3:41

Худонинг севгиси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Ҳаётимизга қийинчиликлар келганида, Худо бизни эшитмаётгандек ва узоқдадек туюлганида Худо бизни севиши ҳақида билсак-ду бунга шубҳаланиб қоламиз. Баъзилар ҳатто Худо уларни севишини ҳам билмайди. Агар Худо сизни севишини билмоқчи бўлсангиз, Унинг бизга берган нарсаларга қаранг. У бизга уммонлар ва соҳилларни берган. У бизга тоғларни ва қорларни, уфқ ва шафақни, ойни, қуёшни ва чиройли ҳайвонларни берган. Лекин кўпинча буларнинг ҳаммасини унутиб қўямиз, чунки атрофимизни кўплаб баланд бинолар, уйлар, машиналар, тутунлар ва заҳарли газлар қамраб олган ва булар туфайли Худо бизга нақадар чиройли табиатни ва яшаш жойини берганини унутиб қўямиз. Фақат шугина эмас, У бизларни бу дунёдан танлаб олди. Сиз танланганлардан бирисиз. Агар Худо сизни танламаганида буни ўз кучингиз билан қила олмасдингиз. Сиз бу дунёда Худонинг нурини кўрсатиш ва охир оқибат, жаннатда Худо билан бирга яшашингиз учун танлангансиз.

Narrator 2 Муқаддас Каломда Исо Масиҳ бизлар ҳақимизда шундай дейди, “Эй Ота! Сен Менга берган одамлар Мен билан бир жойда бўлишини хоҳлайман. Сен Менга ато қилган улуғворлигимни улар ҳам кўрсин, чунки оламни яратмасингдан олдин Сен Мени яхши кўрар эдинг”. Исо Масиҳ дунё яратилмасдан олдин Отаси Уни яхши кўрганини айтди. Мени-чи, дунё яратилмасидан олдин Худо мени ҳам яхши кўрганми? Албатта! Чунки Калом шундай дейди. Эфесликлар 1:4да биз ҳақимизда шундай ёзилан. “Масиҳга тегишли бўлишимиз учун Худо бизни дунё яратилишидан олдин танлади. Энди биз Худонинг олдида муқаддас ва бенуқсон, бир–бирига меҳр боғлаган инсонлар бўла оламиз. У бизни Ўзига фарзанд қилиб олди. Худо сизни ҳам мени ҳам дунёни яратишидан олдин севган.” У бизни севгани учун ҳам бизни ҳимоя қилади, муҳтожликларимизни қондиради, ҳимоя қилади, бошқаради ва ибодатларимизга жавоб беради.

Narrator 1 Хўш, бу нарсалар ҳақида билмайдиган инсонлар-чи, уларнинг аҳволи қандай бўлади? Улар Худога ишонмасликни танлаган. Лекин Худо Унинг кимлигини ва нималар қилаётганини тушунганларга ҳар куни ғамҳўрлик қилади. Худо бизни севишини У биз учун қилган ишдан ҳам билишимиз мумкин. Бу — қурбонлик. Римликлар 5 боб 8 оятда бу ҳақида аниқ қилиб ёзилган: “Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Шу йўсинда Худо бизга бўлган Ўз меҳр–муҳаббатини намоён қилди.” Худонинг севгиси — бу биз нолойиқ бўлсак ҳам ҳаётимизга яхшилик ва барака бериш учун Ўзини бағишлаганидир. Мана хочнинг асл маъноси нима. Гап шундаки, Худо бизни кимлигимизга, ҳаётимиз учун ўзимиз муҳим деб ўйлаган нарсаларимизга, хатоларимизга, гуноҳларимизга, итоатсизликларимизга ва қаршиликларимизга қарамасдан севади.

Худо бизни ҳеч қандай шарт қўймасдан севади.

Narrator 2 Шартсиз севги – ҳеч нарсага қарамасдан, ҳеч қандай шартларсиз сиз ва менга кўрсатилаётган ҳақиқий севгидир. Демак, ҳеч қандай чекловларсиз, шартсиз севги – мутлақо текин. Яъни бу севгига лойиқ бўлиш учун ҳеч нарса қилолмайсиз. Сиз қанча ҳаракат қилманг, буни олишга лойиқ бўлолмайсиз, аммо бизда бу аллақачон бор. Бизнинг бундан кейинги ҳаракатларимиз, Худога бўлган севгимиздан ва миннатдорчилигимиздан келиб чиқиши керак. Худо ҳеч қачон сизни севишдан тўхтамайди. Ҳеч қандай йўл билан Худонинг сизга бўлган севгисини тўхтата олмайсиз. Чунки бу шартсиз севги, унда ҳеч қандай чеклов йўқ. Азизлар, Худонинг бизга тайёрлаган неъматлари ҳақида билишни истасангиз, марҳамат, бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиз сизга мунтазир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top