3:30

Худо кечикмайди

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Биз Худонинг фарзандлари бўлганимиз учун ҳам душманимиз шайтон бошқалардан кўра бизга кўпроқ ҳужум қилади. Бу ҳужумларига баъзан дош берамиз, баъзан эса тушкунликка тушамиз. Бугун бир биродаримизнинг ҳаётида тушкунлик ҳолатида Худованд қандай ишлагани ҳақидаги гувоҳликни биргаликда тинглаймиз. У ўз гувоҳлигини шундай бошлайди, “Мен фарзанларим туғилганидан бошлаб, уларга яхши она бўлишга ва тўғри тарбиялашга интилганман. Болаларим ўсмир ёшга етгунларича тинимсиз фарзанд тарбияси ҳақида китоблар ўқиб, Худога донолик учун ибодат қилардим. Бир неча йил катта ўғлимнинг ўсмирлик ёшидаги инжиқликлари, ўзбошимчаликлари, ота-онадан ҳафачилиги билан курашиб яшадим. Ундаги бу кризис ўтиб кетгач, навбат кичик ўғлимга келди. Унда бу давр сал бошқача, аммо ўта қийин келди. Иккинчи ўғлим отаси билан уришиб қолди.

Narrator 2 Мен унинг ўзбошимчалик билан уйга ишдан кеч қайтишларига қандай муносабат қилишни билмасдим. Худога ибодат қилардим, “Нима қилай, унга меҳр кўрсатиб келганида қучоқлаб кутиб олайми ёки уришиб оналик ҳуқуқимдан фойдаланиб, кеч келгани учун бирор жазо қўллайми?” Шу пайтларда отаси унинг кеч келганини билмаслиги учун залга чиқиб ухламай, кечаси 1 баъзида 2 гача ухламай кутиб ўтирардим. Охири чарчадим. Бир куни ишга бормадим. Жуда ҳам ёмон аҳволда эдим. Шайтон мени тинимсиз айблар, унинг айбловларига чидаш қийин эди. “Сен Худо менга бу фарзандларни ишониб топширган, дейсанми? Сенда бу болаларни тарбиялаш учун на куч на донолик бор. Сен шунча йил қаттиқ ҳаракат қилиб ҳам яхши она бўлолмадинг. Энди улар ёмон бола бўлиб улғайишди. Тез орада сенга ҳам отасига ҳам иснод келтирадиган ишлар қилишади”.

Narrator 1 Бу сўзлар мен учун оғир эди. Мен ҳар доим фарзандларимни тўғри тарбиялаш, уларнинг яхши инсонлар бўлиб етишишини истаганим ва шунга ҳаракат қилганим учун бу азоблар мен учун кучимдан ортиқ эди. Ўғлим билан отасининг ўртасида қолиб жуда қийналган эдим. Шу куни бу азобларни бошқа ҳис қилмаслик, келажакда мени кутаётган иснодларни кўрмаслик учун ўзимни ўлдиришга қарор қилдим. Фақат ҳаммаси табиий чиқиши учун интернетдан ўз-ўзини осон ўлдириш, бошқаларда шубҳа қолдирмайдиган даражада табиий чиқиши учун йўл қидира бошладим. Юрагим ғамга тўла эди. Шу пайт телефонимга хабар келди. Очиб ўқисам, қизим менга хабар юборган экан. “Она, сиз охирги пайтларда кўп қийналаяпсиз, кўраяпман. Биз сизга жуда кўп қийинчилик бераяпмиз. Аммо буларнинг ҳаммаси ўтиб кетади. Худо бизни ташлаб қўймайди. Ҳаммаси фақат яхшиликка бўлади”, деб далда бериб хабар жўнатибди.

Narrator 2 Бу хабарни ўқишни бошлашим билан кўзимдан шошқатор ёш оқа бошлади. Ўқиб бўлиб, тиз чўкиб Худодан ёрдам сўрадим. Ожизлигимни тан олдим. Шунда Худованд менга гапирди, “Бу фарзандларни сенинг кучингга эмас, Ўзимнинг кучимга ишониб сенга берганман. Сен буни ўз кучинг билан қила олмаслигингни ўшанда билганман. Аммо сен менга ишон. Мен уларни тарбиялайман”, деганини эшитдим. Худованд вақтида мени қизим орқали тўхтатгани, кейин эса ибодат чоғида тасалли ва ваъда бергани мени аҳмоқони иш қилишдан тўхтатди. Худованд биз қанчалик даражада қийналаётганимизни, бошимиздан нималарни кечираётганимизни яхши билади. У ҳеч қачон ёрдам ва далда беришга кечикмайди. У бизга бу оғир ҳолатларни берар экан, шу орқали бизга сабоқ беришни истайди. Ҳеч бир қийинчилик бизга сабоқ бермай шунчаки ўтиб кетмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top