Narrator 1 “Биз Худонинг Руҳини қабул қилдик, энди дунёвий одамлар каби ўй–фикр қилмаймиз. Шунинг учун Худо бизга нима ато қилганини аниқ тушуна оламиз.» (1 Кор 2:12) Ассалому алайкум қадрдонлар. Биз Исо Масиҳни ўзимизнинг Нажоткоримиз деб қабул қилган пайтимиздан бошлаб Худованднинг Муқаддас Руҳини юборади. У бизни Худонинг фарзандлари сифатида муҳрлаб, умр бўйи бизга йўл кўрсатади. Ундан ташқари Муқаддас Руҳ бизнинг руҳимизни чарҳлайди. У бизга аниқ йўналиш беради. У бизни ҳаракатга келтирадиган ва туртки берадиган Руҳ. Биз тўғри иш қилишни истаганимиз учун Масиҳ бизнинг ичимизда яшайдиган Муқаддас Руҳни юборди. У бизга Худонинг Каломини изоҳлаб беради. У кўпинча нотўғри йўлда кетаётганимизда виждонимизни қийноққа солади. Тўғри йўлда юрганимизда эса қалбимизга тинчлик беради.
Narrator 2 У биз кўраётган ва эшитаётган нарсалар Худодан эмаслигини кўрсатиш учун кўзларимизни очади. Муқаддас Руҳ ҳар биримиз ҳар қандай вазиятда тўғри қарор чиқаришимиз учун Худонинг фарзандларига берилган Худонинг шахсий бошқарувчисидир. Нега? Чунки У шундай ваъда берган. У ҳаётимизда тўғри қарорлар чиқаришимизни истайди, чунки тўғри қарор чиқармасак, вақтимизни, бизга берилган манбааларни беҳуда кетказган бўламиз ва фақат ўзимизга ва бошқаларга муаммо орттирганимиз қолади. Ҳаворий Павлуснинг Осиёга бормоқчи бўлганини ва Муқаддас Руҳ унга, “Осиёга борма”, деб айтгани ёдингиздами? Муқаддас Руҳ бу одамга ваҳийда Европани кўрсатиб, хушҳабар айтиш йўналишини бутунлай бошқа томонга бошқарган эди. Ўшанда шундай ишлаган Муқаддас Руҳ бугун ҳам шундай ишлайди. Бугун ҳар сафар тушлар ёки ваҳийлар кўришимизга ҳожат йўқлигининг сабаби ҳам шу.
Narrator 1 Яъни бизда ичимизда яшаётган Муқаддас Руҳ бор, иккинчидан тушдан ҳам муҳимроқ нарса бу Худонинг Каломи. Муқаддас Руҳнинг бошқаруви ҳақида берилган оятлар жуда ҳам кўп. Демак, сизда Муқаддас Калом ва Худонинг Руҳи бор экан, Худованд сизни тўғри йўлга бошлайди. Муқаддас Руҳ бу — қарор қилиш керак бўлган пайтда тўғри қарорлар чиқаришингиз учун берилган бошқарувчи. Кўп одамлар буни эътиборга олишмайди. Улар шундай дейди: “Мен Каломдан ўзимга оят қараб кўраман”. Қулоқ солинг, масалан Худонинг “Ҳа”, дейишини истасангиз, шунга тегишли оятларни топа оласиз. У мана бу оятда шундай деган. Раҳмат Исо Масиҳ, Худованд шу оят учун сенга ҳамду-санолар бўлсин. Бу оят шу ерда эканлигини ва бу Сенинг мен учун берган ваъданг, дейсизда ишингизда давом этасиз. Биласизми, Муқаддас Каломдаги оятларни ўз мақсадингиз йўлида ишлата олмайсиз. Барибир ишингиз ўхшамайди.
Narrator 2 Муқаддас Руҳ бизнинг виждонимизни чарҳлаши бу сиз билан бизнинг ҳаётимиздаги Худонинг мақсадидир. Ҳар сафар Унинг айтганларига қулоқ солсак, У бизнинг идрокимизни чарҳлайди. Кейинги сафар эса Уни яхшироқ эшитадиган бўламиз. Худованд бизнинг Муқаддас Руҳ бошқарувида юришимизни истайди. Муқаддас Руҳда, Унинг бошқарувида юриш нима дегани? Бу оддийгина Унга қулоқ солиш дегани. Бизнинг қулоқларимиз Уни эшитишга созланган. У бизга бақириши шарт эмас. У буни қандай чархлайди? Унга қулоқ солсангиз. Агар У сизга гапирганида қайта-қайта қулоқ солмасангиз нима бўлишини биласизми? У сиздаги ҳеч нарсани чарҳламайди. Сизнинг ҳаётингизни бошқариши учун Худованд руҳингизни чарҳлашни истайди.