3:21

Худонинг ғазаби ва Хушхабар

MP3

“Ҳар ҳолда мен Инжилдан ор қилмайман. Аввало яҳудий, сўнг турли халқдан имон келтирган ҳар бир киши учун Инжил Худонинг халоскорлик қудратини етказувчи Хушхабардир. Бу Хушхабарнинг мағзи шуки, Худо Ўзи гуноҳкорни оқлайди. Бу оқлаш эса фақатгина имон орқали содир бўлади. Тавротда ёзилганидек: «Имони билан оқланган киши ҳаёт бўлур». Ноҳақлик қилиб ҳақиқатни оёқ ости қилаётган барча бетавфиқ ва фосиқ инсонларга кўкдан Худонинг ғазаби тўкилишга тайёр. Худо ҳақида нимаики билиш мумкин бўлса, уларга равшандир; Худонинг Ўзи уларга зоҳир этган. Унинг кўринмас хусусиятлари, яъни абадий қудрати ва илоҳиёти, Ўз ижод маҳсулию борлиқни яратганидан англашилади ва очиқ кўриниб туради. Шундай қилиб, уларнинг узрлари йўқ.” (Рим. 1). Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз.

Римликларга йўлланган мактубнинг бошланиш қисми бир ажойиб баёнотни ўзи ичига олган. У ҳам бўлса, “…мен Инжилдан ор қилмайман. Аввало яҳудий, сўнг турли халқдан имон келтирган ҳар бир киши учун Инжил Худонинг халоскорлик қудратини етказувчи Хушхабардир”. Хаворий Павлус бекорга бизнинг диққат эътиборимизни ушбу оятга қаратаётгани йўқ. У хурсандчилик билан Худонинг қудрати яраларимизни шифолаб ёвузлик кишанларидан озод қилиши ҳақида айтмоқда. Лекин, ўн саккизинчи оятдан бошлаб, Павлус хурсандчиликдан узоқлашиб, бизга нохуш хабарни етказади. У “Ноҳақлик қилиб ҳақиқатни оёқ ости қилаётган барча бетавфиқ ва фосиқ инсонларга кўкдан Худонинг ғазаби тўкилишга тайёр. Худо ҳақида нимаики билиш мумкин бўлса, уларга равшандир; Худонинг Ўзи уларга зоҳир этган. Унинг кўринмас хусусиятлари, яъни абадий қудрати ва илоҳиёти, Ўз ижод маҳсулию борлиқни яратганидан англашилади ва очиқ кўриниб туради. Шундай қилиб, уларнинг узрлари йўқ”- деб айтади.

Римликларга мактубнинг бошида, хаворий Павлус Худонинг Ўғли ҳақида сўзлайди. У хазрати Исони Худо Хушхабарининг юраги ва маркази деб айтади. Худонинг қудрати, одамлар орасида тарқалади, лекин бунинг учун инсонлар Хушхабарни қабул қилишлари кераклигини айтади. Ундан ташқари, Худонинг инояти бизга имонимиз орқали беғараз тухфа сифатида берилиши, унга ўз кучимиз, билимимиз ёки савоб ишларимиз орқали эриша олмаслигимизни айтади. Энди эса, хаворий Павлус Худонинг ғазаби ҳақида айта бошлайди. Римликларга йўлланган мактубда бу биринчи салбий тусга эга оят хисобланади.

Лекин шунда ҳам, ушбу салбий тусга эга оятнинг хам сабаби бор. Ушбу нохуш хабар билан, Худонинг Хушхабари бир бирига жуда боғлиқдир. Худонинг ғазаби ҳақидаги оят орқали, хаворий Павлус, бизни Худонинг Хушхабарига нақадар мухтож эканимизни билдирмоқда. Чунки, одам қаерда бўлмасин, у доим Худонинг ғазабига дуч келади. Шундай экан, биз инсонлар Худонинг ғазабига қанча дуч келсак, Унинг Хушхабарига ҳам шунча мухтож бўламиз. Чунки, биз чиндан ҳам, Худонинг ғазабига арзиймиз, бизнинг гуноҳкор табиятимиз туфайли доим Унинг ғазабига дуч келамиз. Хўш, қандай қилиб Унинг ғазабига бардош бериш мумкин? Бунга фақат битта йўл бор, у ҳам бўлса, Унинг қудратли Хушхабаридир. Хушхабарни, юрагингиз варақларига ёзиб қўйинг, шунда Худонинг ғазаби, сизни четлаб ўтади. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top