3:41

Масиҳга тегишли

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Бугунги суҳбатимизни “Масиҳга тегишли” бўлиш ҳақида давом эттиришга қарор қилдик. Масиҳга тегишли бўлиш, дегани нима? Ҳаворий Павлус Римликларга 8 боб 1 оятда шундай ёзади, “Исо Масиҳга тегишли бўлганлар энди ҳукм қилинмайдилар”. Бу ҳаворий Павлуснинг севимли ибораси эди. Масиҳга тегишли бўлиш, Уни ўзингизнинг Нажоткорингиз деб қабул қилганингиздан сўнг, У билан абадий муносабат қилиш деганидир. Инсон шундайки, Худонинг яхшилигини тез унутади. Кўпинча, Каломдан Исроил халқининг Худо билан муносабати, мулоқот қилиши, Худованднинг уларга кўрсатган мўъжизалари ҳақида ўқир эканмиз, шундан сўнг ҳам бу халқнинг бутларга сиғиниб кетганларини кўриб, жахлимиз чиқади. Аслида биз ҳам улардан аълороқ эмасмиз. Ҳар бирингиз ҳаётингизга қаранг, Худонинг ишларини кўрмаганмисиз? Худованд ҳаётингизда мўъжизалар қилмаганми?

Narrator 2 Қилган. Буни мен ўз ҳаётимдан биламан. Аммо шунга қарамай, қийин пайтларда Унинг ишларини, мўъжизалари ва қудратини унутамиз. Яхши кунларда ҳам Унга эмас, дунёга берилиб кетамиз. Биз ўзимизни Худога номуносиб тутганимизда нима бўлади? Худога шукурки, У ахдига садоқатли, У бизни вақтинчалик, итоатсизлигимизни ва ёмон қилмишларимизни кўргунча қабул қилиб, кейин ташлаб кетадиган Худо эмас. У бизнинг қандайлигимизни аввалдан билган. У бизнинг хулқимиз асосида эмас, Ўзининг қудрати, меҳр-шафқати ва инояти асосида танлаган. Исо Масиҳни ўзингизнинг Нажоткорингиз деб қабул қилганингизда, Худованд сизга Исо Масиҳ билан абадий муносабат қилиш имконини берди. Бу абадий муносабатни қуриш сизнинг хулқингизга ёки ўзингизни қандай тутишингизга боғлиқ эмас. Сизда яна, “Демак, мен қандай истасам шундай яшасам бўларканда?”, деган савол туғилиши мумкин.

Narrator 1 Шундай қилмоқчи бўлсангиз, қилиб кўринг. Истаганингиздай яшай олмайсиз. Бунинг сабаби оддий, ўйлаб кўринг, агар кимдир, “Агар Исо Масиҳни ўзимни Нажоткорим деб қабул қилсам истаганимдай яшайвераман, шундай ҳам жаннатга боришим мумкин экан-да”, деса адашади. Бошқача қилиб айтганда агар, атайлаб, Худога қарши гуноҳ қилмоқчи бўлсангиз ва қилсангиз, Худонинг жазоловчи қўли ҳаётингизда бўлади. Албатта, Худованд адолатли. У сизнинг гуноҳингизни эътиборсиз қолдирмайди. Унинг йўлидан чиқиб кетадиган бўлсангиз, У сизни қилган ишларингизга яраша тарбиялаб ортга, Ўз йўлига қайтаради. Бу вақтда Унинг тарбиясининг аччиқ нишларини танангизда, руҳингизда ҳис қиласиз. Билсангиз, буни ҳам Худованд сизни севгани учун қилади. Агар севмаганида сизни тарбиялаб ортга қайтаришга ҳаракат қилмаган бўларди. Гуноҳ сизнинг ҳаётингизда нималар қилиши мумкинлигини У яхши билади.

Narrator2Гуноҳ бузғунчи. У одамлар ҳаётини абгор қилади. Шунинг учун ҳам Худованд шундай бузғунчи билан ҳаёт кечириб, ҳаётингизни ёмон аҳволга келтиришингизни истамайди. У ўз қўлингиз билан ҳаётингизни абгор қилишингизни истамайди. Биз Исо Масиҳни ўзимизнинг Нажоткоримиз деб ишондик. У бизнинг Раббимиз ва биз Унга эргашиб яшаяпмиз. Биз ҳам Исо Масиҳга ишониб, ҳам гуноҳ қилиб яшай олмаймиз. Биз гуноҳ қилмасликни истаймиз. Чунки, солиҳ ҳаёт кечириш, художўй бўлиб яшаш, Руҳда юриш, Унга итоат қилиб яшаш бизга Муқаддас Руҳга итоат қилишнинг оқибатида тинчлик, шодлик, қаноат, ишонч ва дадиллик беради. Сиз доно одам бўлишни истарсиз? Қандай қилиб доно бўлишни бизга Муқаддас Калом аниқ қилиб айтади. Худога итоат қил. Худога итоат қилиш сизни доно қилади. Унга итоат қилганингизда Худо итоатингиз орқали нима ишлар қилишини кўрасиз. Демак “Масиҳга тегишли бўлиш нима”, деган саволимизга ҳам жавоб топдик, бу У билан муносабатда бўлишдир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top