3:23

Худонинг истаги

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Сиз қайси тилда гапиришингизнинг аҳамияти йўқ. Маданиятингизнинг ҳам аҳамияти йўқ. Нима қилган бўлсангиз ҳам барибир. Қаердан келганингиз ҳам аҳамиятсиз. Энг аҳамиятли нарса бу сизнинг ҳақиқатга- ягона Худога бўлган оддийгина болаларники каби имонингиздир. Айнан шу ҳақиқий ва ягона Худо Ўзининг ягона Ўғлини дунёга юбориб, бокирадан туғилтирди, бегуноҳ қилди ва Ота Худонинг қандайлигини намоён қилиш учун, аммо энг аввало сизнинг гуноҳларингиз учун тўлиқ тўлов сифатида хочда қурбон бўлиш учун юборди. У гуноҳсиз бўлгани сабабли ҳеч ким қила олмаган ишни қила олди. Худонинг Ўғли бўлган Исо Масиҳдан бошқа ҳеч ким сизга нажот бера олмайди, кечира олмайди, поклай олмайди ва абадий ҳаёт бера олмайди. Худо бизни севади. У бизга қуйида Каломда айтилган ҳамма нарсалар билан таъминлаганини кўринг.

Narrator 2 Масалан, 2 Бутрус 3 боб 9 оятда айтилишича, У ҳеч кимнинг ҳалок бўлишини истамайди. Халок қилиш Худонинг иродаси эмас. Баъзилар айтганидек, Худованд у ёки бу одамни жаннатда бўлиши учун, бошқаларини дўзахга юбориш учун танлаб олмайди. Муқаддас Каломда бу ҳақида фикр берадиган ҳеч қандай оят йўқ. Худованд одамга маълум бир ўлчамда ирода берган. Ҳеч кимда тўлиқ эркин ирода йўқ. Кимдир, “Менда эркин ирода бор”, дейиши мумкин, аммо сизда ҳам бундай ирода йўқ. Худованд сизни бир жойга шундай тезлик билан қўйиб қўядики, ҳатто эркин иродангиз борлигини ўйлашга ҳам улгурмайсиз. Сизда эркин ирода йўқ. Бизда чекланган эркин ирода бор. Агар Худованд инсонга мутлақ эркин ирода берганида сиз бу жамиятдаги жирканчлик ва бадахлоқликдан яшай олмаган бўлардингиз. Қулоқ солинг, бу Худо юрагидаги ниятининг режаси ва мақсадидир.

Narrator 1 У мен ҳеч кимнинг ҳалок бўлишини истамайман, дейди. Бу менинг истагим эмас. 1 Тимўтий 2 бобда шундай дейилган, У ҳамма инсонларнинг нажот топишларини ва ҳақиқатни билиб олишларини истайди. Масалан, Исо Масиҳ шундай деган, “Зеро Худо оламни шунчалик севдики Ўзининг ”ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонган одам ҳалок бўлмай, абадий ҳаётга эришсин”. Шунчаки бир нарсага эмас, балки Унга ишонган одам ҳалок бўлмайди ва абадий ҳаётга эга бўлади. Ҳаворий Павлус эса бу ҳақиқатни бошқача қилиб айтди, “Раббимиз номини чақирган ҳар бир киши нажот топади”. Унинг исми, Унинг Ўзини англатади. Бу Исо Масиҳ, фақат Исо Масиҳ. Бу Худо қалбидаги истак ва Худо бу таклифни фақат баъзилар учун деб, чекламаган. Ким келса келаверсин, нажот топади. Худо ҳеч кимнинг ҳалок бўлишини истамайди, бироқ биз ҳаммамиз Худонинг Ўғли ҳақидаги ҳақиқатни ва ягона ва ҳақиқий Худо кимлигини билиб олишимиз керак.

Narrator 2 Ҳаётингиз қандай кечаяпти? Эҳтимол жамоатга боргингиз келгану, аммо фойдаси бўлмаганми? Масиҳий бўлиш ҳақида ҳам ўйлаб кўргандирсиз, аммо ўтмишингизга, ундаги айбларингиз ва гуноҳларингизга, итоатсизлигингиз ва қилган ҳамма ишларингизга қараб, қалбини оғритган одамларингизни ўйлайсиз. Эҳтимол сизни таъқиб қилишгандир, балки кимнидир ўлдиргандирсиз. Аслида Римликларга 1 бобда ёзилган ҳамма гуноҳларни санаб чиқсак, бу оятлар мени тасвирлаяпти, дейишингиз мумкин. Нима қилганингизнинг аҳамияти йўқ. Қаерда бўлганингиз ҳам аҳамиятсиз. Ҳақиқат шуки, сиз ким бўлишингиздан қатъий назар ўз гуноҳкорлигингизни тан олишни истасангиз, Худо сизни қутқаради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top