3:31

Худонинг режаси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Ота она фарзандига ғамхўр бўлади, аммо қанчалик ғамхўр бўлмасин, Худонинг уни ҳаётидаги режаси ҳақида, Унга эргашиши ҳақида айтмас экан, фарзандини беҳавотир дунёга қўйиб юбора олмайди. Худованд ҳаммамизга, “Мен сени бошқараман, кўзларим сенинг устингда бўлади. Ҳар доим Менинг назоратим остида бўласан, сен боришинг керак йўлни ўргатаман”, дейди. У биз боришимиз керак бўлган йўлни билади. Шунинг учун ҳам биз жуда ҳимоясизмиз. Биз ҳаммамиз ҳаётимизнинг ҳар бир кунида Унга муҳтожмиз. Фарзандлар катта қилиб, тўғри йўл-йўриқ бермайдиган, Қудратли Худо ҳақида ва Унинг фарзанди учун режаси борлиги ҳақида айтмайдиган ота-оналар жуда катта ҳато қилишади. Айтингчи, “Сиз ҳеч фарзандларингизни ўтирғизиб, “Худованд сизларни бизнинг ҳимоямизга берган. Аммо бир куни биз ёнингизда бўлмаганимизда нима яхши, нима ёмонлигини ўзларингиз билиб олишингизга ва қандай қилиб тўғри қарорлар чиқаришни ўрганишингизга тўғри келади”, деганмисиз?

Narrator 2 Шундай қилганингиз, Масиҳ сизнинг оилангизда эканидан дарак. Чунки сизнинг ҳаётингизда, йўлингизда Унинг режаси ва мақсади бор. У сизни бошқаради. У сизга нима қилиш кераклигини кўрсатади. У сизга яхшини ёмондан ажратиб олишга ёрдам беради. Нима яхши ва нима ёмон кўринади, ҳаммасини ўргатади. Баъзида йўллар жуда чиройли ва бизни ўзига жалб қиладиган даражада бўлади, аммо улар Худо биз учун тайёрлаган йўл эмас. Баъзан болаларимиз ўз-ўзидан катта бўлиб қолишади-да, ўрганиши керак бўлмаган нарсаларни ўрганишади. Улар буни мактабдан ўрганмайди. Шунинг учун, жавобгарликни ўз бўйнингизга олиб, Худонинг уларни ҳаётидаги режаси ва Унга итоатли бўлиш кераклиги ҳақида ўргатмасангиз, кейин улар ҳаётларини ўз қўллари билан расво қилади. Кейин нима қиласиз? Уларни айблайсиз. Аммо ҳақиқат шундаки, сиз уларга илоҳий йўл-йўриқлар кўрсатмагансиз, чунки буни сиз ўзингиз ҳам олмагансиз.

Narrator 1 Ҳеч қачон ўз-ўзингиздан сўрамагансиз, билганингизча яшагансиз. Улар ҳам сиздан ўрнак олган. Шунинг учун бир вақтлар келиб, улар ҳам сиз яшагандек яшайди, сиз қилган ҳатоларни қилади. Сиз эса уларни истаганингиздек одам бўлиб етишмагани учун айблайсиз. Расво бўлган ҳаёт. Биз учун энг яхшисини тайёрлаб қўйган Худога нега эргашмаймиз? Ҳаётимизнинг ҳар бир бурилишида биз учун фақат яхши нарсаси бўлган Худога қулоқ солмаймиз? Ҳаёт йўлимизда кўп марта таъкилдаганимиздек, биз олдиндан кўролмайдиган нарсалар бор. Биз ҳаётимиздаги нарсаларни қанчалик зўр режалаштирмайлик, уларни олдиндан билолмаймиз. Ҳаётимизда қандайдир гуноҳ қилганимиз учун шу қийинчиликлар ва оғир кунлар бошимизга келаяпти, деб ўйлаймиз. Ҳар доим ҳам бунга гуноҳ қилганимиз сабаб бўлавермайди. Баъзи воқеаларнинг ҳаётимизда содир бўлишида Худонинг мақсади бор.

Narrator 2 Унинг бизни ҳаётимиз учун тайёрлаган режасига мос келадиган мақсад билан, сабаб билан юборади. Худо сизнинг йўлбошловчингиз бўлса, бу — ҳаётда ҳеч қандай қийинчилик кўрмайсан, дегани эмас. Ҳаёт йўлингда тузоқлар, чуқурлар бўлмайди, ҳеч қачон йиқилмайсан ва бирор еринг оғримайди, дегани ҳам эмас. Худованд нимани назарда тутганини эшитинг, “Эгамиз айтар: “Сизларга Мен йўл кўрсатаман, Юрадиган йўлларингизни ўргатаман, Маслаҳат бераман, сизларни кузатаман”. У аниқ қачон, қаерда ва нима деган саволларга жавоб бера олади. Бу билан ҳеч қачон қийинчиликларга учрамайман, деёлмаймиз. Ҳаётимизда нима бўлмасин, Худога эргашиб, Унга кўз тикиб яшаш энг тўғри йўл эканини фарзандларингизга ёшлигидан ўргатинг, токи улар ҳам Худо билан бирга яшашни ўрганишсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top