Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Хазрати Исо ердаги 33 йил ҳаёти давомида бизларга Худонинг севги қудуғидан бахраманд бўлишимиз учун йўлни очиб бериши керак эди. Унинг булоғидаги сув сира қуриб қолмайди, қудуқ олдига келган одам бутун умр у ердаги хаётбахш сувдан ичиш имконига эга бўлади. Лекин, кўпчилигимизнинг муаммоларимиз, ушбу қудуқ олдига келсак ҳам, ўша сувни ичишдан бош тортамиз. Шахсан ўзим хаётини имонда ўтказиб хизмат билан овора бўлиб келаётган кўпгина опа-сингил ва ака-укаларни кўриб келаман. Лекин, ушбу жавобгар ва қийин ишда улар афсус кўпроқ ўзларини кучларига таянадилар ва Худонинг ёрдамининг қадрига етмайдилар. Минг афсус, кўпчилигимиз шундай йўл тутамиз, биз Худонинг қудуқ ёнига келамиз-у, лекин ундан оромбахш сувни ичишдан бош тортамиз.
Кўпинча биз, Худойимизни қандай Худо эканини эсимиздан чиқариб қўямиз. Чунки, Шайтоннинг алдовлари баъзан кучлироқ чиқади. Шайтон олдимизга келиб, Худони ёлғончи ва Уни Ўз ваъдаси устидан чиқа олмаслиги ҳақидаги ёлғон фикрларни беради, шунда биз, кўпроқ бу дунёнинг ишларига, танишларга, дунёнинг пулига ва ўзимизнинг кучимизга кўпроқ ишонишни бошлаймиз. Масиҳийнинг ҳаёти ажойиб. Жамоатга борганда ёки кўчада бирон бир таниш биродарни тушкунликда эканини кўриб қолсам ачинаман. У ўзининг муаммосини изохлаб беради, сўнг Муқаддас Каломдан ушбу муаммонинг ечимини сўзлаб берадиган бўлсангиз, у ўша захоти жавобан: “Ха, буни биламан, ўқиганман, лекин бу менга ёрдам бермаяпти” дейди. Сўнг, у барча билган ва билмаган усуллардан фойдаланиб кўрганини ва улар ҳам ёрдам бермаганини айтади. Шу пайт, ушбу биродар Худонинг ҳақиқатларидан шубҳаланишни бошлайди. “Худо бошқаларга ёрдам беряпти, менга эса ахамият ҳам бермаяпти, ибодатларим жавобсиз қолиб кетяпти, Худога ишониб бўлмас экан, энди қаёққа борай?” деган хаёлга боришни бошлайди.
Айнан шунга ўхшаш вазиятларда Худонинг ваъдаларига, Унинг ҳақиқатларига бўлган имонимиз кучсизланиб бориб, қийинчиликлар устидан ғалаба қилиш кучидан махрум бўлиб қолиб, Худонинг буюклигига шубхаланишни бошлаймиз. Гап шундаки, хазрати Исонинг бу дунёга келиб сиз ва мен учун жонини қурбон қилишнинг сабаби ва мақсади айнан сиз ва мени Худо билан яраштириб, Худонинг содиқлигини исбот қилиш эди. Хазрати Исо одамлар орасида яшар экан, У Осмондаги Отасига бутунлай умид боғлаган, шу йўсин, бунинг натижасида Худонинг буюк исми янада улуғланиб инсониятга нажот келган эди. Хатто, Масиҳнинг душманлари Унга қарши қувғинлар қилганида, ёки бир неча бор ўлим ёқасида бўлса хам, У хотиржамлик билан Осмондаги Отага умид қилиб, хеч нарсада қўрқмади. Чунки, хазрати Исо, Сулаймон пайғамбарнинг “Эгамизнинг номи мустаҳкам қалъадир, солиҳ у ерга бориб эсон–омон бўлади“, деган оятига тўлиқ ишонарди. Сизчи азиз дўстим, сиз ҳам ушбу оятдаги ҳақиқатга ишонасизми? Бордию, бунга тўлиқ ишонсангиз, унда бошингизни кўтаринг, хеч нарсадан қўрқмай олдинга қадам босинг. Билингки, сиз Худо томон бир қадам қўйсангиз, У сиз томон ўнта қадам ташлайди. Барча шубхаларингизни, муаммоларингизни, қийинчиликларингизни Унинг севувчи ва садоқатли қўлларига топширинг.
Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.