3:33

Рад этишнинг оқибати

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Хушҳабарни эшитиб аммо уни қабул қилмасликнинг оқибати жуда ҳам ёмон. Сиз уни эшитдингиз, аммо ҳеч ҳам ўйлаб ўтирмай, уни рад этиш абадий тақдирингизга таъсир қилади. Худонинг борлигига ишониб, аммо ўз истаги билан бу фоний дунёда ўйнаб-кулиб қолишни мақсад қилганларга Худованд шундай дейди, “Сен гуноҳ қилиб, итоатсизликда яшашни ва Мени ҳаётингга киритишни истамайсанми? Сени шулар билан бирга қолдираман. ” Биласизми, яна бундай, “Мен Худо борлигига ишонадиган аҳмоқ эмасман, Муқаддас Каломга ишонадиган даражада ақлсиз ҳам эмасман. Мен ўзимга ишонаман, менга ҳеч қандай Худо керак эмас, бу заифлар учун”, дейишга ҳам журъат қилади. Худо эса бундай дейди, “Улар ҳақиқатга эмас ёлғонга ишонишни танладилар. Абадий Худони чирийдиган, бузиладиган худога алмаштирдилар. Уларнинг кўзлари ҳақиқатни кўрмайдиган даражада кўр.

Narrator 2 Биз эса нега бугун одамлар бизга, “Мен Муқаддас Каломга ишонмайман, жамоатга ҳам ишонмайман, менга бундай нарсаларни гапирма”, дейишларидан ажабланамиз.” Нима учунлигини биласизми? Чунки улар ҳақиқатга узоқ вақт тўсқинлик қилган, яна шунча вақт Худони ҳаётларига киритмадилар. Эҳтимол қачонлардир ҳаётида бир нарса содир бўлганки, улар шундан сўнг, «Агар У шундай Худо бўлса, менинг бундай Худо билан ишим йўқ. Шунинг учун менга бундай Худо ҳақида, Исо Масиҳ ва Муқаддас Калом ҳақида гапирма», деган қарорга келгандир. Аммо қандай қилиб Худога қалб эшикларини бекитганининг аҳамияти йўқ. Бундай одамларнинг узрлари йўқ. Каломда Худони рад қилишининг оқибати ҳақида шундай ёзилган: “Бу одамлар Худони таниб–билишни рад қилганлари учун, Худо уларни бузуқ хаёлларга топшириб қўйди, шу билан улар қилиш мумкин бўлмаган ишларни қиладилар.”

Narrator 1 Бузилган онг айниган ва ахлоқсиздир. Эшитинг, бундай онг бузилган ва то ўзагигача чириган, у ахлоқан бузуқ ва жинсий қарам бўлган онгдир. Бундайлар, “Ҳаётимда Худога тегишли ҳеч нарса бўлишини истамайман”, дейди. Кейин нима бўлади? Бундайларнинг ҳаёти ва бойлиги — уларнинг худоси бўлади. Жинсий алоқа улар учун худо бўлади. Баъзилар ўзлари ўзларига Худо бўлади. Аммо бир нарса ёдингиздан чиқмасин, Худонинг кўз ўнгида гуноҳкор одам ўзини ҳеч нарса билан оқлай олмайди, чунки Худованд бизга Ўзини етарлича намоён қилган. Биз бунинг учун жавобгармиз. Сиз, “Агар мен буларнинг ҳеч бирига ишонмасам, агар Худо ростдан ҳам бор бўлса, қандай қилиб мен жавобгар бўламан?” деб фикр қилишингиз мумкин. Хушҳабарни эшитиш ажойиб. Аслида хушхабарни эшитиб, уни рад этиш хавфли. Агар хақиқатни рад этиб, ўзингизни кўр қилиб олсангиз, кўр инсонга айланасиз.

Narrator 2 “Бугун мен Худони рад этаман”, деб қарор қилган одам бузилган инсон эмас, у то виждони сўниб қолгунча қайта қайта рад этган, юз ўгирган, ҳақиқатга тўсқинлик қилган одам бузилган инсондир. Кейин нима бўлади, биласизми? Уларга Худо ҳақидаги ҳеч нарсанинг қизиғи қолмайди ва улар ўзларини тўғри иш қилаяпман, мен учун шу тўғри, деб ҳимоя қиладилар. Афсуски, бу нарса сизни Худонинг олдида оқламайди. Сиз буни мақбул деб ҳисоблашингиз, рад этишингиз, юз ўгиришингиз, бунга эшик ёпишингиз мумкин. Сиз нима десангиз ҳам, инсон Қудратли Худованд билан муносабат қилишга масъул. Ҳақиқат шуки, Худо Ўзини турли йўллар билан намоён қилган. Аммо шунга қарамай, Худодан кўра ўз орзу-истакларини, инсоний қарорларини устун қўйган инсон, охири ўлими олдидан қанчалик адашганини англаб етади. Аммо унда кеч бўлиши мумкин. Чунки у ўзининг абадий тақдирини аллақачон ҳал қилиб бўлган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top