Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Инсон бунёд бўлибдики, узоқ умр кўриш ҳақида изланади. Хабарингиз бор, кунчиқар юрт дунё миқёсида узоқ умр кечирувчилар ўлкаси сифатида эътироф этилади. Сизларга маълумки, айни пайтда бир асрни қаршилаган японияликлар сони 20 минг нафардан ошиб кетган. Бундан 40 йил муқаддам юз ёшдан ошган одамлар сони бор-йўғи юзтани ташкил этган. Яқин йиллар ичида бир асрлик довондан ўтганлар сафи 30 мингга етиши кутилмоқда. Узоқ умр кечириш учун, биринчи навбатда, парҳезга риоя қилиш керак экан. Айни пайтда 60 ва ундан юқори бўлган кишилар ўша пайтда камроқ таом истеъмол қилишган. Ҳозир ҳам уларнинг аксарияти озроқ овқат ейишга интилишади. Овқат каллориясини камайтириш ҳисобига холестерин ҳам анча камаяди. Шу сабабли японларнинг кўпчилиги ортиқча вазндан холос бўлган. Семириш касаллиги юракка ўзининг салбий таъсирини кўрсатади.
Narrator 2 Ҳозир ҳам Японияда 80 ёшдан ошган фуқароларнинг аксарияти вокзал ва аэропортлардаги эскалаторлардан фойдаланмайди. Мамлакатда янги қариялар ҳаракати ташкилоти тузилган бўлиб, унга 75 ёшдан юқори бўлганлар аъзо бўлишлари мумкин. Япония марказидаги Наган префектураси ўзининг узоқ умр кечирувчилари билан донг таратган. Саку шаҳри мисолида оладиган бўлсак, маҳаллий расмийлар бу ҳудудни саломатлик ва боқий умр кечирувчилар шаҳри деб эълон қилди. Бежизга бу ерда кексалар учун турли ижтимоий дастурлар ишлаб чиқилмаган. Шаҳар раҳбарияти аҳолидан иложи борича камроқ туз истеъмол қилиш ва уй-жойларини ҳаддан зиёд иситиб юбормасликка даъват этмоқда. Бу қишлоқ ўзининг табий гўзаллиги билан барчани ўзига ром этмоқда.
Narrator 1 Бу биринчидан қаҳратон совуқ ва меъёридан ортиқ туз истеъмол қилишдандир, деб айтишади шифокорлар. 1971 йилда Саку шаҳри ҳокимлиги маҳаллий фуқароларга соғломлаштириш бўйича маслаҳат тизимини тақдим этди. Унга кўра, ҳар бир оила икки йил муддатга соғлом турмуш тарзини таркиб топтириш мақсадида махсус маслаҳатчиларни ёллади. Энди эса қишлоқда вазият батамом ўзгарди. Мияга қон қуйилиш оқибатида ўлим ҳолатларидан асар ҳам қолмади. Дунёнинг қайси ҳудудида кимлар узоқ умр кечиради, деган ҳақли савол туғилиши табиий. Ҳақиқатан ҳам улар қаерда истиқомат қилишади? Тадқиқотларга кўра, Япониянинг Окинава, Италиянинг Сардиния, Грециянинг Икария, АҚШнинг Лома Линда ва Коста-Риканинг Никоя ярим ороли ва оролларида узоқ умр кечирувчилар макон топган. Окинавадаги 900 та қишлоқда 1 миллионга яқин аҳоли яшар экан.
Narrator 2 Аёллар кўпчиликни ташкил этади. Буюк Британия ва АҚШ билан солиштирадиган бўлсак, улар сони 4 ҳиссага кўп. Яна бир қизиқ маълумот, Окинава аҳолиси ўзини парҳез билан қийнаб ўтиришмайди. Кўнгли нимани тусаса, шуни истеъмол қилаверишади. Кунига ейиладиган таом 1 минг 200 каллорияни ташкил этади. Ғарбдагилар эса улардан 20 фоизга камроқ овқат тановул қилишади. 80-90 ёшли ороллик японлар ўз тенгдошларига қараганда, 30 ёшга ёш кўринишади. Улар кунига кам-кам овқат ейишади. Кўпроқ мева ва сабзавотларга эътибор қаратишади. Таомнома сирларидан бири бу соя ва тофу, сабзавотлар, бой антиоксидантлардан иборатдир. Шарҳимиз сўнгида дунё мамлакатларидаги ўртача умр кечириш даражаси хусусида тўхталсак. Японияда эркаклар 80, аёллар 85, Швецияда эркаклар 77 ярим, аёллар 82 ярим, Испанияда эса аёллар 80, эркаклар 82 йилдан умр кечирмоқда. Канада, Швейцария, Франция, Норвегия ва Бельгияда ҳам бу кўрсаткич жуда юқоридир.