳатларимиз кўп йиллар давомида ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб, вояга етганда ҳам ўз ишини бажаради; аслида ақлан улар кўпгина ҳақиқатларни тушунишади, масалан, ўтган кунлар учун ачинмаслик керак, аммо онг ости яшаб ўтилган йилларни сезмайди ва фарқни кўрмайди. Лекин, биз шу йўл билан келажагимизни қуришимиздаги, орзуларимизни амалга оширишдаги самарали имкониятларга тўғри ёндашган бўламиз. Сизнинг онгингиз чексиздир, шунинг учун сиз кўп нарсага қодирсиз. Биласизми нима учун? Чунки, Худойимиз сизни ажойиб қилиб яратган. Ундан ташқари, Худо сизни ташлаб қўймайди. Шунинг учун, қўрқмасдан олдинга қадам ташланг. Фақат олдинга. Тирикчилик ва ҳаёт ғояларингизни амалга оширишда Раббимиз ёрдам беришини сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг.