3:44

Балиқ ови тарихи

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Асаблар чарчаганда, тинимсиз ишлашдан хордиқ олишга қарор қилинганда кўпчилик дам олиш кунлари балиқ овига чиқиб кетишни маъқул кўради. Бугун бу кўпчиликнинг энг яхши хордиқ чиқариш усули ва хоббисига айланган. Аммо бу қадимда хобби эмас, ҳақиқий машаққатли иш, оилани боқиш манбаи бўлган. Бугун сизнинг эътиборингизга Муқаддас Калом даврида балиқчилар қандай балиқ тутганлари ҳақида маълумот беришни лозим топдик. Муқаддас Каломда ёзилган даврда кўпчилик балиқчи ва овчи бўлган. Исо Масиҳ даврида кўпчилик балиқчилар Жалила денгизида балиқ овлашган. Жалила денгизининг қирғоқларида балиқчилар қишлоқлари бўлган. Баъзи балиқчилар балиқни қармоқда тутишган. Ҳозиргина айтиб ўтганимиздек, яҳудийларда балиқ ови хобби ёки қизиқиш эмас, рўзғорни тебратиш манбаи бўлган. Улар тўрлар, гарпунлар, қармоқлар билан балиқ тутишган.

Narrator 2 Бу касб жуда оғир ва қийин бўлган, чунки денгизда тез-тез тўфонлар бўларди. Топилган маълумотларга кўра, кечалари балиқчилар қирғоқдан туриб ёки қайиқни ўзида оловдан фойдаланиб балиқларни ва бошқа денгиз жониворларини жалб қилишган. Улар қайиқ тумшуғига машъала ўрнатишган ёки қирғоққа олов ёқиб, шу тариқа тунда балиқ овлашган. Балиқ тутишнинг бу айёрона усули Ўртаер денгизи атрофларида кенг тарқалган, бироқ бошқа балиққа бой ҳудудларда масалан, Эски Ладога қишлоғидан балиқлар учун тайёрланган ўзига хос қопқонлар бўлган. Шунга қарамай балиқ тутишнинг энг кўп тарқалган усули бу тўр ташлаб ва қармоқда балиқ тутиш бўлган. Масалан, Матто китобида шундай оят бор, “Аммо, уларни норози қилмайлик. Кўлга бориб қармоқ ташла. Биринчи илинган балиқни олиб оғзини очсанг, тўрт дирҳамлик тангани топасан. Тангани олиб, икковимиз учун солиқ тўла.”

Narrator 1 Балиқчи қайиқ ичида туриб ёки қирғоқдан туриб илгакка чувалчанг ёки чигиртка қистириб қармоқни сувга ташлаган. Бу қармоқларнинг узунлиги тахминан 10 метр бўлган. Балиқчиларнинг иши зўриқтирадиган, кўп жисмоний куч талаб қиладиган, айниқса балиқ тўла тўрни қайиққа тортиш керак бўлганида балиқчидан катта куч талаб қилинган. Баъзида кечаси билан ҳаракат қилиб ҳам балиқ тутолмаган пайтлари бўлган. Луқо хушҳабарида шундай оятлар бор, “Исо гапини тугатиб, Шимўнга деди:
— Чуқурроқ ерга сузиб бориб, ўлжа учун тўрларингизни ташланглар.
Шимўн Исога шундай деди: — Устоз, биз тун бўйи астойдил ҳаракат қилдик, лекин ҳеч нарса тутолмадик. Аммо Сиз айтганингиз учун тўр ташлаймиз. Улар тўр ташлаганларида шу қадар кўп балиқ овладиларки, ҳатто тўрлари йиртила бошлади. Улар бошқа
қайиқдаги ўртоқларига, ёрдам беринглар, деб ишора қилдилар. Қайиқлар етиб келгач, иккала қайиқни ҳам балиққа тўлдирдилар, қайиқлар сувга бота бошлади.”

Narrator 2 Исо Масиҳнинг биринчи шогирдларидан бир нечтаси балиқчилар бўлишган. Бизнингча, денгиз бўйида яшаган одамларнинг ҳаммаси балиқчилик билан шуғулланган. Нега балиқчилик билан шуғулланганлар кўп бўлган? Чунки балиқ ўша замонда ҳар кунлик таом рационидан бири бўлган. Ҳатто Мисрда ҳам одамлар ҳар куни балиқ тановвул қилишган. Улар Нил дарёсидан кўп миқдорда балиқ тутиб, ҳар кунлик овқатга ишлатганидан ташқари балиқ қоқ қилиб қуритиб қишга олиб ҳам қўйишган. Ўшандаёқ одамлар балиқ қоқ қилишни билишган. Каломда шундай ёзилган, “Еттита нонни олиб, шукрона дуосини ўқиб синдирди ва тарқатиш учун шогирдларига берди. Шогирдлар халққа тарқатишди. Уларда бир нечта майда балиқ ҳам бор эди. Исо балиқлар учун шукрлар айтиб, балиқларни ҳам тарқатишни буюрди. Халқ еб тўйди.” Демак ўша пайтда одамлар йўлга чиққанларида ўзлари билан нон ва қоқ балиқ ҳам олиб юришган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top