3:23

Қадимги жазо турлари 2 қисм

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Қадимда жиноятчи ва гуноҳкор одамлар қандай жазоланганини ва уларнинг аҳволи қандай бўлганини билишни истасангиз, биздан узоқлашманг. Қадимда энг олий жазо бу – хочга михлаш бўлган. Бу жазога давлат сиёсатига қарши чиққан ва Олий Руҳоний томонидан жазоланган одамлар лойиқ бўлган. Бундайларнинг тақдири бошқаларга ҳам ўрнак бўлсин деб, бу жазолаш маросими энг машҳур ва энг баланд тепаликларда ўтказилган. Кейингиси эса тошбўрон қилиш. Бунга Мусонинг қонунига амал қилмаган одамлар дучор бўлган. Аммо афсуски, Исо Масиҳ ва ҳаворийлар даврида ҳам Масиҳнинг Ўзи ва ҳаворийларни бир неча марта ноҳақ тошбўрон қилишган. Ундан ташқари яна ҳам оғриқли жазо тури бу қамчилаш бўлган. Қамчилар терилардан махсус ясалган бўлиб, жазо яна ҳам оғриқли бўлиши учун қамчи учларига темир бўлаклари мустаҳкамланган.

Narrator 2 Яна бир оғир жазолардан бири бу жиноятчининг бошини танасидан жудо қилиш бўлган. Ёдингиздами, Яҳё пайғамбарни Хирод Антипа бошини танасидан жудо қилган эди. Унинг айби нима эди биласизми? У Хиродни ўз укасининг хотинига уйланганликда айблаган эди. Ҳаворий Юҳаннонинг укаси ҳаворий Ёқубни ҳам бошини танасидан жудо қилиб жазолашган. “Худди шу пайтда шоҳ Ҳирод имонлилар жамоатининг баъзи аъзоларини қувғин қила бошлади. У Юҳаннонинг укаси Ёқубни қилич билан ўлдиртирди.”(Ҳав 12:2) Бошини танасидан жудо қилиш кўпинча қиличда амалга оширилган. Муқаддас Каломни ўқисангиз, жангда ўлдирилган одамнинг калласини қиличда узиб олишгани ҳақида ёзилган. Масалан, Довуд Гўлиётни ўлдирганидан кейин, калласини узиб олган. “Сўнг югуриб борди–ю, Гўлиётни босиб олди. Унинг қиличини қинидан суғуриб олди–да, бошини кесиб ташлади.”

Narrator 1 Шоҳ Шоул жанг майдонида ўлдирилгач, Филистийлар унинг бошини кесиб олишгани ҳақида ҳам ёзилган. Яна бошқа даҳшатли жазолардан бири – бу кўзларни ўйиб олиш. Кўзларни ўйиб олиш Муқаддас Каломда ёзилган давлатларнинг кўпчилигида қўлланилган. Эски Аҳдда ёзилган Шимшўн ҳикояси ёдингиздами? “Филистлар уни қўлга олиб, кўзларини ўйиб ташлашди. Сўнг Ғазога олиб кетиб, занжирбанд қилишди. Шимшўн зиндондаги тегирмон тошини юрғизиб, ғалла янчир эди.” (Ҳакамлар 16:21) У ҳақида Ҳакамлар китобида шундай ёзилган, “Далила ҳар куни ялинавериб, Шимшўннинг қулоқ–миясини еди. Бундан безор бўлган Шимшўн бутун сирини айтиб берди: — Бирон марта ҳам устара бошимга тегмаган. Чунки онамнинг қорнидаёқ Худога назр қилинганман. Агар сочимни олдирсам кучим йўқ бўлади ва мен эл қатори кучсиз бўлиб қоламан.

Narrator 2 Далила Шимшўн унга бутун сирини ошкор қилганини фаҳмлагач, Филист бекларига хабар жўнатиб деди: “Бу сафар яна бир бор келиб кетинглар, чунки у менга бутун сирини ошкор қилди.” Шунда Филистлар Далилага ваъда қилган пулларини олиб, унинг олдига бордилар. Далила Шимшўнни тиззасида ухлатиб қўйди–да, бир одамни чақириб унинг етти тутам сочини қирқтириб ташлади. Шимшўн заифлашиб, кучдан қолди. Далила эса: — Шимшўн! Филистлар келяпти! — деб бақирди. Шимшўн уйқудан туриб, ҳар сафаргидек ўзимни халос қиламан, деб ўйлади. Аммо Эгамиз уни тарк этган эди, Шимшўн эса бундан бехабар эди.” Муқаддас Каломда тишларини ғижирлатиш ҳақида ҳам ёзилган. Исо Масиҳ дўзахдаги ҳолат қандай бўлишини шундай деб тасвирлайди, “У ерда йиғи-сиғи қилиб, тишларини ғижирлатадилар”. Одатда оғриқдан ва азобдан кўзлар юмилиб, тишлар ғичирлатилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top