3:17

Дунё сизга зиён етказа олмайди

MP3

Салом азизлар. Биз имонлилар Худонинг ойиласига тегишлимиз, чунки биз хазрати Исонинг биз учун қилинган қурбонлигини қабул қилиб, Унинг учинчи кунида ўликлар диёридан тирилганига ишонамиз. Шундай бўлса ҳам, биз дунёда яшаймиз. Ушбу дунё аввалам бор алдамчи дунёдир. Қаерга борманг, нима қилманг, имонли доим васваса остидадир. Бу дунё шайтонга тегишли бўлгани учун, У бизни доим гуноҳ қилишимизга харакат қилади. Айниқса имонлиларни васвасага дучор қилиш унга завқ келтиради. Чунки, биз бу дунёдан қиммат бахога сотиб олинганмиз, ва шу йўсин, бизни қўлдан бой берган Шайтон, доим бизни ўзига қайтаргиси келади.

Хўш, имонлилар бу дунёда қандай яшаши керак? Масиҳий ушбу ёвузликка ва ёлғонга тўлиб тошган дунёда қандай қилиб ҳаёт кечириши керак? Ахир, имонли кишини хар томондан соҳта ҳақиқатлар ўрат туради. Бу масаланинг ечими борми? Албатта бор. Биз имонлилар, хазрати Исонинг қудратли сўзига таянишимиз керак. Оятда, Раббимиз Исо бизга керак бўлган ёрдамнинг икки манбасига ишора қилади. “Бундан сўнг Мен бу дунёда бўлмайман, Сенинг ҳузурингга қайтяпман. Улар эса бу дунёда қоладилар. Эй Муқаддас Ота! Менга кимни берган бўлсанг, Ўз номинг билан асраб қолгин, токи улар ҳам Биздай бир бўлсинлар. Мен улар билан бўлганимда, Сенинг номинг билан уларни асрар эдим. Ҳа, Менга берган одамларнинг ҳаммасини омон сақладим.

Фақат оят бажо бўлсин деб, пешанасига ҳалокат ёзилган одамдан бошқа улардан ҳеч ким ҳалок бўлмади. Энди эса Сенинг олдингга борай деб турибман. Менинг шодлигим уларга ўтиб дилларини бутунлай тўлдирсин, деб буларни ҳали дунёда бўлганимда айтяпман. Мен уларга Сенинг каломингни топширдим. Дунё эса улардан нафратланди. Чунки Мен дунёдан бўлмаганим каби, улар ҳам дунёдан эмаслар. Энди уларни дунёдан олишингни эмас, балки ёвуз шайтондан сақлашингни сўраяпман. Мен бу дунёдан бўлмаганим каби, улар ҳам бу дунёдан эмаслар. Уларни ҳақиқатинг билан муқаддас қилгин. Сенинг каломинг – ҳақиқатдир. Сен Мени дунёга юборган эдинг, Мен ҳам уларни дунёга юбордим. Улар ҳақиқий муқаддас бўлсин деб, Мен Ўзимни улар учун бағишлайман”. (Юҳанно 17)

Хазрати Исо, оятда имонлини фақат илоҳий куч ва аралашув ушбу ёвуз дунёдан асра олади демоқда. Хеч бир имонли ушбу дунёнинг васвасаю ёлғонларига ўз кучи билан бардош бера олмайди. Бунга бизнинг на ақлимиз, на донолигимиз на имонимиз етади. Бу нарсани фақат Худонинг қудратли исми орқали амалга ошира оламиз. Янги Аҳдни ўқир эканмиз, бир неча хаворий ушбу долзарб мавзуни кўтарганига гувоҳ бўламиз. Улар ҳам, айнан Раббимиз, бизни химоя қила олиши ҳақида бир неча бор айтиб ўтишган. Павлус, ушбу масалада қуйидаги оятларни келтириб ўтади: “Шу сабабдан ҳам бу азобларни тортяпман. Лекин мен бундан ор қилмайман, чунки Кимга эътиқод қилганимни биламан ва аминманки, Унинг менга топширган омонатини маҳшар кунига қадар Ўзи сақлашга қодир.” (2Тим1). Шундай экан, Раббимизга ва Унинг оятларига умид боғланг, шунда бу дунё сизга зиён етказа олмайди. Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top