Салом азизлар! Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.
Бугунги мавзу айнан шогирдлик билан боғлиқ бўлиб, унинг кўпгина мухим томонларини кўриб чиқишга харакат қиламан. Аслида, шогирдлик мавзусига бағишланган бир талай китоблар ёзилган. Уларнинг деярли барчаси шогирдликнинг азоблари ва унинг қадрию баҳоси жуда юқори эканини таъкидлайди. Яъни, Масиҳнинг шогирди бўлмоқчи бўлган шаҳс мураккаб синовлардан ўтиб руҳий жангларда тобланиб чиниқиши кераклигини айтади. Лекин уларнинг ўрнида, мен кўпроқ шогирдликнинг азоблари ва унинг қадри ҳақида эмас, аксинча, шогирд бўлмасликнинг, яъни ушбу мухим ишга итоатсизлик қилиш ҳақида сўзлаган бўлар эдим. Чунки, айнан итоатсизлик руҳиятимизга энг катта зарар келтирувчи хатти-харакатдир. Ҳаёт шогирдларга нақадар оғир юкни елкасига юклашини бир кўриб чиқайлик. Улар, дойим кучайиб борувчи нотинчлик туйғуси, виждоннинг туганмас азоби, бутун дунёдан ҳафа бўлиш оқибатида кайфиятнинг доим кўтарилиб-тушиши, ташвишларнинг кўпайиб бориши ва шунга ўхшаш кўпгина қийинчиликлар ҳақида айтиш мумкин. Шогирлик дегани, бу Устозга бутунлай итоат қилиш деганидир.
Агар бундай бўлмаса, бу шогирдлик эмас, аксинча ўзига-ўзи хизмат қилиш билан баробар бўлиб қолади. Бунинг сабаблари нимада? Аввалам бор, шогирдлар хазрати Исонинг олдида ўзларини паст олмасликларидадир. Унинг авторитетига бутунлай таслим бўлишни истамасликдир. Ўзимизни “Унинг қули ёки хизматкори” десак ҳам, аслида иккиюзламачиларча ҳаётимизни ўзимиз бошқаришни, бизга ёққан йўлни ёки усулни танлашни, ўзимиз хаётимизга хокимлик қилишни, истаган ишларимизни яширинча қилиб, кўзбўямачилардек усти ялтироқ, ичи эса қалтироқ хизматчиларга айланиб қолишимиз ва имон ниқобини кийиб яшаш қўрқинчлидир. Биз, Худонинг иродасини бажаришни исташимиз ва уни чиндан ҳам бажариб келаётганимизни баланд овоз билан айтамиз. Чиндан ҳам, шундайдир, лекин биз аслида шаҳсиятимизга ва ўз кучимизга таянган холда иш тутамиз. Хаёт тахтимизда Худо эмас, аксинча ўзимиз қандай ўтирган бўлсак, вазият эса хали ҳам шундай.
Шундай экан, ибодат қилганимизда ўзимизни юқори олмайлик. Зеро, ким ўзини юқори қўйса, пасайтирилади, ким ўзини паст олиб юрса, улуғланади. Хатто хазрати Исо ҳам Ўзининг улуғворлик чўққисида шогирдларига ибодат қилишни ўргатганида айнан Худони улуғлаш кераклигини ўргатган эди. Раббимиз ибодат қилаётиб, “Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин. Осмонда бўлгани каби, Ерда ҳам Сенинг ироданг бажо келсин.” – деган эди. Шунга бутунлай итоат қилган хазрати Исо орқали, Худойимиз буюк ишни, қолаверса ҳаётнинг буюк режасини амалга оширганини деярли барчамиз биламиз. Бордию, биз ҳам, ҳаётимизни фақат ибодат пайтида эмас, аксинча ҳақиқий ҳаётимизда ҳам шу нарсани Худодан сўраб жон куйдирсак, шунда Осмондаги Отамиз биз орқали ҳам кўпгина буюк ишларни амалга ошириб, хазрати Исонинг ҳақиқий шогирдларига айлантириб, ҳаётимизни маънога тўлдиради. Шогирд бўлганимизда биз аввалам бор ўзимизни эмас, аксинча Худони улуғлаш йўлларини излашимиз керак.
Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.