3:33

Худо бизнинг руҳимизни эгишни истамайди

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳаётимизда қийинчиликлар кўпайиб кетганида, Худованд бизни синдирмоқчи, деб ўйлаймиз. Аммо ҳаётимизда ишлашдан Худонинг мақсади – бизнинг руҳимизни эгиш эмас. Руҳи эгилган инсон тўлақонли шахс ҳисобланмайди, у руҳан етук бўла олмайди. Худованд бундай одамга Ўз хизматини ишониб топширмайди. Йўқ. Худо бизнинг руҳимизни эгишни хоҳламайди. У қайсар майлимизни синдиришни истайди. Худованд буни шунинг учун қиладики, токи бизнинг ҳаётимизда Унинг эрки ғалаба қозонсин. Худонинг эрки эса доимо барчани марҳаматга олиб келади. Болаларнинг ниҳоятда худбин бўлиб туғилиши ҳар бир ота-онага маълум. Фарзандларимизнинг энг яхши кўрган икки сўзи – бу “Меники!” ва “Йўқ!” Бу икки сўз боланинг манманлиги ва ўз ҳаётини ўзи мустақил бошқаришга интилиши билан белгиланади.

Narrator 2 Бироқ яхши ота-оналар шунга ўхшаш ўжарлик ва манманликнинг энг юқори даражаси ҳисобланмиш эгоцентризмга қарши курашиш кераклигини биладилар, токи фарзанд нафақат ўз ота-онасининг, балки ҳар қандай ҳокимиятнинг, шу жумладан, Худонинг ҳокимлигига ҳам бўйсунадиган бўлсин. Боланинг қайсарлигини унинг руҳини эгиш учун енгиб ўтиш керак эмас, аксинча, фарзанд етук, мукаммал, қонун-қоидага амал қилиб бўйсунадиган, камтар ва меҳрибон эр ёки хотин, суюкли ота-она, дўст, Масиҳ Танасининг фуқароси ва аъзоси бўлиб етишиши учун унга ёрдам қўрсатиш лозим. Манманлик ва худбинликни акс эттириб турувчи бола қайсар ва ўжар, баъзида эса қотиллик ҳаракатларига мойил бўлиб ўсади. Бундай одамнинг ёнида бўлиш катта хавф туғдиради. Бундайлар севгини қабул қилишдан ёки муҳаббат улашиш қобилиятидан мутлақо узоқдирлар.

Narrator 1 Боланинг манманлиги ва худбинлиги ўз вақтида бартараф қилинмаса, хурсанд бўлиш, севиш қобилияти ёки қониқиш ҳисси унда асло шаклланмайди. Ота-оналар фарзандларидаги худбинларча манманликни ва онгли равишдаги бўйсунмасликни бартараф этишга ҳаракат қилганлари сингари, Худо ҳам биздаги гердайиш ва такаббурликни эгишга интилади, чунки бундай иллатлар биз Масиҳга ўхшаб севувчи ва сахий инсонлар бўлишимизга ҳалақит беради. Худо руҳимизни синдиришга интилмайди. Бизга азоб етказиш Унга ёқмайди. Наҳотки азоб-уқубатлар бизнинг ҳаётимизга нисбатан Худонинг режаси бўлса? Йўқ! Бизга оғриқли ва нохуш туюлган ҳолатларни юз беришига Худо бизнинг ҳаётимизда йўл қўйиши мумкин. Бироқ шундай шарт-шароитлар воситасида, яъни ёрдамида биз ўз ҳаётимизни Яратувчига тўлиқ бағишлашни хоҳлашимизга Худованд бизни етаклайди.

Narrator 2 Бундан қуйидагича савол келиб чиқади: масиҳий киши маълум бир шароитларнинг бегуноҳ қурбони бўлиши мумкинми? Ҳа, баъзида. Бошқа одамлар масиҳийларга тан жароҳати ва руҳий изтироблар етказган тақдирдагина, улар маълум бир шароитнинг қурбонлари бўлиши мумкин. Бироқ Худо шундай оғриқли шарт-шароитларни маълум бир мақсадда йўл қўяётганини биз тўғри тушунишимиз лозим. Агар Худо бизни яхши кўришини ва танҳо Унга маълум бўлган келажакдаги хизматга бизни тайёрлашини кўрсак, биз ўткинчи азоб-уқубатларни енгишга ва олдинга қараб ҳаракат қилишга куч топамиз. Худо — олий ҳокимият эгаси. У нимани хоҳласа, шуни тўхтатишга қодир. Лекин Худо инсон майлига қарши чиқмайди. Агар бизнинг яқинларимиз ёвузликка юз тутсалар, уларнинг ёвузликлари туфайли биз азоб чекишимиз мумкин. Масалан, бир ичувчи ароқхўрнинг касофатидан унинг бутун оиласи жафо тортади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top