3:45

Орамизда яшади

MP3

Narrator 1Ассалому алайкум қадрдон биродарлар. Сизлар билан бирга суҳбатлашиш, муаммоларингизни бўлишиш, биргаликда ўсиш бизни жуда ҳам рухлантиради. Биз шундай қиламиз, шундай қилишимиз керак, чунки биринчи бўлиб Исо Масиҳ бизга ўрнак кўрсатди. Қандай дейсизми? У бу дунёга инсон танасида келди ва орамизда яшади. Орамизда яшади, деган сўз грекчадан таржима қилганда “орамизда чодир тикди”, деган маънони англатар экан. Бу дегани бизнинг маҳалламизда, бизнинг ичимизда, бизнинг ҳолатимизда, қийинчиликларга биздек юз тутиб, дардларимизни ҳис қилиб, бизга ёрдам бериш учун келди. Юҳанно 1 боб 14 оятда Масиҳ ҳақида шундай ёзилган: “Калом инсон бўлди, Орамизда яшади. У иноят ва ҳақиқатга тўлганди. Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик. Бу улуғворлик Отадан келган ягона Ўғилга мансуб эди.” Сизларга бир воқеани айтиб берсам, суҳбатимиз мазмунини тушуниш осонроқ бўлади.

Narrator 2Эшитишимга қараганда эски микроавтобус тасодифан Алан Беннет деган одамнинг уйи қаршисига келиб қолади. Тез орада бу ташландиқ микроавтобус ичида Мэри Шеппард исмли қари бир уйсиз аёл яшай бошлади. Бу аёл жуда ҳам ахлоқсиз, тарбиясиз, оғзи бузуқ ва чидаб бўлмас даражада ёмон кампир эди. Бироқ Алан уни полициячилар тез-тез безовта қилганини кўриб, у аёлни микроавтобуси билан ўзининг уйи олдига вақтинча кучиб ўтишга таклиф қилди. Бу қари уйсиз аёл Алан Беннетнинг уйи олдида 15 йил яшади. Шу 15 йил ичида уларнинг муносабатлари жуда чиройли даражада шаклланди. Улар қадрдон дўстларга айланишди. Энди тасаввур қилинг, кимдир бошқа бир одамнинг ҳаёти ичида яшаса, бундай одамларнинг муносабатлари ҳам гўзал бўлади. Орасида яшаш дегани бу ичида яшаш, орасига кўчиб кириш, деган маъноларини беради. Худди юқоридаги аёл Аланнинг уйи ёнига кўчиб келганига ўхшайди. Муқаддас Каломда Исо Масиҳнинг одамлар орасига келгани ҳақида ёзилади.

Narrator 1 Агар Муқаддас Каломни масиҳийлар Худони қидириш учун, ўрганиш учун ўқийдиган ҳикоялар тўплами, деб ўйласангиз адашасиз. Муқаддас Китоб — бу Худонинг одамларни қидириши ҳақидаги катта бир ҳикояси ёритилган китоб. Худованднинг Ўзи бизни қутқариш учун, Ўзи яратганларига нажот бериш учун орамизга келди. Агар Худованднинг мана шу ажойиб ҳикоясини бошига қарасангиз, Худованд одамзодни яратишидан олдин улар учун ажойиб бир жойни, Адан боғини яратди, кейин эса у ерга одам Ато билан момо Ҳавони қўйиб улар билан бирга яшади. Улар билан гаплашди, бирга сайр қилди, эътимол улар бирга равоч ейишгандир. Худо яратган одамлар, У яратган жойда, Худонинг ҳузурида роҳатланиб яшар эдилар. Аммо бу воқеа узоқ давом этмади. Шунга қарамай, Худованд Ўз фарзандларидан воз кечмади, Унинг Ўзи ер юзига келиб инсонлар аро маскан қилди.

Narrator 2 У Иброҳим пайғамбарни танлаб, “Мен сен орқали халқимни яратаман ва сизларнинг орангизда бўламан”, деб ваъда берди. Ёки Чиқиш китобида Худованд Мусо пайғамбарга Муқаддас Чодирни қуриш ҳақидаги кўрсатмаларини берди ва Худованд ўша ерда Ўз халқининг орасида яшади. Улар билан муносабатини қайта тиклади. Худо халқининг орасида Муқаддас Чодирда яшаётган эди. Бироқ бу ҳам етарли эмас эди. Худо одамлар билан воситачиларсиз муносабат қилишни истади. Шу сабаб Унинг Ўзи Исо Масиҳ қиёфасида ерга келди. Исо Масиҳнинг Ўзи Худонинг муқаддас маъбади эди. Исо Масиҳ бу Худонинг одамлар билан муносабатлари тикланишининг танавий кўриниши эди. Кўряпсизми, Худованд ҳар доим Ўзи яратган инсонларнинг орасида, уларнинг ичида бўлишни истаган. Азизлар, бу суҳматимизнинг давоми бор. Уни ўтказиб юборманг. Бизни кутинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top