3:21

Худо ҳақида одамларнинг фикри

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродарим. Сиз ҳали ҳам ўз қобиғингиздан чиқмай, Худонинг хизматини қиламан, деб ўйлаяпсизми? Бундай бўлиши мумкин эмас. Қобиғингиздан, ўзингизга қулай бўлган шароитдан чиқмай туриб ёки чиқишга ихтиёр қилмай туриб, Худога хизмат қилолмайсиз. Худо атрофимизга қўйган одамларга Унинг ҳақиқатини етказишимизни истайди, чунки Унинг бу ҳақиқати фақат сиз ёки биз учун эмас, ҳамма учун. Ҳар бир одам жавобини билиши керак бўлган учта савол бор. Биринчи савол: Ҳақиқий ва ягона Худо ким? Иккинчи савол: У қандай Худо? Учинчи савол: У билан шахсан муносабат қилишингиз мумкинми? Агар мумкин бўлса, қандай? Бу учта савол жуда муҳим. Ахир ҳамма бу саволларга жавобни билади-ку, деб ўйлашингиз мумкин, аммо бундай эмас. Сабаби бу дунёда жуда ҳам кўп динлар, култлар, кўпгина фалсафий қарашлар ва саволлар, шубҳалар ва иккиланишлар бор.

Narrator 2 Яна бир сабаби — жуда кўп ёлғон таълимотлар тарғиб қилинаяпти. Одамлар ягона ва ҳақиқий Худо кимлигини билмайдилар. Улар бу Худонинг қандайлигини ҳам билмайди. Улар бу Худо билан Унинг Ўғли Исо Масиҳ орқали шахсан муносабат қилиш мумкинлигига ҳам ишонишмайди. Энг ёмони улар ҳатто ҳақиқий ва ягона Худони билмасликларини ҳам билмайдилар. Агар улардан, сиз имонлимисиз ёки Масиҳиймисиз, деб сўрасангиз, ҳамма берган жавобни беради. Қайси бир кун бир одам менга шундай деган эди, “Мен бошқалар ишонган нарсага ишонмайман. Мен бунга ишонаман” дейди-да, Худонинг қандайлиги ҳақида бир кичик нарсани айтади. Улар ҳар қандай масалада ҳато фикрлашади, шунга қарамай, мен Худога ишонаман деб, Унга қандай ишонишлари ҳақида гапирадилар. Агар одамларнинг Худо ҳақидаги фикрига эътибор қилсангиз, Худо ҳақида жуда кам билишини англайсиз.

Narrator 1 Иккинчидан, улар ишонган Худо ўзларининг яшаш тарзига мослашадиган Худо деб ўйлайди. Агар бундайлардан, “Ягона ва ҳақиқий Худо ким?”, деб сўрасангиз, бу ҳақида ҳеч нарса билмайди. Иккинчидан, улар бу Худонинг қандайлигини ҳам билмайдилар. Улар ўзлари ишонган Худо қанчалик яхши эканлигини айтсалар ҳам, Унинг қай даражада муқаддас ва адолатли Худо эканлиги ҳақида ҳеч нарса дея олмайдилар. У меҳр-шафқатли Худо бўлиши билан бирга адолатли ҳамдир. Одамлар Худо ҳақида шунчалик кам билишадики, бундай билимсизликни ҳар ердан топишингиз мумкин. Аслида атрофингизда яшайдиган ёки сиз билан бирга ишлайдиган одамлар юқоридаги учта саволга – Ҳақиқий ва ягона Худо Ким? У қандай Худо? У билан шахсий муносабат қуришингиз мумкинми? Агар мумкин бўлса қандай қилиб, деган саволларга самимий ва тўғри жавоб беролмасликларидан ҳайратга тушасиз.

Narrator 2 Жавоб эса битта: Унинг Ўғли Исо Масиҳ орқали. Қаерга бормайлик, нимага ишонишларини ўзлари ҳам яхши билмайдиган одамларни учратамиз. Улар ўзлари ўйлаган қандайдир фикрларни айтади ҳолос. Улардан, “Муқаддас Каломга ишонасизми?”, деб сўрсангиз, улар сиз тутқазган Инжилни ёки ўзлари қўлларида тутиб турган инжилни очиб, “Баъзи жойларига”, деб жавоб беришади. Бу китобнинг қаерига ишонасиз? У ёки бу жойларига ишонаман, дейишади. Қайси жойларига ишонмайсиз? Кўп эмас, баъзи жойларига ишонмайман. Айнан қайси жойларига ишонмайсиз, деб сўрасангиз жавоб беролмайдилар. Хуллас, кўриб турганингиздек, атрофимиздагиларнинг Худо ҳақидаги фикрлари жуда чегараланган. Улар сиз ишонган Худонинг тирик, у билан муносабат қилиши мумкин бўлган, уни эшитадиган ва меҳрибон эканини ҳам билмайдилар. Афсус!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top