3:38

Имкониятга “Ҳа” деб жавоб беринг

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли биродар. Бугун ҳаётимизга келадиган имкониятларга бўлган муносабатимиз ва бизнинг Худонинг олдидаги руҳий ҳолатимизга бир назар ташлаймиз. Шу пайтгача, неча йил яшаб қўйдингиз? Ортга қараб, ҳеч қилган ишларингиз ва Худо берган имкониятлардан фойдаланганингиз учун хурсанд бўлган ёки қўлдан бой берганингиз учун афсусланганмисиз? Агар шундай бўлган бўлса, энди бундан буёғига бу ҳатони такрорламасликка ҳаракат қилишимиз керак. Худо бизга берадиган имкониятларни кўрмай қолмаслигимиз учун, Унга яқин бўлишга, ҳар куни Уни тинглашга қаттиқ ҳаракат қилишимиз керак. Ҳар кунги Худо билан бўлган яқин муносабат сизга Худонинг иродасини билиш тажрибасини беради. Бу тажриба эса, сизга имкониятларни кўришга ўргатади. Аммо бизда шундай тўсиқлар борки, Худонинг ҳаётимизга берган имкониятларини кўрмай қолишимизга ёки уларни рад этишга мажбурлайди.

Narrator 2 Бу биздаги оғриқлар ишончсизлик ва атрофдаги одамлардан ва ниҳоят гуноҳдан олган яраларимиз туфайли содир бўлади. Келинг, имкониятлардан чўчишимиз, янги бир ҳолат олдида ўзимизни йўқотиб қўйишимиз тарихига қайтсак. Одам Ато билан момо Ҳаво адан боғида, Худонинг мукаммал ва гўзал бир масканида Худо билан ажойиб ҳаёт кечираётганларида дунёга гуноҳ кириб келди. Уларнинг ўзи шайтоннинг алдовига ишониб, гуноҳ қилишди. Энди улар аввал ҳис этмаган бир ҳисни – уят ҳиссини туйишди. Улар ялонғочлик бунчалик уят эканлигини билишмаган, чунки Худо уларни шундай яратган ва шундай қабул қиларди. Энди эса бу ҳолатларидан саросимага тушиб, ўзларини ёпишга ҳаракат қилишди. Нима билан ёпганини биласизми? Ҳа, барглар билан. Бу инстинкт бизда ҳали ҳам сақланиб қолган. Кимдир “Сени Худо яхши кўради”, деса, дарров ўзимизга қараймиз ва “Наҳотки Худо мени севса, мендай одамни-я?”, деймиз.

Narrator 1 Ёки кимдир кийиб турган кийимимизни мақтаса, “Йўғ-ей, бу эски”, деймиз. Бундай ҳолатларда энг биринчи қиладиган ишимиз мақтовни қабул қилмаслик бўлади. Имкониятлар келганида ғужанак бўлиб ўзимизни ёпамиз. Келинг энди, тарихга назар ташлаб, имкониятга “Ҳа”, деб жавоб берган одамнинг ҳаётидан ўрганайлик. Фаришта Жаброил бокира Марямнинг олдига келди. Унга “Сен бутун элу-халқларни гуноҳлардан қутқарадиган Зотнинг онаси бўласан”, деганида, у аввалига ҳайрон бўлди. Кейин эса бунга рози бўлди. Рози бўлиш осон бўлмаган. У агар бу имкониятга “Ҳа”, деса, ҳаётида нималар бўлишини яхши тушуниб турарди. Эр кўрмай ҳомиладор бўлиш. Албатта бу Худонинг иродаси билан, Худонинг бошқаруви ва мўъжизаси билан бўлишини Марям тушуниб турарди, бироқ одамлар бундан ҳабар топса, уни тошбўрон қилиб ўлдириши, унга унаштирилган Юсуф Марямдан воз кечиши ва оиласидан ҳам қувилиши мумкин эди.

Narrator 2 Бироқ Марям Худонинг имкониятига “Ҳа”, деб жавоб берди. Унинг биргига “Ҳа”, деб жавоб бериши, бутун дунёни гуноҳлардан қутқарди. Унинг имкониятга “Ҳа”, дейиши, ҳозиргача, минглаб, миллионлаб одамларга умид бераяпти, қутқараяпти. “Бу бизга яхши аммо Марям бунинг учун анча қийналган-ку!”, дейишингиз мумкин. Ҳа, қийналган. Сал қолса, Юсуф билан унаштируви бекор бўларди. Аммо бу имкониятни Худо бошқараётгани учун, У Юсуфни ҳам бошқарди. Марям тошбўрон бўлиши мумкин эди, аммо Худо бунинг ҳам олдини олди. Юсуф Марямга уйланди. Марям вақтинча, қариндошиникида туриб турди, кейин эса Худо уларни бошқа жойга олиб чиқиб кетди. Худонинг бошқаруви ва ҳимояси туфайли, Марям ҳам Юсуф ҳам, чақалоқ Исо Масиҳ ҳам омон қолди. Кўрдингизми, агар Худонинг олдимизга бераётган имкониятларига “Ҳа”, деб жавоб берсак, Худонинг Ўзи бизни ҳимоя қилади ва бошқаради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top