3:45

Бизнинг ҳаракатимиз

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Биз Худо хизматидаги Худонинг фарзандлари мақсадимиз ва орзуларимиз нима эканлигини аниқлаштириб олгач, Худо хизматига киришамиз. Биз катта иштиёқ ва орзулар билан Худога хизмат қилишга бел боғлаймиз, Унинг номини яқин атрофдагиларга билдиришни, У ҳақида хушҳабар айтишга киришамиз. Шундай қиламиз ҳам, аммо кўпинча ҳаракатларимиз зое кетади. Нега? Етарлича тажрибали эмаслигимиз учунми? Ё керакли оятларни айта олмаганимиз ва уларнинг юрагига таъсирли сўзларни гапирмаганимиз учунми? Униси ҳам буниси ҳам эмас. Бу ерда фақат биз ишлаяпмиз. Биз ўз кучимизга, олган билимларимизга таяниб иш кўришга ҳаракат қилаяпмиз. Бу ерда ташаббускор Худованд эмас, бизмиз. Агар Худо Муқаддас Руҳи билан бизни бошқармас, керакли ерларга ва керакли одамга йўналтирмас экан, бизнинг инсоний ҳаракатимиз ва ташаббусимиз бекор.

Narrator 2 Биз ўз кучимиз билан қудратли Худованднинг режасини амалга ошира оламизми? Йўқ албатта. Биз ким бўлибмизки, Унинг улуғ ва қутратли ишларини ўз кучимиз билан амалга оширсак?! Аммо барибир Худованд биз орқали ишлашни истайди. Бизни Ўз режасини амалга оширишида керакли хизматчилар қилиб ишлатишни истайди. Ундай экан, нега ҳаракатлармиз бекор кетди? Чунки, бунда Худованд ишламаган эди. Ҳазрати Довуд ўзининг Забур китобида “Агар уйни Худованд қурмаса, қурувчилар бекорга ишлайди”, дегани ёдингиздами? Шунинг учун, бирор ишни бошлар экансиз, Худога ибодат қилиб Унинг бошқарувини ва йўналтиришини сўранг. Бу энг биринчи масала. Иккинчи масала, агар Муқаддас Руҳ сиз хушҳабар айтишни истаган одамнинг юрагида ишламаса, унинг гуноҳларини фош қилмаса, сиз унга гуноҳкорлигини айтганингизда, “Нима сен мендан кўра яхшироқмисан?” деб ҳафа бўлишади.

Narrator 1 Биз Худога ишонмайдиган одамлар ҳақида айтаяпмиз. Муқаддас Руҳ уларнинг юрагида ишлаб, уларга Қудратли Худо ҳузурида ишончсизлиги, зино қилгани, қотиллиги, ёлғончилиги, ёки ўғирлагани ва яна нималар қилган бўлмасин, уларнинг орасида энг фош бўлгани Худонинг Ўғли Исо Масиҳга ишонмагани учун ҳукм қилиниб турганларини англатмаса, бизнинг айтганларимиз, тушунтирганларимиз бекор. Муқаддас Руҳ ишонмаганларнинг зинокорона ҳатти-ҳаракати, Масиҳга ва руҳий нарсаларга ишонмаганини фош қилиши керак. Аммо энг аввало Муқаддас Руҳ уларга Исо Масиҳга нисбатан муносабатини ва У билан алоқаси йўқлигини кўрсатади. Демак, Муқаддас Руҳ имонсизлар ҳаётида ишлаётганида асосан шу сабабдан ишлайди ва уларга Муқаддас Худога қарши гуноҳ қилаётганларини ва Унинг олдида ҳисоб беражакларини эслатади. Муқаддас Руҳ уларнинг юрагида шундай ишласагина, худди шу Руҳнинг бошқарувида айтган сўзларингиз ҳам таъсир қилади.

Narrator 2 Агар сиз атрофингиздаги яқинларингизга ёки бошқаларга уларнинг гуноҳкор эканлиги, хулқи ҳақида гапирсангиз, ранжийди ва сиздан узоқлашади. Сиз билан қаттиқ гаплашиб, жанжаллашиб ҳам қолиши мумкин. “Мени бошимни қотирма! Мен сенинг Инжилингга ҳам Масиҳингга ҳам ишонмайман”, каби сўзлар билан сизнинг ҳам таъбингизни тирриқ қилади. Аммо масала унинг бу нарсаларга ишониш ёки ишонмаслигида ҳам эмас. Масала, Худованд Муқаддас Руҳни имонлининг ҳаётини бошқариш ҳамда имонсизнинг ҳаётида ҳам ишлаб унга Муқаддас Худонинг ҳузурида гуноҳ қилаётганини англатиш. Муқаддас Руҳ унинг ҳаётингдаги гуноҳли ишларни фош қилганига қарамай гуноҳ қилишда давом этади, токи Худога нисбатан муносабатини ўзгартирмас экан, Худодан абадий ажралган бўлади. Ўзи ишонганидай, савоб ишлари уни қутқара олмаслигини билганида кеч бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top