2:45

Енгилишни ёки таслим бўлишни хатто ўйламанг ҳам

MP3

Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Кўпчилик одамларнинг тадбиркорлик фаолиятларидаги муваффақиятсизликка учрашларига энг кўп тарқалган сабаб бу уларнинг тез таслим бўлишларидадир. Омадсизликка учрашса, дарров оқ байроқни кўтаришади. Тез таслим бўлиш ғурурнинг пастлигида ёки ўзига ишонч йўқлигидадир. Завқ билан фикрловчи одамлар биринчи синовдан кейин ўзларининг таслим бўлишларига йўл қўймайдилар. Ҳаммамиз ҳам, олдинига ҳар бир ишда адашамиз, кейин тўғри ва самарали йўлини топамиз. Бунинг учун таслим бўлмай, харакат қилаверсак бас.

Кўпчилик ишбилармон одамлар бунга сирли кўринишдек қарашади: ҳаёт одамларни синайди, деб ўйлашади. Агар инсон қайсарлик ва ишонч билан муваффақиятлари йўлида ҳап қандай тўсиқларни енгиб ўтишни бошласа ҳаёт ўзининг тўсиқларини олади ҳамда ҳайрон қоларли даражадаги куч билан инсон учун шараф ва муваффақият оқиб кела бошлайди. Муваффақият асосан оғир муваффақиятсизликдан сўнг юради, ҳаёт гўё жиддий тўсиқларни енгиб ўтган довюракни мукофотлаганга ўхшайди.

Энг зўр ишбилармон одамлар ҳам муваффакиятга эришишларидан олдин омадсизликка учрашган, бир марта эмас, кўп маротаба. Аммо улар таслим бўлишмаган. Улар қайта ва қайта синаб кўришаверган. Яна битта қилишингиз керак бўлган мухим нарсалардан бири, бу ўтмишдаги хатоларингиздан ўрганишингиз.

Хато қилиш айб эмас, бироқ ўша хатони қайтариш — вақтни бесамар ўтказишдир.

Агар биз хатоларимизнинг сабабини яхшилаб тафтиш қилсак, унда йўл қўйилган салбий омилларни аниқлай оламиз ва тушуниб етамиз, сўнг мақсадимизга эришамиз. Шундай қилиб, ҳар бир омадсизлик бизни ютуққа яқинлаштиради.

Аҳд қилиш сифати, афсус кўпчиликда етишмайди. Баъзилар бу сифат билан сахийлик ила тақдирланишган. Буни қайсарлик билан алмаштириш ярамайди. Ўзгарувчан шароитга тез мослашиш муваффақият калитларидан бири, бундай калитлардан яна бири дастурий услуб ва хато. Интуицияга ёндашинг, ҳаракатланинг ва таслим бўлманг. “Хонда” компаниясининг президенти Сохиро Хонда жаноблари, қуйидаги сўзларни сизга ҳам, менга ҳам таалуқли қилиб айтиб ўтган.

«Менга қийин бўлганда ва дилим хуфтон бўлганида, биламанки, мен қидираётган хазинанинг эшиклари очилиш арафасидаман. Бошимда ёруғлик ва умид учқунлари пайдо бўлганда мен узоқ муддатли оғир меҳнатларимни унутаман».

Муваффақиятга эришган ҳамонимиз барча қилган хатоларимиз биз учун ўқиб-ўрганганларимизнинг асосий қисмига айланади. Биз ўтмишимизга ачинмаймиз, чунки қилган хатоларимиз эвазига улардан ўрганиб, шундай муваффақиятларга эришмадикми?! Тирикчилик ва ҳаёт ғояларингизни амалга оширишда Раббимиз ёрдам беришини сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top