3:15

Кучли имон ва шайтон хийлалари

MP3

Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз.

Исога, чин юракдан тегишли бўлиб, юқоридан туғилган ва Исо Масиҳ билан шаҳсий муносабат ўрнатганлар мутлақ мағлубиятга учрашишдан холидирлар. Буни ҳақиқат эканини ишонч билан айтамиз. Шайтон бизга қарши ишлатган илгариги ҳокимиятини, энди бизга ҳеч қачон қайтаролмайди, қолган дунё эса ҳалигача унинг ҳокимияти остида қоляпти. Лекин у Масиҳийларни аҳлоқдан узоқлаштириши мумкин. У бизни қўрқитиши, бахтсиз қилиши ва ҳар-хил йўллар билан бизни мағлубиятга учратиши мумкин. У бизни кучсизлантириб, Худонинг ишларида хосилдорлигимизни пасайтириши мумкин. Масиҳий ҳаётингизда имонсиз бўлиб юрган пайтингиздан кўра баҳтсизроқ ва эзилганроқ ҳаёт кечиришнинг ҳам, эҳтимоли бор, лекин бу кўп вақт давом этмайди.

Шайтон айниқса Масиҳийларни мағлубиятга учратишга қизиқади. Имонсиз одамларни алдаш, шайтон учун ҳеч қандай қийинчиликни туғдирмайди. Худди Исо оятда айтганидек, ”кучли одам ўз уйини қурол-яроғи билан қўриқлаб турса, унинг мол-мулки бехатар бўлади(Луқо 11:21)”. Ҳаммаси очиқ ойдин, лекин дунё аҳлининг қонунлар, таълимот ва ҳаёт тарзини яхшилаш туфайли муаммоларни бартараф этишдаги аянчли ҳаракатлари, шайтонни умуман безовта қилмайди. Жумбоқни ҳеч қачон ечмай, унинг қисмларини дойим ўзгартириб туриш билан шайтон жуда мамнун. Лекин ҳар бир Масиҳийнинг дунёда пайдо бўлиши, шайтонни жуда ҳавотирлантиради. Нима учун дейсизми? Ҳўш, чунки ҳар бир Масиҳий шайтон шоҳлигининг бутунлигига, қолган одамлар устидан ҳоким бўлишининг ҳавф остига қўяди. Агарда шайтон Худонинг Муқаддас Руҳига ишлашга ҳалақит қилмаганида, истисносиз, ҳар бир Масиҳий катта куч қудратга эга бўлиб, шайтоннинг қоронғи ҳокимиятини бузиб ташлаган бўлар эди.

Ҳар бир Масиҳий, бошқалар учун шайтоннинг ва бу қоронғи дунёнинг ҳокимларидан қочиш учун эшик вазифасини бажарган бўлар эди. Хар бир Масиҳий озодлик йўлак вазифасини, бу дунёнинг нодонлигини ва қоронғилигини тарқатиб юборадиган ёруғлик маркази вазифасини бажарган бўлар эди. Шайтон буни амалга ошмаслиги учун, бор кучини ишга солади. Шунинг учун ҳам, шайтон астойдил ҳаракатлари билан, Масиҳийларга ҳужум қилади. У барча кучларни сизга қарши йўналтиради. Баъзан ”шердай бўкириб (1Бутрус 5:8)” келиб, баъзи бахтсизлик воқеялардан фойдаланиб сизни шундай холдан тойдирадики, ҳатто туришга ҳам, куч топа олмайсиз, ёки бўлмаса “нурли фариштанинг қиёфасига (2Коринфликлар 11:14)” кириб, сизни ўзига махлиё айлаб, ёлғон билан айни вақтда сизга маъқул келадиганини тавсия этади. Имконият туғилиши биланоқ, одам ҳаёти устидан шайтон ўз ҳокимиятини ўрнатади. Баъзан, ёвуз руҳлар томонидан бошқариладиган, номаълум эхтиросларга берилган одамларни, дунё саҳнасига чиқишини кўрамиз. Баъзида, шайтон дунё орқали, унинг даҳшат босими билан бизни бир чизиқдан бир хил юришимизни истаб, оқимга қарши сузишга ҳаракат қилганларни қувғин қилиб хужум қилади. Лекин кўпинча шайтон ниқоб остида келади, тана йўли орқали, яъни бизнинг ички ”менимиз” орқали ширин ва ёқимтой ҳийлаларини ишлатиб келади. Бу эса, Ҳаворий ”иблис хийлалари” деган огохлантиришига тўғри келади. Калом ҳақиқатларини юрагингиз варақларига ёзиб қўйишингизни Худодан сўраб қоламан.

Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top