3:16

Энг яхши иш, ўзингиз севган ишдир

MP3

Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Сизга қандай иш билан шуғулланиш кўпроқ ёқади? Қандай ишни сиз катта хурсандчилик билан бажарасиз? Шуни аниқланг ва сиз муваффақиятга эришасиз». Сиз нимани севсангиз, ўшани қилишингиз керак. Мен ўз ишингизни севишингиз керак, деганимда мукаммал иш хафагарчиликлардан, ажабланишлардан ва муаммолардан холи, демоқчи эмасман. Ҳар бир ишбилармон одам бундай салбий даврни ўша севган ишида ҳам бошидан ўтказган. Сизнинг орзуингиздаги иш ҳар куни ердаги жаннатдай бўлмайди. Бу чин севгига ўхшайди: икки кишини боғловчи чамбарчас ришталар — бу уларнинг йўлларида учрайдиган муаммоларни ва тўсиқларни биргаликда бартараф қилиш демакдир. IВМ компаниясининг асосчиси

Томас Уотсон бу борада шундай дейди: «Юрагингиздан ишингиз учун жой ажратинг ва ишингизга юрагингизнинг кичик бир қисмини жойланг». Муваффақиятли одамларни юракларидаги шижоат бошқаради. Уларнинг ишларига бўлган севгилари туртки беради ва қандайдир янгилик яратишга интилишади, янги синовлар билан учрашишга, навбатдаги таваккалчиликка қўл уришга иштиёқманд бўлишади. Улар юракларида орзуларини олиб юришади ва уларни амалга ошириш учун ҳамма нарса қилишади. Буни ишингизга эҳтирос билан ёндашиш деса ҳам бўлади. Эҳтирос — бу кучли ҳаяжон ва тўла руҳланишдир. Бундай сезги бирор-бир нарсага ва одамга нисбатан кучли эътиборга эга одамларда бўлади. Инсондаги эҳтирос жумбушга келса, яхшилик қилиши ҳам, ёмонликка қўл уриши ҳам мумкин. Тарихда эҳтироси кучли одамлар нималарга қодирликларини кўрсатиб келишган. Ҳеч қайси севги тарихи, одамзот ҳаётидаги иқтисодиёт борасидаги ўзгаришлар, фалсафа ёки санъат соҳаси бўладими, эҳтироси кучли шахсларнинг иштирокисиз бўлмайди. Ҳар қан- дай одам жумбушга келадиган эҳтиросни ҳис этиши мумкин. Лекин ҳамма ҳам унга суяниб иш кўрмайди. Биз бу туйғуни кўпинча яширамиз, чунки ёшликдан олган тарбиямиз туфайли уни кўпинча боғлаб қўйишимизга тўғри келади.

Куч — бу ҳаракатлана олишдир. Вояга етиб, қарорларни ўзингиз танлайсиз. Энди ўзингиз хоҳламаган ишингизни қилишингизга ҳожат йўқ — сиз ўзингиз ёқтирган ва истаган ишингизни қилишингиз мумкин. Мана шу ҳаракатланишдаги эҳтиросдир».

Ўзингизга шундай савол беринг: агар сиз миллион доллар ютиб олганингизда ишлаб турган жойингизда қолармидингиз? Агар «ҳа» десангиз, унда сизни табриклаймиз! Агар «йўқ» десангиз, унда ҳаётингиздаги ўзгариши керак бўлган асосий мақсадингиз, юқоридаги саволга ишонч билан жавоб бера оладиган ҳолат бўлиши керак. Бахт ва муваффақиятга эга бўлиш учун ягона имконият — ўзингиз севган иш билан шуғулланиш. Ҳар биримиз учун мукаммал иш бор ёки хизматда кўтарилишимиз, биз буни бошқалардан кўра яхшироқ бажаришимиз ҳам мумкин.

Сиз қачонки қатъиятли, ишингизга ўз қувватингизни бера олсангизгина, хоҳлаган ишингизда ишлашингиз мумкин. Фақат ўзингиз ўз тақдирингизнинг эгасисиз, фақат сиз ўзингиз сизга нима ёқишини ҳал қиласиз. Муваффақият йўлидаги энг катта тўсиқ — бу ўзингиз. Худо сизга кўп имкониятлар беради, улардан фойдаланинг, ва севган ишингиз билан шуғулланинг. Тирикчилик ғояларингизни амалга оширишда Раббимиз ёрдам беришини сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top