Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз.
Масиҳийларга мурожаат қилиб, Калом, “Бу дунёга уйғунлашманглар (Римликлар 12:2)” дегани хеч кимга сир эмас, яъни, “бу дунё сизни ўз қолипига туширишига йўл қўйманг” демоқда. Нима учун? Чунки бу дунё танага тегишли ва тана билан бошқарилади. Каломни ўқир экансиз, хазрати Исони, Никодимга айтган гапини кўриш мумкин. “Танадан туғилган танадир, Руҳдан туғилган эса Руҳдир (Юҳ 3:6)”.
Демак, бу дунёдаги одам жамияти, шайтон қадрияти тарафдори ва шайтоннинг ғурури ва фалсафаси томонидан бошқарилади.
Одамзоднинг бу ҳақда, умуман ҳабари йўқ, лекин шунга қарамасдан, шайтон файласуфининг ҳокимиятида қолиб келяпти. Одамзодни минг йиллар давомида занжирлаб келган шайтоннинг ҳийлалари, мақсади ва ниятлари фақат бузишга ва сарсон қилишга йўналтирилган. Бу унинг сизга бўлган мақсади, ва албатта менга ҳам, бўлган мақсадидир. Кечагина бир одам билан, жамоатимизда катта бўлган бир болакай ҳақида гаплашдим. Бу болакай 21 ёшга кирган бўлса ҳам, юрагининг исёнкор қарорлари туфайли, Ҳудо ҳақиқатини рад этиб ўзича ҳаёт кечиришни бошлаб руҳан ва жисмонан ҳалокатга учраган.
Нима учун бундай бўлди? Чунки бу болакай, Ҳудо ҳақиқатларидан юз ўгириб, шайтоннинг фалсафасига эргашди. Шайтон мақсадларига эришиб, Худо севган бу ҳаётни ҳалокатга учратиб, уни сарсон ва вайрон қилади. Айнан шу йўл билан шайтон бизнинг ҳаётимизни ҳам, вайрон қилишга ҳаракат қиляпти. Биз Масиҳийлар бу билан курашиш учун чақирилганмиз, нафақат ўзимиз учун, баълки бошқалар учун ҳам. Бу ҳақда вақт келганида яна гаплашамиз.
Шайтоннинг ушбу қоронғи кучларига қарши курашишимиз, бу дунёда одамзодни яшаши учун имкон яратади. Ернинг тузи бўлмиш Масиҳийлар, шайтонга ва унинг кучларига қарши, Павлус айтганидек, “Худонинг куч-қудрати таъсирида қувватли бўлиб” кураш олиб бормаганида эди, бу сайорада одам яшай олмаган бўлар эди. Бу кураш бўлмаганида эди, ердаги ҳаёт дахшатли ва туганмас дўзохга айланган бўлар эди. Айнан Масиҳийлар ва уларнинг гувоҳликларини ва таълимотини қабул қилганлар, дунё бўйлаб Ҳушҳабарнинг тарқалиши туфайли, ушбу ҳаёт хурсандчилик лаҳзаларида яшаш имконини берди, буни ҳатто Масиҳий бўлмаганлар ҳам, билади. Бу эса бор нарсаларнинг тўғри тасвирини кўрсатади, шундай эмасми?
Бу билан бор ҳаётни кўрасиз. Нақадар қудратли давъат! Биз яшаб турган ушбу дахшат ва шуҳратли ҳаётда, “Худонинг куч-қудрати таъсирида қувватли бўлинглар!” Айтмоқчи, кўпчилик бу йўлда қулаяпти. Кўпчилик шайтон ҳокимияти, фикрлари ва фалсафаси остида, Худонинг асосий ҳақиқатларини рад этиб, бу йўлдан орқага сирғаняпти. “Худонинг куч-қудрати таъсирида, қувватли бўлинглар” деган буюк давъатга жавоб бериш учун айни вақт келди.
Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.