3:38

Гуноҳнинг оқибатлари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Гуноҳ шунчалик жирканчли ва бузғунчики, у муқаддас деб ҳисобланадиган никоҳни ҳам ўз домига тортади. Аввалги суҳбатларимизда сиз билан гуноҳнинг оилага таъсири ва оқибатлари ҳақидаги баъзи маълумотларни бўлишган эдик. Бугун илк гуноҳ оқибатида юзага келган энг катта оқибатлар ҳақида билиб оламиз. Кейинги даҳшатли оқибат бу гомосексуаллик. Бу гуноҳ Худонинг илк оила ҳақидаги муқаддас ниятини ва мақсадини бузади. Худованд илк эркак ва аёлни яратганида, уларни бир оила ва бир жуфт қилиб, Ўзи режалаштирганидек яқин муносабатда бўлишларини ният қилган. Ибтидо китобида бу ҳақиқат шундай баён қилинган, “Шунинг учун эркак киши ота–онасидан бўлак чиқиб, хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар.” Бу оятда аниқ қилиб “эркак” “хотинига” боғланади ва иккаласи бир тан бўлади, дейилган.

Narrator 2 Худованд уларнинг яқин муносабатлари оқибатида ер юзини Ўзига сажда қиладиган фарзандлар билан тўлдиришни ният қилган эди. Аммо гуноҳнинг оқибатида дунёга гомосексуаллик, яъни бир жинсли никоҳ кириб келди. Бу Худо режалаштирган табиий никоҳ эмас, у Худо ният қилганидек, ер юзини фарзандлар билан тўлдира олмайди. Шундай экан, бу бутунлай Худо режалаштирган никоҳнинг тескариси ва гуноҳ оқибатида бузилган ва ифлосланган табиатнинг натижасидир. Илк гуноҳ оқибатида пайдо бўлган яна бир улкан гуноҳ бу – наслсизликдир. Худо илк эркак ва аёлни яратганида уларнинг ўз-ўзидан кўпайишини ва серфарзанд бўлишини истаган. Аммо уларнинг гуноҳи оқибатида бепуштлик пайдо бўлди. Масалан, Муқаддас Каломда бу гуноҳнинг оқибатига жуда ҳам кўп мисоллар берилган, “Эгамиз Сора туфайли Абумалекнинг хонадонидаги ҳамма аёлни туғмайдиган қилиб қўйган эди.”

Narrator 1 Ёки Довуднинг хотини Михал эри Ахд сандиҳи олдида ўйнаб келганидан уни паст кўргани учун Худованд уни бефарзанд қилди, “Шоулнинг қизи Михал умрининг охиригача бефарзанд ўтди.” Бироқ Худованд одамларнинг имонига мукофот ёки ибодатларига жавоб тариқасида фарзандли қиларди. “Эгамиз Ханнага марҳамат қилди. Ханна ҳомиладор бўлди ва вақт–соати етиб ўғил туғди. “Уни Эгамиздан тилаб олдим”, деб отини Шомуил қўйди.” Яна бир ярамас оқибатлардан бири бу – жинсий ролларнинг алмашинувидир. Одамзод эркакни эркак бўлиш учун, аёлни эса аёл бўлиш учун яратган бир пайтда гуноҳнинг бузғунчи оқибатини қарангки, аёл ўз аёллигини қабул қилмай, ўзини эркак сифатида кўриб, жинсини алмаштираётган бўлса, эркак ҳам ўзини аёл ҳисоблаб, жинсини ўзгартириб аёлга айланаяпти. Улар Худонинг иродасига қарши чиқиб, жамиятда таҳқирлар ва нафратга сабаб бўлиб, жинсларини ўзгартиришаяпти.

Narrator 2 Бироқ , Худо яратган табиатга қарши бўлиб мукаммал ҳаёт кечира олмасликларини билмайдилар. Юқорида эслатилган гуноҳнинг улкан оқибатларига қарамай, Худо Ўз режасини ва ниятларини Ўзини севган фарзандлари орқали бажариб келмоқда. Худо аёлни аёллигича, Худонинг кўз ўнгида шараф ва ғамхўрликда мазмунли ҳаёт кечиришини ният қилган ва эркакни эса кучли ва Худога юраги боғланган оила етакчиси этиб яратган экан, оила шундайлигича гўзал ва мазмунлидир. Юраги Худога интиладиган ва боғланган оилаларда Худонинг марҳамати ва инояти мўл-кўл ёғилади. Худованд Ўзи азалдан ният қилган никоҳ режасини Исо Масиҳ орқали қайта тиклади. “Худо бу режани Ўзи белгилаган вақтда тўла амалга ошириб, еру осмондаги бор мавжудотни Масиҳнинг ҳокимияти остида бирлаштиради. Худога шукрки, У оиламизни муқаддас сақлаш учун Ўзи белгилаган режасидан қайтмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top