3:30

Ҳаётимни ўзим бошқараман

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Ҳаётингизнинг қайси соҳасини сиз Худодан беркитишга интиласиз? Ниманинг устидан назоратни сақлаб қолмоқчи бўласиз? Қалбингизнинг қайси бурчагига сиз Худони таклиф қилишни хоҳламайсиз? Менинг танишларимдан баъзилари Худога шундай соҳалар ҳақида гапирадилар ва уларнинг устидан назорат қилишни Худога ишониб топшира олмасликларини ҳаттоки тан оладилар, аммо бундан нарига ўта олмайдилар. Улар шундай деб ўзларини оқлайдилар: “Ахир, ҳеч ким мукаммал эмас-ку!” Улар яна шундай фикр юритадилар: узоқ йиллар давомида мен буни енга олмаган эканман, демак, Раббий мени шундай қилиб яратган. Аслида эса, улар ҳаётларининг бу соҳаси устидаги назоратни Худога топширишни хоҳламайдилар. Ҳар биримизнинг ҳаётимизда шундай жабҳалар борки, биз бор кучимиз билан уларнинг устидан назоратни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Бироқ айнан ўша ерга Худо кириб боришга ҳаракат қилади.

Narrator 2 Қолаверса, айнан биз асраб-авайлаётганимиз устида Худованд иш олиб боради, токи биз тўлиқ Унга содиқ бўлайлик. Худонинг хоҳиш-иродаси шундан иборатки, биз тўлиқ ва тамомила Унга тобе бўлишимиз керак. Уни фақатгина тўлақонли мутеълик қаноатлантиради. Мен яшаётган жойимнинг кенгликлари бўйлаб саёҳат қилишни яхши кўраман. Салқин кечаларда чодирда ётиш, мўъжизавий табиатни ёки овни суратга олиш ниҳоятда ёқади. Мен тоғларимизнинг ва яйловларимизнинг мафтункор гўзаллигини севаман. Кўпинча мен саёҳатга чиқмоқчи бўлганимда, сайр қилиш учун эгарланган отни ижарага оламан. Баъзида ювош от тўғри келади, у мени нима демоқчи бўлганимни тушунгандай, сўзсиз итоат этади. Бундай от дарҳол бўйсунади, баъзида сизнинг биргина сўзингиз орқали сизнинг нима хоҳлаётганингизни билади.

Narrator 1 Фильмларда кўрган бўлсангиз, ёввойи отларни ўргатиш вақтида от эгаси анчагина қийинчиликларга дуч келади. Бу пайтда нима юз беради, биласизми? Кенг тарқалган фикрларга қарши ўлароқ, ҳеч ким отни синдирмоқчи ёки бартараф қилмоқчи эмас. Яхши ўргатилган от кучли, ғайратли, ақлли ва идроклигича қолади. Агар унга эрк берилса, у бажонудил сакраб чопади. Ўргатилган от фақат бир нарсани йўқотади – ўзининг эркинлигини, ҳар қандай бошқа пайтда эса от ҳар доим чавандознинг гапига киради. Худди шундай жараённи Худонинг фарзанди ҳам бошидан кечиради, Худо унинг руҳини эгмоқчи бўлмайди. Биз Масиҳга юз тутганимизда, ҳаётга бўлган қизиқишимизни йўқотамиз. Биз ўз эркимиздан айриламиз. Биз Раббий ва Қутқарувчи деб атаган Зотга ҳар доим итоаткор бўлишимиз учун, бизнинг эркимиз Самовий Отанинг иродасига бўйсуниши керак.

Narrator 2 Биз, албатта, шахсий фикрларимизда туришимиз мумкин. Масиҳни Қутқарувчимиз деб тан олишимиздан олдин ҳам, кейин ҳам Худо бизни эркимиздан маҳрум қилмайди. Худо бизга нима дейишига ва У бизни қаерга етаклашига эътибор қилмасдан, биз “ўзимизни эгишимиз” мумкин! Аммо яхши ўргатилмаган қайсар от сингари, Худонинг иродасига бўйсунмаган ҳолда ўзбошимчалик билан иш тутганимизда, биз ўзимизни хавф остига қўямиз. Ёлғон ва гуноҳкорона адашиб юрганимизнинг оқибатида, биз салбий ҳодисаларни бошимиздан кечиришимизни Худо хоҳламайди. Ғам-ташвиш шундайки, унда бизнинг эркимиз тўлиқ Худога бўйсунади; бунда биз Унинг амрини эшитиб, У билан тортишмаймиз; ўзимизни оқлашга Унинг сўзларини таҳлил қилишга интилмаймиз, аксинча, Муқаддас Руҳ овози бизни қаерга етакласа, ўша ерга индамай бораверамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top