3:33

Виждон ва яратилиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Муқаддас Каломни ўқир экансиз, Яхудий ҳалқи жуда омадли эканини, яъни Худо уларни Ўзининг халқи қилиш учун танлаганини ва уларга Ўзининг қонунини берганини билиб оласиз. Аммо ўша пайтда Худони билмаган ёки Худонинг қонунига кўра ҳаёт кечирмаган одамлар қутқарилганмикан? Ўша пайтда ёки ҳозир ҳам дунёдан кўз юмаётган одамларнинг тақдири нима бўлади? Каломда бу саволга ҳам жавоб бор. Калом шундай дейди: “Ғайрияҳудийларда Худонинг қонуни йўқ. Аммо қонунни билмай туриб, улар табиий равишда қонун буюрганларни бажарсалар, ўзларига ўзлари қонундирлар.” Буни Худо уларнинг виждонларига нима қилиш тўғрию, нима қилиш нотўғри эканини ёзиб қўйган. Энди ҳақиқатга тўсқинлик қиладиган, рад этадиган ва то ҳаётларидаги баъзи нарсалар тўғри ва баъзилари мутлақо нотўғри эканини ишонадиган пайтигача Худони мутлақо ҳаётларига киритмайдилар.

Narrator 2 Аммо улар бундай туғилмаган. Ҳаётларининг бошида улар бундай эмасдилар. Улар то виждонлари қуриб ўй-фикрлари бузилгунига қадар Худога тўсқинлик қилиб, Уни рад этиб, ҳаётларидан узоқлаштирмаганлар. Калом оддийгина қилиб шундай дейди. Римликларга 2 боб 15 оят , “Бу билан улар қонуннинг талаблари ўз юракларида ёзилганини кўрсатадилар. Уларнинг виждони ҳам бунга шаҳодат беради, чунки уларнинг хаёллари гоҳ уларни қоралайди, гоҳ оқлайди.” Яъни, бу уларнинг юракларига ёзиб қўйилган. Шунчаки баъзи нарсалар борки одам қайси бири яхши қайси бири ёмонлигини билади. Ҳар бир маданиятда қандайдир Худоси бор одамлар топилади. Қандай Худога ишонишмасин, Худо бизни сажда қиладиган қилиб яратган. Биз ё Худога сажда қиламиз ёки одам қўли билан яратилган нарсалар ёки бирор кимга сажда қиламиз. Демак, бу парчага қарасангиз, Худо буни уларга зохир қилганини Римликларга 1:20 оятда аниқ қилиб айтганини англайсиз.

Narrator 1 Борлиқ яратилгандан бери Худонинг кўринмас хусусиятлари, яъни абадий қудрати ва илоҳиёти очиқ кўриниб турибди. Худонинг ижодига қараб, Унинг хусусиятларини тушуниб олса бўлади. Шундай экан, улар: “Худони билмаймиз”, деб баҳона қилолмайдилар. Демак, Худо буни нафақат виждонларига ёзиб қўйган, балки яратилган нарсалар орқали ҳам гапираяпти. Бошқалар, “Мен Худога ишонмайман, мен Чарлз Дарвиннинг эволюция назариясига ишонаман”, дейишлари мумкин. Ёки, “Ер йўқ жойдан бир нарса портлаши оқибатида пайдо бўлган”, дейишади. Ўша портлаган нарса нима эди? Йўқ жойдан бир нарса портлади ва ер ҳосил бўлди. Кейин эса бир ҳужайрали амёба кўпайиб катталашиб бугунги кундаги турли жониворларга айланди. Сиз ҳам мен ҳам бу назариянинг мутлақо нотўғри эканини ва ажабланарлиси, бугун кўпдан-кўп олимлар бир нарсага амин бўлишаяпти. Нимага амин бўлишаяпти?

Narrator 2 Бу нарсаларнинг Яратувчиси бўлиши керак, деган фикрга. Худо яратган нарсалар сабабли, агар одамлар самимий бўлиб ростини айтсалар, дунёнинг яратувчиси Худо эканлиги ҳақида ўйлайдилар. Самодаги жисмларга, қуёш, ой, юлдузлар, юлдузлар туркуми ҳаммасининг ишлаш тартибига эътибор қилинг. Ернинг айланиши, иссиқлик ва совуқлик миқдори, тўлқинлар, ойнинг денгиз сувини кўтарилишига ва пасайишига таъсирига қаранг. Атиргулнинг ички қисмига назар солинг, унинг ажойиб тароватини ва бутун гўзаллигини туйинг. Ҳатто қанотларига қараганда оғир ва баҳайбат танасини кўтариб учаётган қовоғарининг учишига қаранг. Сиз билан биз жамиятнинг ва яратилишнинг ҳар бир жиҳатига Худо сабабчи деб айтишимиз мумкин. Чунки У мана шу ҳамма нарсаларнинг яратувчиси. Айтганимиздек ҳамма нарсанинг Яратувчиси бор.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top