3:44

Қийин дамлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Ҳар бир одамнинг ҳаётида қийин дамлар бўлади. Улар ҳар бир имонли учун ўзгача бўлиши ёки қийинчиликлари ва азоблари бир хил бўлиши мумкин. Бироқ бир нарса аниқки, ҳар бир одам мендек азоб чеккани бўлмаган , деб ўйлайди. Аниқроғи бизнинг бошимизга келаётган қийинчиликлар ва синовлар бизга ҳаддан ташқари оғир кўринади. Шундай пайтларда имонли ўзини қандай тутиши керак? Ёки ҳаётингиздаги оғриқли, стрессли, хафачилик берадиган оғир қийинчиликларни қандай бошқарасиз? Улар ҳар томондан келади. Баъзида бу оилангизда бўлаётган воқеанинг натижаси бўлиши мумкин. Соғлигингиз туфайли ёки ишингизда бирор кўнгилсизлик бўлиши мумкин. Болаларингиз, муносабатларингиз ёки ҳатто Худо билан муносабатингизда ҳам қийинчиликка дуч келишингиз мумкин. Хуллас, ҳар ерда ташвиш, таранглик, стресс, шубҳа, қўрқув ва ҳавотир бор.

Narrator 2 Бу қийинчиликлар бир марта келса ҳам майли экан, улар қайта-қайта келади ва ҳар сафар улар билан курашишга тўғри келади. Кўпчилигимиз бу қийинчиликларни бутунлай олиб ташлашни истаймиз. Аммо афсуски, биз бунга қодир эмасмиз. Бунинг сабаби оддий, биз яшаётган дунёда доим келишмовчиликлар, жаҳл, алам, нафрат, адоват каби турли кўнгилсизликлар шу билан бирга соғлигимизда ҳам муаммолар бўлади. Бундай ҳолатда биз энг аввало буларга қандай муносабатда бўлишга қарор қилишимиз керак. Агар бу қийинчиликларга нотўғри муносабатда бўлсангиз, умидсизликка тушасиз. Руҳан мағлуб бўлганингизни ҳис қиласиз. Агар эҳтиёт бўлмасангиз, бу сизни бутунлай барбод қилади. Мана шу кўпгина одамларнинг ичкиликка, наркотикка ружу қўйиб, жамоатдан кетиб қолишларининг асосий сабабларидан бири. Кўп йиллар жамоатга қатнаб юрган одам бирданига ундан кетиб қолади. Нега?

Narrator 1 Чунки ҳаётида баъзи қийинчиликлар юз бераётган бўлади. Улар шу вазиятга қараганида, Худонинг бунга йўл қўйгани, У ҳақида билганлари билан мос келмайди. Худонинг кимлиги билан уларнинг вазияти бир-бирига тўғри келмайди. Улар Худонинг севгисини ҳис қилмайдилар. Бу ақлга тўғри келмайди. Яъни, агар Худо уларни чиндан ҳам севганида ҳаётларида бу нарсаларни бўлишига йўл қўймас эди. Кейин нима бўлади? Улар умидсизликка тушади, ихлоси қайтади, Худони ва бошқаларни айблаб кетиб қолади. Агар бу қийинчиликларга енгилсангиз, улар сон жиҳатдан ҳам, ҳажм жиҳатдан ҳам кўпайиб бораверади. Кейин эса бу фикрлар онгингизни хиралаштиргани учун соғлом фикрлай олмай, нотўғри қарорлар чиқара бошлайсиз, натижада фикрларингиз ҳам бўлиниб кетади. Оқибатда кучингиз қолмайди оқибатда эса шунчаки жамоатдан ва Худодан узоқлашишни истаб қоласиз. Бизга алоқаси бўлмаган бу қийинчиликлардан қутулишга ҳаракат қиламиз.

Narrator 2 Худо илоҳий мақсади сабабли йўл қўяётган бу қийинчиликларни нима учун бўлаётганини бошида тушунмаймиз. Нега Худо одамларга баъзи шундай вазиятлар билан курашишига йўл қўяди? Биз ўз-ўзимиздан сўрашимиз керак… Мен бу вазиятларни қандай ҳал қиламан? Чунки биласизки ҳаётда ҳеч қачон, энди бундан буёғига ҳаммаси яхши бўлади, деб айтолмайсиз. Буни Исо Масиҳ ҳам, Ҳаворий Павлус ҳам айта олмаган. Биздан олдин ҳам бундай деганлар бўлмаган, кейин ҳам бўлмайди. Сиз қанчалик Масиҳга бағишланган бўлманг, бу қийинчиликлардан қочиб қутула олмайсиз. Буларга қандай жавоб қайтарасиз? Агар бу қийинчиликлар сизни ўстиришига йўл қўйсангиз, улар сизни кучли қилади, агар қийинчиликлар сизни ҳаётда олға юришга ўргатишига йўл қўйсангиз, ҳаётингиз учун Худонинг режаси ва мақсадини билиб оласиз. Бир куни ортга қараб, “Ҳаётимдаги энг қийин дамлар аслида энг фойда келтирган пайт бўлган экан, дейсиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top