2:57

Тилла ва кумуш тақинчоқлар

MP3

«Ҳамма нарса менга жоиз экан, лекин ҳамма нарса фойдали эмас. Амма нарса жоиз экан, лекин ҳамма нарса ибратли эмас» (1 Кор 10:23)

Ассалому алайкум қадрдон аёллар. Аёл зоти, ялтироқ, ҳашамдор ва кўзга кўринадиган нарсаларга қизиқади ва интилади. Албатта ҳамма аёл ҳам бирдек эмас, ҳамма аёлни бир тарозида ўлчаш тўғри бўлмайди. Бироқ аёл табиатида, ўзига оро беришга, ясанишга интилиш эркакдагига нисбатан кучлироқ. Шунинг учун ҳам аёллар қадимдан турли зебу-зийнатлар билан ўз гўзалликларини орттиришга ҳаракат қилганлар. Қимматбаҳо тақинчоқларнинг баъзилари тилладан, баъзилари кумушдан, яна бошқалари платинадан бўлиши мумкин. Улар қайси ноёб металдан бўлмасин, муҳими сизнинг дидингизга мос келиши керак.

Агар яқин кунларда тилла ёки кумушдан ишланган бирор бир тақинчоқ харид қилишни режалаштирган бўлсангиз, кўринишиу, сифатига маҳлиё бўлишдан аввал организмингиз учун қандай таъсир этиши ҳақида ҳам бир ўйлаб кўринг. Зотан, бу иккала метал ҳаммага ҳам бирдек маъқул келавермайди. Демак, ҳаридан аввал организмингиздаги қайси ҳолатларга эътибор қаратиш кераклиги билан танишинг. Маълум бўлишича тақинчоқлар киши характерига ҳам таъсир этаркан. Тортинчоқ бўлсангиз, мутахассислар сизга тилла тақишни маслаҳат беришади. Тортинчоқ, тез тил топишиб кетолмайдиганларга тилла тақиш тавсия этилади. Қолаверса, мунтазам бирор тилла тақинчоқдан фойдаланганда асаб тизими фаолияти меъёрлашиб, хотира тетиклашаркан. Шунингдек, қуйидаги касалликлар ёки уларга мойиллик бўлса, тилла тақинчоқ тақиш фойдали.

Агар сизда бўғимлар, умуртқа поғонасида ўзгаришлар, ёки юрак-қон томир тизими касалликлари, пешоб ажратиш тизимида, аёллар жинсий аъзолари касалликлари ҳамда овқат ҳазм қилиш тизимида муаммолар бўлса тилла тақинчоқ таққанингиз маъқул. Тилла бу касалликларнинг четлашишига ижобий таъсир кўрсатар экан. Агар таъсирчан аёл бўлсангиз, кумуш тақишингиз керак. Кумуш металлининг ўзига хос инжиқликлари бор. Яъни кумушдан ишланган тақинчоқлар фақат ўз эгаси учунгина хизмат қилиб, бошқа қўлга ўтишни ёқтирмайди. Кумуш фойдали хусусиятига кўра, организмнинг иммун тизимини мустаҳкамлаб, бактерияларга чидамлиликни оширади. Шунингдек бош оғриқлари, депрессия, сурункали шамоллаш, асаб қўзғалишларида даволовчи таъсирга эга.

Кўп диққатни талаб қилувчи меҳнат фаолияти билан шуғуллансангиз, танангизга ҳотиржамлик бахш этиш ва асабларингизни тинчлантириш учун кумушдан ишланган тақинчоқ тақинг. Тилладан ясалган тақинчоқлар кимларга тавсия этилмайди? Асосан аллергик тошмаларга мойиллиги борлар ёки тилла металига алоҳида таъсирчанлиги бўлганларга тилла тақиш тавсия этилмайди. Агар тилла тақинчоқ сизга тўғри келмаса, тери устки қаватида майда қизил тошмалар пайдо бўлади. Кумуш тақинчоқ ҳам баъзиларга тўғри келмайди. Кумуш таққанингиздан сўнг тез-тез бошингиз оғриса, енгил бош оғриғи безовта қилса, тушунарсиз ланжлик бўлса, бу метал сизга тўғри келмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top