3:39

Худонинг ғазаби ва шафқати

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Худони таниб билганимиз, Унга сажда қилганимиз яхши, аммо хоч деганда кўз олдингизга нима келади. Кимдир буни кофирларнинг белгиси, бу ҳақиқий йўл эмас, дейди. Кимдир буни кўрганида ёки эшитганида шунчаки, Исо Масиҳни ёдга олади, бошқалар эса бу жой унинг қутқарилиш манзили бўлганини чин дилдан тан олади. Нега Исо Масиҳ хочда ўлди? У шунчаки ўлмади. У сиз ва бизнинг гуноҳларимиз учун хочда азоб чекди. Худо гуноҳдан нафратланади, аммо Ўз яратганларини севади, шунинг учун ҳам, У азалдан белгиланган Қурбонлик Қўзисини сизнинг, бизнинг, ҳаммамизнинг ва бутун инсониятнинг гуноҳлари учун қурбон қилди. Хоч бу Худонинг ғазаби ва севгиси учрашадиган жой. Агар ҳар биримиз ўз гуноҳимиз учун ўзимиз ўлишимиз керак бўлганида, Худонинг қанчалик ғазабини ўзимизда ҳис этишимизга тўғри келиши ҳақида тасаввур қилиб кўринг.

Narrator 2 Худонинг ғазаби ҳақида кам нарса биламиз, чунки Худога шукрки, бу ғазабни Исо Масиҳнинг Ўзи хочда бизнинг ўрнимизга татиб кўрди. Ҳаммамиз гуноҳ қилганмиз ва Худонинг улуғворлигидан маҳруммиз. Ҳаммамизнинг тақдиримиз яқиндагина шундай эди. Муқаддас Калом гуноҳнинг эвази ўлим, Худонинг совғаси эса абадий ҳаёт, дейди. Биз бу оятни биламиз. Каломда айтилишича, агар биз гуноҳимиз йўқ десак, Худони ёлғончи қилиб қўйган бўламиз ва ҳақиқат юрагимиздан жой олмайди. Калом ҳаммамизга, қанақа иш қилган бўлсангиз ҳам Ҳукм кунида Худонинг олдида қилган ишларингиз учун жавоб берасиз, дейди. Баъзилар ҳатто гуноҳкор эканлигини тан олишни ҳам истамайди. Бу нима? Мағрурликми? Сиз менинг ёки бирор кимнинг олдида гуноҳкор эканлигингизни тан олмассиз, аммо Худованд сизнинг гуноҳкор эканлигингизни билади-ку? Мен гуноҳкор эмасман, деганингиз билан абадий тақдирингиз ўзгариб қоладими?

Narrator 1 Баъзилар эса, умуман Худога ишонмасиликларни таъкидлайди. Аммо бу сиз, миттигина ожиз одамзоднинг фикри ҳолос. Бу билан Худонинг ҳақиқати ўзгариб қолмайди. Қаранг, Забур 13 ва 52 бобда сиз ҳақингизда ёзилган. Калом сизни аҳмоқ деб атайди. Аҳмоқ ўз кўнглида Худо йўқ дейди… Улар дунёни ўз инсоний фикрлари билан тушунишади ва тушунтиришга ҳаракат қилишади. Улар ўзларини буюк деб ўйлашади. Аммо қудратли Худо олдида инсон ожиз ва аянчли бир махлуқот эканлигини англашмайди. Ҳикматлар 12 боб 15 оятда шундай ёзилган –“Нодон ўз йўлини тўғри деб ўйлайди, доно эса маслаҳатга қулоқ солади”. Ҳар бир одам Худога қарши гуноҳ қилган, қайсидир томондан Худога қарши исён қилган ва ҳаётининг қайсидир қисмида Худонинг ғазаби остида қолган. Биз инсонлар қулайликни жуда ёқтирамиз, шунинг учун ҳам бизга Худонинг севгиси ҳақида эшитиш ва гапириш ёқади.

Narrator 2 Аммо Худонинг ғазаби қандай бўлиши ҳақида ҳам ўйлаб кўринг. Исо Масиҳ даврида хоч қотиллар, ўғрилар ва бошқа жиноятчиларнинг қатл қилинадиган жойи эди. Бошқача қилиб айтганда улар қилган ишлари учун Худо ғазабини татиб кўрадиган жой эди. Аммо бу жой Худо севгисини кўрадиган жой бўлиши мумкинлиги ҳаёлларига ҳам сиғмас эди. Чиндан ҳам шундай, Худованд сиз билан мени қутқариш учун, биргина гуноҳсиз, солиҳ, мукаммал Исо Масиҳни бизнинг ўрнимизга хочда қурбон қилди. Бутун биз учун берилиши керак бўлган ғазабини Унинг устига сочган. Биргина Исо Масиҳ ҳаммамизнинг гуноҳимиз учун тўпланган ғазабни Ўзига олди. Шунинг учун ҳам хочга ишонмайдиганлар учун, бу нарса ахмоқликдай кўринади. Шундай кўрингани билан Худонинг ҳақиқати ўзгариб қоладими, асло йўқ. Бизнинг фикримиз Худонинг ҳақиқатини ўзгартирмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top