3:45

Одамзоднинг баҳонаси йўқ

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум, қадрдон биродар. Тасаввур қилинг, сиз нажот топмагансиз, Худонинг кечиримини олмагансиз. Бирданига ўлиб, Худонинг ҳузурида пайдо бўлдингиз. Худо сизни ҳукм қилиб, ғазабини сизнинг устингизга сочаяпти. Шунда сиз “Мен хушҳабарни эшитмагандим, дейсизми? Фақат сизни эмас бу дунёда яшаётган ва яшаб ўтган одамларнинг ҳеч қандай узрлари йўқ. Унинг айтишича, Яратилиш, Виждон ва Инсон қиёфасидаги Исо Масиҳ –буларни кўриб англаб тургандан кейин ҳеч қандай баҳона йўқ. Инсон Худонинг ҳақиқатига тўсқинлик қилганидан кейин, У нима қилиши керак? У нимадир қилиши керак, чунки инсон Худога эшик ёпганидан кейин, у ерда бўшлиқ қолади. Бу бўшлиқни нима биландир тўлдириши керак. Биринчи боб 21 оятда шундай дейилган, “Улар Худони билсалар–да, (қанчалик даражада улар Худони билардилар) Уни улуғламадилар, Унга шукр қилмадилар.

Narrator 2 Аксинча, бемаъни ўй–хаёлларга (яъни бу уларнинг фикрлари ва мулоҳазалари) берилиб кетдилар, уларнинг нодон онглари зулматга чўкди.” Хўш, нима бўлди? Нима сабабли юрак зулматга чўмади? Бу жуда оддий, ёруғликни рад этиш сабабли. Энди Юҳанно китоби учинчи боб 16-19 оятларида бу ҳақида нима дейилганини эшитинг. “Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин”. Худо дунёни ҳукм қилиш учун эмас, балки Ўғли орқали қутқариш учун Уни дунёга юборди. Унга ишонган одам ҳукм қилинмайди. Унга ишонмаган одам эса аллақачон маҳкум бўлган, чунки у Худонинг ягона Ўғлига ишонмади. Ҳукм шундай далилга асосланган: дунёга нур келди, аммо одамлар нурдан кўра зулматни яхши кўрдилар, чунки уларнинг қилмишлари ёвуз эди.

Narrator 1 Айтайлик, сиз жуда — жуда қоронғу ўрмондасиз. Осмонни булут қоплаган; ой ҳам юлдузлар ҳам кўринмайди. Сиз адашиб, қайси йўлдан юришни билмай турибсиз. Шу пайт узоқдан, чорак мил узоқликдан нур кўринади. Шу нур мана шу қоронғу ўрмондан чиқиб кетишнинг йўли. Ўрмонда адашиб қолганингизга ким сабабчи? Ўзингиз сабабчисиз. Нурга қараб юришдан бош тортганингизда, шундай деган бўласиз… Мен ўзим қарор қиламан. Нимани истасам ўшани қиламан. Мен ўзим ўзимга ҳокимман. Мен ҳатто бир жойда айланиб юрган бўлсам ҳам, бутунлай адашиб қолган бўлсам ва қаерга кетаётганимни билмасам ҳам донолигим ва билимим ўзимга етади. Бирданига нур ва у билан бирга чиқиш йўли кўринади. Шунда сиз яна, Нима бўпти?, дейсиз. Шундай пайтда одамларда қоронғуликда нурни кўриш имконияти бўлади, аммо улар буни рад этадилар.

Narrator 2 Одамлар нурни кўриб, у ҳақида эшитсалар бироқ уни рад этсалар улар бу учун жавобгар бўлишади. Аммо Худо шундай дейди… Инсон яратилишдан, виждонлари билан ва албатта Ҳазрати Масиҳнинг хабарида етарлича нурни кўрди. Шунга қарамай буни инкор этди ва бунинг учун улар жавоб беришади. Бугун, худди шу бугун одамлар истасалар хушҳабар эшитишлари мумкин. Агар истасалар, буни улар рад этишлари мумкин. Муқаддас Калом бундай одамларнинг мутлақо узрлари йўқ, деб айтади. Баъзида ҳисларга тўлиб, “Биласизми, мен у-бу нарсаларни биламан” , дейишади. Аммо бу парча нима дейди? Бу парчада нима ёзилганига диққат қилинг. Бунда, “Бу гуноҳкор инсоннинг табиати”, дейди. Римликларга 1:21-23 оятларгача ўқинг: Улар Худони билсалар–да, Уни улуғламадилар, Унга шукр қилмадилар. Аксинча, бемаъни ўй–хаёлларга берилиб кетдилар, уларнинг нодон онглари зулматга чўкди. Улар ўзларини ақлли, деб ҳисоблайдилар, аслида эса нодондирлар.”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top