3:49

Имонимиз синалганда

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Худонинг фарзанди қиладиган ҳар бир ишнинг асоси бу унинг имонидир. Унинг қанчалик даражада Худога ишониши қилаётган ишларидан кўринади. Худонинг фарзанди имонга эга бўлмасдан туриб Худодан кўп нарса ололмайди. Мисол учун, ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида бунинг қанчалик муҳимлигини ўйлаб кўринг. Имон орқали биз нажотга эришдик. Имон орқали гуноҳларимиз кечирилишини билдик. Имон орқали Худо билан шахсий муносабатга эга бўлдик. Имон орқали ибодатларимизга жавоб олдик. Имон орқали тинчликка эришдик. Имон орқали ҳаётимизда Муқаддас Руҳнинг қудратини кўрдик. Имон орқали ўлимга қўрқмасдан тик қараймиз. Имон орқали нажот топганимизга ишонамиз. Бироқ афсуски, баъзан имонимиз тебраниб қолади. Бу Худодан шубҳаланган пайтларимизда юз беради. Бундай ҳолат ҳар бирингизда бўлганини биламиз.

Narrator 2 Шу сабаб бугун эътиборингизга Ёқуб 1 боб 1-8 оятларни тақдим этишни маъқул топдик. Бу парчада имонимиз мустаҳкам, кучли ва ишончли бўлиши қанчалик муҳимлиги ҳақида ёзилган. Ёқуб биринчи бобда у тарқалиб кетган, қувғинга ва турли машаққатларга учраган одамларга шундай деган: “Ёқубдан, ўзга юртларга тарқалиб кетган ўн икки қабилага салом. Эй бироларларим, турли синовларга дучор бўлганингизда ўзингизни бахтли деб билинглар. Демак, хатто қийинчилик, машаққат ва синовларга учраганингизда ҳам ўзингизни бахтли деб билишингиз керак. Фақат ҳақиқатни англаб етишингиз ва бу дамларда мустаҳкам туриш учун имонингиз бўлиши керак. Ахир имонингиз синалганда сизлар сабр-тоқат қилишни ўрганасизлар. Бу ўзингизга ҳам аён. Ҳар қандай вазиятда сабр қилишни ўрганинглар, шунда етук, бекаму кўст, комил инсонлар бўласизлар. Агар бирортангизга донолик етишмаса, Худодан сўранг, У беради.

Narrator 1Чунки сўраганларнинг ҳаммасига Худо саҳоват билан, беминнат беради. Шу боис …имон билан сўранг. Иккиланманг, чунки … ишонмаган киши гўё денгиз тўлқинига ўхшайди, шамол қайси томонга эсса, тўлқин ўша томонга қараб йўналади. Бундай одам Эгамиздан бирон нарса оламан деб умид қилмасин. У Худога таянмагани учун ҳаётида беқарор, ўзгарувчан бўлади.” Ёқуб оғир дамларни бошидан ўтказаётган одамларга мактуб ёзиб, барча қийинчиликлар пайтида ҳам хурсанд бўлинглар, деб уларга далда беряпти. Бу қанчалик тўғри? Агар улар Худо билан муносабатларини англаб етсалар ва Худога имон билан яқинлашсалар имонимизга яраша жавоб беришга Худо доим тайёр. Унинг бундай ёзишига нима сабаб бўлган, албатта Худо. Каломда ёзилишича, ҳар бир Муқаддас Ёзув Худо томонидан илҳомлантирилгандан сўнг пайдо бўлган.

Narrator 2 Сиз қачонки ўзингиз бирон қийинчиликдан ўтмасангиз, шу қийинчиликда, Худонинг мақсадини англаб, сизда нимани шакллантирганини кўрмасангиз, бошқа сиз каби айнан ўша қийинчиликни бошидан кечираётган одамга ишончли ва фойдали маслаҳат беролмайсиз. Биз то ўша қийинчиликни ва синовларни бошимиздан кечирмагунимизча, Худо нима қилмоқчи эканини ва у одамни тушунмаймиз. Фикримизча, Ёқуб бу мактубни ишонч билан ёзар экан, унинг ўзи ҳам шу босқичлардан ўтган. Шу китобнинг 1 боби 3-4 шундай ёзилган: “Ахир имонингиз синалганда сизлар сабр-тоқат қилишни ўрганасизлар. Бу ўзингизга ҳам аён. Сабр-тоқат билан ҳар қандай ҳолатда ҳам мустаҳкам тура оласиз. Ҳар қандай вазиятда сабр қилишни ўрганинглар, шунда етук, бекаму кўст, комил инсонлар бўласизлар.” Яъни биз сабр-тоқат қилишни ўрганганимизда Худонинг топшириқларини бажаришга яроқли бўламиз. Азиз биродар, бизни тинглашда давом этинг ва Каломнинг мақсадини билиб олинг

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top