3:21

Йиқилганда

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Агар имонли киши Худонинг иродасига кўра яшамоқчи бўлса, Унинг ҳукмронлигига қарайди. Бу нима дегани? Агар сиз Худонинг иродасига кўра яшамоқчи бўлсангиз, одамлар сизни ёқтирмайди. Улар доим сизни ғажийди. Сизнинг диққатингиз қанчалик юқорига қаратилса, бундай одамлар атрофингизда шунчалик кўпаяди. Сиз қилаётган ишингизни қанчалик яхшироқ қилсангиз, душманларингиз ҳам кўпаяди. Ҳаётингизнинг баъзи қисмларида сизни пастга тортадиган одамлар топилади. Улар сизга оғриқ етказиш, азоб бериш ва қалбингизга жароҳат етказиш учун ҳамма нарса қилади. Одамлар аччиқланади, ҳафа бўлади ва сизга душманлик кайфиятида бўлади. Кўпинча улар бошқаларга бўлган аламини, жаҳлини, ҳафагарчилигини сиздан олади. Чунки бу одамлар бу ҳисларини уларга йўналтиришдан қўрқади, шунинг учун ҳам сиздан аламини олади. Одамлар кўп нарсалардан қониқмайди, ҳафа бўлади.

Narrator 2 Бундай пайтда улар нима қилади? Айблаш мумкин бўлган одамни қидиради? Ўзига қараб, шундай ҳолатга тушгани, йиқилгани сабабини кўриш ўрнига бошқа бировни айблашни бошлайди. Одамлар нега бундай қилади? Бу эски табиатнинг иши. Бу бизнинг ичимиздаги нафс. Бошқа бировни айблаш, бошқаларни жавобгар қилиб қўйиш унга ҳос. Шу ҳолатга тушганимиз учун ўзимизни айбламаймиз, жавобгарликни ўзимизга олмаймиз. Баъзи оғриқли вазиятларимизга ўзимиз сабаб бўлмаймиз, аммо улар барибир ҳаётимизда содир бўлади. Муқаддас Калом, Худованд Ўз тахтини Осмонларга қургани ва Унинг ҳукмронлиги ҳамма нарсани бошқариши ҳақида айтади. У ҳамма нарса ва ҳамма одамлар устидан ҳукмрон. У доим, ҳамма нарса ва ҳамма одамлар устидан ҳукмрон бўлган. Шундай бўлса, У нега бундай нарсаларнинг келишига йўл қўйиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Йўқ, бу ҳақида ўйламаймиз.

Narrator 1 У нима мақсадда бундай қилишини тушунамизми? Йўқ, аммо ич-ичимиздан бу Унинг бизга бўлган муҳаббат туфайли эканини биламиз. Унинг йўллари ва вақти ҳақида бирор нимани биламизми? Йўқ. Худонинг ҳукмронлиги бу У ҳамма нарса устидан мутлақ ҳукмрон ва назоратда эканлигини билдиради. Шу сабабдан ҳам нима бўлмасин ҳар қандай ҳолатга дуч келамиз. У ҳамма нарсани бошқараётгани учун, йўлимиздан фақат У йўл қўйган нарсаларгина чиқади. Худонинг иродаси бўлмай туриб ҳаётимизда ҳеч нарса содир бўлмайди. У ҳамма нарсани тўхтата олади. У ҳар нарсани бошлай олади. Биз ерда ҳаётимизда бўлаётган нарсаларни ҳозир тушунмасак ҳам, бир куни келиб Осмон Шоҳлигига борганимизда , “Вўй! Қара ўшанда Худо нима қилган экан!, деб ҳаммасини тушуниб оламиз.

Narrator 2 У биз билмаган ҳолда бизни ҳимоя қилади, қутқаради. Биз ҳатто хатарда эканлигимизни ҳам англамаймиз. Шундай воқеалар ҳар биримизнинг ҳаётимизда содир бўлади. У энг олий ҳукмрон Худо бўлгани сабабли, оғриқларимизга эмас, Унга диққатимизни қаратишимиз керак. Чунки биламиз, У бизни шартсиз севади. У ҳаётимизнинг ҳар бир қисмини бошқариб турибди. Ҳамма нарса Унинг ҳукмронлиги остида. Ҳаётимизга келаётган ҳамма нарса Унинг рухсати билан келади. Ҳаётимизда нима содир бўлмасин, У ҳаммасини яхшиликка айлантира олади. Шунинг учун ҳаётимда нима содир бўлмасин, “Мен жабрланувчиман”, деб ўйламаслигимиз керак. Ҳаммамизни ҳам айблашган, ғийбат қилишган. Диққатимизни одамларга қаратмай, биз учун ишлаётган Худога қаратишимиз керак. Душманларингиз ким бўлишидан қатъий назар, бу худди миттигина битнинг филга зиён етказишга ҳаракат қилишига ўхшайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top