3:30

Худонинг бошқаруви

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Сиз бирор бир иш қилмоқчисиз аммо қандай қарор қилишни билмаяпсиз. Мен сизни жуда яхши тушунаман. Бу табиий. Агар дунёвий одам бўлганингизда бунчалик кўп қийналмас эдингиз. Чунки улар ўз билганларича, ўзлари тўғри деб билган нарсани қилишади. Аммо сизнинг ҳолатингизда тўғри қарор чиқариш ўта муҳим. Худонинг қарорини билиш учун баъзи нарсаларга эътибор қилиш керак бўлади. Бугун айнан мана шу нарса ҳақида сўз юритишни маъқул топдик. Жуда кўп одамлар қарор чиқаришга қийналганда ўзларига яқин имонлилардан маcлаҳат сўрашади. Энг кўп сўрашадиган савол бу: Қандай қилиб Худонинг иродасини билиш мумкин. Қанча ёшлар 15, 16, 17 ёшларида коллежда ўқиш ёки иш топиш учун ота-онасидан узоқроққа чиқиб кетишларига тўғри келади. Аммо ҳеч ким уларни тўхтатиб ҳаётларида энг муҳим бўлган қарор, илоҳий қарор қилишни ўргатмаган.

Narrator 2 Сиз ҳам ота-онасиз, бу ҳақида ўйлаб кўринг. Сиз уларга балки тўғри ейишни, тўғри кийинишни, тиришқоқ бўлишни, тарбияли ва яна кўп нарсаларни ўргатгандирсиз. Ҳеч ҳаёлингизга келганми, балки уларга илоҳий қарор қилишни ўргатмагандирсиз? Қандай қилиб ҳар сафар қарор қилаётганда Худонинг иродасини билишни ўргатмагандирсиз? Аслида ҳаётларининг ҳар бир кунида, кўп марта қарор қилишларига тўғри келади. Кўпинча васвасага учраб нотўғри қарор қилиб қўйишади. Кўпинча дўстларининг тазйиқи билан нотўғри қарор қилишади. Нима тўғри-ю, нима нотўғри? Илоҳий қарор қандай бўлади-ю, инсоний қарор қандай бўлади? Биз ўрганадиган энг муҳим нарсалардан бири бу ҳар қандай берилган ҳолатда қандай қилиб Худонинг иродасини билишдир. Бунда энг ажойиб нарсалардан бири бу Худо ҳар нарсани билувчи, бизни чексиз севувчи ва ҳар жойда ҳозир бўлувчи эканлигидир.

Narrator 1 У кимлигимиздан ва қаердалигимиздан қатъий назар Ўзини бизга танитишни истайди. У Исо Масиҳнинг издошлари бўлган фарзандларига Ўзини билдиришни истайди. Ҳар бир ҳолатда айнан нима қилишимиз кераклигини билдиришни истайди, бироқ одамлар ҳеч қачон тўхтаб сўрамайди. Улар, мен шундай қиламан ва умид қиламанки, Худованд мени бу ишда марҳаматлайди, деб шунчаки қарор қилиб кетаверишади. Бу қарор қилишнинг тўғри йўли эмас. Кўпчилик шундай дейди, “Биласизми, мен ҳозир тангани отаман, агар олди тушса бу ишни қиламан, орқаси тушса ҳам шу ишни қиламан”, дейишади. Чунки улар ҳар қанақасига ўзлари истаган нарсани қилишни исташади. Шунинг учун мана шу қилишингиз керак бўлган қарорлар, баъзан муҳим, баъзан кенг кўламли қарорлар қилиш ҳақида ўйлаганингизда, уларнинг жуда ҳам катта оқибатлари борлиги ҳақида ўйлайсиз. Нима қилиш кераклигини биласизми? Энг тўғриси нима?

Narrator 2 Чунки бу жуда муҳим, буни сизга яна бир марта айтиб қўяй ота-оналар. Фарзандларингиз уйдан Худонинг иродасини қандай билишни, қандай қилиб илоҳий қарорлар қилишни ўрганмай туриб чиқиб кетмаслиги керак. Шунчаки ибодат қиласиз ва Худо сизга кўрсатади, буни ўргатиш унча шарт эмас. Бу қандай ибодат қилишингизга ва қандай ибодат қилишни билишингизга ва шу қарорга қандай келишингизга боғлиқ. Биз, “Менинг бу вазиятимда иродангни кўрсат Худованд. Агар Сенинг ироданг бўлса, менга нима қилишни кўрсат, деймиз. Энди, эшитинг. Сиз Худованд аллақачон аниқ ваъда бериб қўйган нарсалар ҳақида “агар Сенинг ироданг бўлса”, деб сўрамаслигингиз керак. Ҳаётимизга берилган вазиятларда нима қилиш кераклигини кўрсатиш — Унинг иродаси. Биз Унинг фарзандларимиз, Унинг издошларимиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top