3:30

Тақдирингизни ўзингиз белгилайсиз

MP3

Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Бахт ва муваффақиятга эга бўлиш учун ягона имконият — ўзингиз севган иш билан шуғулланишдир. Ҳар биримиз учун мукаммал иш бор ёки хизматда кўтарилишимиз, биз буни бошқалардан кўра яхшироқ бажаришимиз ҳам мумкин.

Сиз қачонки қатъиятли, ишингизга ўз қувватингизни бера олсангизгина, хоҳлаган ишингизда ишлашингиз мумкин. Фақат ўзингиз ўз тақдирингизнинг эгасисиз, фақат ўзингиз сизга нима ёқишини ҳал қиласиз. Муваффақият йўлидаги энг катта тўсиқ — бу ўзингиз. Ўзингизга ёққан ишни қилишдан қўрқманг. Қўрқинчга асосланган руҳий тўсиқларни йиқитинг ва сиз ютуққа эга бўласиз.

«Ҳаётимиздаги энг кўп вақтимизни ишга бағишлаб, ҳаётий қониқишни фақат бўш маҳалларда қидириш бахтли ва мукаммал бўлишимизни чегаралаш демакдир».

Муваффақият яхши хизмат қилишдан бошланади. Қандай қилиб дейсизми? Муваффақиятли хизмат қуйидагича барпо этилади: соҳангиз бўйича бор куч билан ишлаб, энг яхши бўлиш. Кўпчилик яхши ишбилармон кишилар соҳалари бўйича ишлаш жараёнларида сидқидилдан бажаришга бирор сабаб топишади, биринчи навбатда ўзгаларга ёрдам берадилар. Даромад улар учун асосий мақсад эмас, лекин улар даромад учун ишлайдиганлардан кўра кўп пул топишади. Арр1е компаниясининг асосчиси Стив Жобс шундай деган эди: «Биз бу иш билан пул топиш учун шуғулланмаймиз». Бойлик — бу биз қилган хизматимиз учун тақдирланишимиз. Яхши хизмат қилиб, бизга лойиқ мукофот илинжида бўлсак бўлади. Шунинг учун онг остини дастурлашимиз керак, қанчадир вақт ўтгандан сўнг ўз соҳамизда энг моҳир устаси бўлиш учун жон куйдириш керак. Чин дилдан хизмат қилсак, бизга барака уруғлари мукофот қилиб берилади. Танлаган соҳангиз энг моҳир уста ёки эксперт бўлинг. Йиллар давомида одатий услубда билим олиш муваффақият учун бўлмасада, барибир танлаган соҳангиз бўйича эксперт бўлишга ҳаракат қилишингиз керак.

Компьютер билан жиҳозланган замонавий дунёда бир ойлик қўлдан чиқарилган вақт тарихга айланиши мумкин. Муваффақиятнинг асосларидан бири — бу соҳангиз бўйича чуқур билимга эга бўлиш. Бундай билимнинг йўқлиги — муваффақият йўқлидаги енгиб ўтилиши қийин бўлган тўсиқлардан бири. Даромадни ўйлашдан олдин жамиятга қандай маҳсулот, қандай ҳизмат кўрсатиш ҳақида бош қотиринг. Агар сиз яхши маҳсулот ёки хизматни жамиятга таклиф қилиб, ўз соҳангизда энг зўр бўлишга эришсангиз, эътиборингизни хизмат қилишга қаратсангиз, пул ўз-ўзидан оқиб келаверади. Бу ҳеч қачон хижолатга қўймайдиган эски, аммо мустаҳкам қонундир. Нима билан шуғулланишни билмаган ҳолда ўз олдига аниқ мақсад қўйган одамларнинг ютуққа эришиб чиқишлари қийин бўлади. Агар биз ҳаётда нима билан шуғулланаётганимизни аниқ билсак, бизнинг истакларимиз беғубор бўлса, уни рўёбга чиқаришга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатувчи имконият, албатта, пайдо бўлади. Тўғри ва аниқ талқин қилинган хоҳиш одатда тез рўёбга чиқади.

Аниқ, тўғри чизиқли истаклар, ҳадикдан, икки фикрлиликдан, қарама-қаршиликдан холи бўлган ниятлар камдан-кам ҳолларда уч- райди. Чангитувчи, хира тортган ниятлар онг остини туманлаштиради. Тозалов ичкаридан бошланиши керак — биз ўз ниятларимиз ва истакларимизнинг аниқ суратини кўра олишимиз лозим. Тирикчилик ва ҳаёт ғояларингизни амалга оширишда Раббимиз ёрдам беришини сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top